Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Кўргазмали қуроллар
 
1995 йилнинг мартида, ABC TV каналининг “Тунги хабарлар” 
кўрсатуви 
бошловчиси
Тед Коппел ўтирган лимузин Массачусетс штатининг Ғарбий Ньютон 
шаҳарчасида жойлашган уй олдида, қор босган йўлакда тўхтади. 
Бу пайтга келиб Морри бутунлай ногиронлар аравачасига михланган, 
шахсий ёрдамчиларининг уни оғир қопдек кўтариб, ётоқдан аравачага 
ва 
аравачадан 
ётоққа 
олиб 
ўтишларига 
ўрганаётганди. 
Овқатланаётганда уни йўтал тутар, оғзидаги нарсани чайнаш ҳам 
оғир ишга айланганди. Оёқлари тамоман ишдан чиққан, эндиликда 
умуман юра олмасди. 
Шундай бўлса-да, 
у 
тушкунликка 
тушишдан 
бош 
тортарди. Морри фикрлар 
ўчоғига 
айланди. 
Фикрлар 
қуюлиб 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
22
келар, Морри уларни тўғри келган жойга ёзиб кетаверарди: ён 
дафтарчалар, конвертлар, папкалар, қоғоз бўлаклари унинг 
ёзувларига тўлиб кетганди. Ўлим кўланкаси остидаги ҳаёт ҳақида 
фалсафий 
мулоҳазаларини 
ёзиб 
борарди: 
“Баъзи 
ишлар 
имкониятингиздан ташқарида эканини, ҳамма нарса ҳам қўлингиздан 
келмаслигини тан олинг”, “Ўтмишни ўтмишлигича қабул қилинг: уни 
рад этишга ёки ўзгартиришга уринманг”, “Ўзингизни ҳам, бошқаларни 
ҳам кечиришга ўрганинг”, “Ҳеч қачон бирор ишни бошлашга кеч 
қолдим деб ҳисобламанг”. 
Морри фақат дўстлари билан бўлишадиган бундай “ҳикматли 
сўзлар”нинг сони тез орада элликдан ошди. Улардан жуда 
таъсирланган Брандейс университетидаги 
ҳамкасбларидан 
бири, 
Мори Штейн, “ҳикматли сўзлар”ни “Бостон Глоуб” нашри мухбирига 
юборди. Мухбир Морри билан учрашиб, у ҳақида катта мақола ёзди. 
Мақола “Профессорнинг сўнгги маърузалари ўз ўлими ҳақида бўлади” 
сарлавҳаси остида чоп этилди. 
Мақола “Тунги хабарлар” кўрсатуви продюсерларидан бирининг 
эътиборини тортди ва у Коппелга кўрсатиш учун газетани Вашингтон 
Д.C.га кўтариб келди. 
– Мана буни бир кўргин, — деди продюсер. 
Ҳаш-паш 
дегунча, Моррининг хонаси 
операторлар 
билан 
тўлган, Коппелнинг лимузини эса уй ташқарисида турарди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
23
Моррининг оила аъзолари ва дўстларидан бир нечтаси Коппел билан 
учрашиш учун уникида тўпланишди. Ушбу машҳур инсон уйга кириб 
келганида, 
хонада 
ҳаяжонли 
ғала-ғовур 
кўтарилди, 
фақат Морригина хотиржамликни 
йўқотмай, 
аравачасида Коппелнинг олдига чиқиб, чимирилган қошлари остидан 
унга қаради. Унинг баланд ва жарангдор овози шовқин-суронни 
бўлди: 
– Тед, бу суҳбатга розилик беришдан аввал сени бир синаб кўришим 
керак. 
Бир муддат хонага ўнғайсиз жимлик чўкди. Кейин эса иккаласи 
кабинет томон йўл олди. Эшик маҳкам ёпилди. 
– Урди Худо, – шивирлади эшик ташқарисида қолган дўстлардан бири 
бошқасига. 
– 
Ишқилиб, Тед Моррига юмшоқроқ 
муносабатда бўлсинда. 
– Аксинча, Морри Тедга шафқат қилсин, ишқилиб, – деди иккинчиси. 
Кабинетга киргач, Морри Тедга курсига ўтиришни ишора қилди. 
Қовуштирилган қўлларини тиззасига қўйиб, табассум қилди. 
– Сиз қалбингиз тубида асрайдиган нарсалар ҳақида гапириб беринг. 
– Қалбим тубида? 
Коппел қарияга синовчан нигоҳ ташлади. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
24
– Майли, – деди у эҳтиёткорона ва фарзандлари ҳақида сўзлай 
бошлади. 
Ахир фарзандлари доим қалбида-ку, шундай эмасми? 
– Яхши, -– деди Морри. – Энди менга эътиқодингиз тўғрисида гапириб 
беринг. 
Коппел бир оз ўнғайсизланди. 
– Одатда мен бундай мавзуларни эндигина танишган одамларим 
билан муҳокама қилмайман. 
– Тед, мен ўляпман, – деди Морри, кўзойнак устидан унга тикилиб. – 
Жуда кам вақтим қолган. 
Коппел кулиб юборди. Майли. Демак, эътиқод. У Аврелий Маркдан 
ўзининг 
қарашларини 
акс 
эттирадиган 
парча 
ўқиб 
берди. Морри жимгина бош ирғатди. 
– Энди мен савол берсам, – деди Коппел. – Ҳеч мен олиб борадиган 
кўрсатувни томоша қилганмисиз ўзи? 
Морри елкасини учирди. 
– Адашмасам, икки марта. 
– Икки марта? Икки мартагинами? 
– Ранжишга шошилманг. “Опра”ни бир мартагина кўрганман. 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling