Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
1
Моррининг сешанба
дарслари
Муаллиф: Мич Элбом
Инглиз тилидан Мақсуд Саломов ва Гулсанам Розиқова
таржима қилди.
ОГОҲЛАНТИРИШ: Мазкур китобдан тижорий мақсадларда
фойдаланиш тақиқланади. Таржимонлар ушбу таржима учун
муаллифлик ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Китобнинг лотин ёзувидаги вариантини қуйидаги ҳавола орқали
юклаб олишингиз мумкин:
https://t.me/maksudkhon/336
Таржима қилинган манба ҳаволаси:
https://www.stcs.org/view/7786.pdf
Мақсуд Саломовнинг телеграмдаги шахсий блоги:
https://t.me/maksudkhon
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
2
Муаллиф ҳақида
Мич Элбом (тўлиқ исми – Митчел Девид Элбом) – АҚШлик
журналист, ёзувчи, кинодраматург, мусиқачи ва сухандон. 1958
йил, 23 май куни АҚШнинг Нью-Жерсей штатида туғилган.
“Моррининг сешанба дарслари”, “Сиз Жаннатда учратувчи беш
инсон”, “Яна бир кунга”, “Жаннатдан дастлабки қўнғироқ” ва
бошқа бир қанча китоблар муаллифи. Китоблари дунё бўйлаб
39 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Унинг энг машҳур китобларидан бири бўлмиш “Моррининг
сешанба дарслари” ҳозирда 45 тилга таржима қилинган ва
олийгоҳлар
дарслари, мустақил ўқиш ва
турли семинарларда
фойдаланилади.