Моррининг сешанба дарслари


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/52
Sana07.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1245782
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Morrining seshanba darslari [@jahonadabiyoti uz]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
13
Шифокорлар Моррининг яна икки йилча умри қолганини тахмин 
қилишди. Морри эса икки йилдан камроқ вақти қолганини биларди. 
Кекса профессорим қатъий қарорга келган, бу қарор, у ўлими 
муқаррарлигидан хабар топиб, шифокор қабулидан чиқаётганидаёқ 
етила бошлаганди. “Жимгина сўлиб, йўқ бўлиб кетавераманми ёки 
қолган вақтимдан унумли фойдаланиб қоламанми?” – дея ўзига савол 
берди. 
У сўлмайди. У ўлаётганидан уялмайди. 
Аксинча, ўлим унинг сўнгги лойиҳаси – қолган саноқли кунларининг 
марказий нуқтаси бўлади. Ўлим ҳамманинг ҳам бошида бор экан
унинг тажрибаси бошқалар учун ўта аҳамиятли бўлиши мумкин, 
шундай эмасми? Унинг ўзи тадқиқот объекти бўлади. Жонли ўқув 
қўлланмаси. Секин-аста сўниб боришимни тадқиқ қилинг. Менга 
нималар бўлаётганини кузатинг. Биргаликда ўрганамиз
Морри ҳаёт ва мамот ўртасидаги кўприкни босиб ўтаркан, сўнгги 
сафари ҳақида ҳикоя қилиб боришга қарор қилди. 
Кузги семестр бир нафасда ўтиб кетди. Дорилар сони кўпайди. 
Муолажалар эса кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. 
Ҳамширалар профессорнинг уйига қатнай бошлади. Мушаклар 
фаоллиги йўқолмаслиги учун унинг жонсизланиб бораётган 
оёқларини ҳаракатлантириш, қудуқдан сув тортаётгандек, 
кўтариб-тушириш, букиш машқларини бажартириш зарур эди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
14
Уқалаш мутахассислари уни мунтазам азоблаётган мушаклар 
увушишидан халос этиш учун ҳафтада бир марта ташриф 
буюрарди. У медитация мураббийлари билан учрашар, кўзларини 
юмиб, бутун борлиғи фақатгина нафас олишга қаратилмагунича, 
хаёлидаги ўйларни бирма-бир ўчириб чиқарди: нафас оламиз-
чиқарамиз, оламиз-чиқарамиз. 
Бир куни Морри ҳассаси ёрдамида тротуарга чиқаман деб, йўл 
юзига йиқилиб тушди. Шундан сўнг, ҳасса тўрт оёқли тиргак билан 
алмаштирилди. Танаси заифлашиб бораркан, ҳожатхонага бориб 
келиш 
ҳам 
унинг 
тинка-мадорини 
қуритадиган 
бўлди. Морри тувакка ўтиришга одатланди. Бироқ шуни ҳам 
мустақил бажаришга ҳоли йўқ эди – кимдир унга тувакни тутиб 
туришига тўғри келарди. 
Кўпчилигимиз бундай ишлардан хижолат чеккан бўлардик, 
айниқса, Моррининг ёшида. Аммо Морри кўпчилигимизга ўхшамасди. 
Яқин ҳамкасблари уни кўргани келганда, Морри улардан: “Менга 
қара, сийишим керак. Ёрдамлашиб юбормайсанми? Малол 
келмайдими?” — деб сўрарди. 
Меҳмонлар, кўпинча, уларга бу иш малол келмаслигидан ўзлари ҳам 
ҳайрон қоларди. 
Уни кўргани келувчилар оқими ошиб борар, у эса меҳмонлар 
кўнглини овлашдан мамнун эди. Ўлим, унинг асл моҳияти, жамият 
ўлимнинг нима эканини англамасдан, азалдан ундан қўрқиб яшагани 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
15
борасида фикр юритиш учун муҳокама гуруҳлари тузиб 
олганди. Морри дўстларидан, агар улар чиндан ҳам ёрдам бермоқчи 
бўлсалар, унга ачиниш кўзи билан қарамасликларини, аксинча, 
ташрифлари, 
телефон 
суҳбатлари, 
одатдагидек, 
муаммоларини Морри билан 
бўлишиш 
орқали 
уни 
хурсанд 
қилишларини сўради, чунки у ҳар доим ажойиб тингловчи бўлган. 
Дард кучайиб бораётганига қарамасдан, унинг жарангдор овози 
ҳали ҳам ўзига тортар, хаёлида эса минглаб ўйлар чарх урарди. 
“Ўлим” тушунчаси “кераксиз” сўзи билан маънодош эмаслигини 
исботлашга бел боғлаганди. 
Янги йил ҳам ўтди. Ҳали ҳеч кимга айтмаган бўлса-да, Морри бу 
йил умрининг сўнгги йили эканини билиб турарди. Бу пайтга келиб, 
у ногиронлар аравачасига михланган, қадрли инсонларининг 
барчасига айтиши лозим бўлган гапларни айтиб қолишга улгуриш 
учун вақт билан курашаётганди. Брандейсдаги ҳамкасбларидан 
бири кутилмаганда юрак хуружидан вафот этганда, Морри унинг 
дафн маросимига борди. Уйга тушкун ҳолда қайтди. 
– Эсиз, – деди у. – Келганлар у ҳақида шунча яхши 
гапларни айтсаю, Ирв буларнинг ҳеч бирини эшитмаса. 
Кутилмаганда Моррининг хаёлига ажойиб фикр келди. У бир нечта 
дўстларига қўнғироқ қилди. Керакли санани танлади. Совуқ 
якшанба кунларининг бирида “жонли дафн маросими”ни ўтказиш 
учун уникида оила аъзолари ва дўстларидан иборат кичик жамоа 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
16
тўпланди. Уларнинг ҳар бири сўзга чиқиб, кекса профессоримга ўз 
ҳурматини изҳор қилди. Баъзилар кўзига ёш олди. Кулганлар ҳам 
бўлди. Бир аёл шеър ўқиди: 
Севимли ва азиз жигарим… 
Ҳаёт сўқмоқлари оралаб, 
Замон оша кезарсан танҳо. 
Абадий навқирон юрагинг –
Барҳаёт секвойядир гўё. 
Морри ҳам уларга қўшилиб кулди, йиғлади. Одатда азиз 
инсонларимизга айтишга журъатимиз етмай, қалбимиз тубида 
қолиб кетадиган гапларнинг ҳаммасини айтиб олди ўша куни. Унинг 
“жонли дафн маросими” муваффақиятли ўтди. 
Фақат... Морри ҳали ҳаёт эди. 
Бунинг устига, профессор ҳаётининг энг ҳайратланарли даври 
энди бошланаётганди. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling