Мош экини таркибида оқсил, витаминлар бўлиши, тўйимлилиги, тезпишарлиги билан бошқа ўсимликлардан ловия, нўхот ва кўк


Download 42.33 Kb.
bet1/5
Sana19.02.2023
Hajmi42.33 Kb.
#1214149
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Мош экини таркибида оқсил



Мош экини таркибида оқсил, витаминлар бўлиши, тўйимлилиги,
тезпишарлиги билан бошқа ўсимликлардан ( ловия, нўхот ва кўк
нўхатдан)устун туради. Мош дони таркибида оқсил 24-28%, лизин
8%, аргинин 7% ва витамин В1, РР лар кўпдир. Мош таркибидаги
оқсил айниқса ёш болалар учун фойдали бўлиб, мошдаги бўлган
триптофан организмда оқсилни синтез килишга ёрдам беради ва
қонда гемоглабиннинг ҳосил бўлишида қатнашади.
Тўла етилган мош уруғида кальций, фосфор тузлари гўшт
нондагига қараганда икки баробар кўп. Медицина соҳасида асабни
тинчлантириш, ич кетишни тўхтатиш, жигар ва буйрак фаолиятини
яхшилаш, кўз касалликларини даволашда ишлатилади. Мош оқсилга бой, тўйимлилиги туфайли жавдар, буғдой донларидан 1,6-2,0 баробар, картошкадан 3,5 ва карамдан 5 баробар юқоридир.
Мош ўсимлигини кўк пояси ҳам, қуриган поялари ҳам
чорвачиликда ем-хашак ҳисобида ишлатилади. Мош соя сингари
илдиздаги туганакчалар туфайли ҳар гектаридан 30-40 кг гача соф
азот тўплайди ва тупрок унумдорлигини оширади.
Навлари. Наврўз нави 2005 йилда районлаштирилган бўлиб
танлов йўли билан яратилган, дон ва кўк поя олиш учун асосий экин сифатида ҳамда такрорий экин сифатида анғизга буғдойдан кейин экишга тавсия этилади. Ўсув даври 90-95 кун, ҳосилдорлиги гектаридан 14-16 ц/га, ўсимлик бўйи 95-100 см, уруғда оқсил миқдори 22– 24%, 1000 дона уруғ вазни 60-65 г., поя кўриниши –
штамбли, гули сариқ, эртапишар нав, экиш муддати такрорий экинда 20 июнгача уруғ экиш меъёри 10-12 кг.
Қаҳрабо нави якка танлов йўли билан яратилган. Бу янги навни
дон олиш, кўк поя олиш учун буғдойдан кейин такрорий экин
сифатида анғизга экиш тавсия этилади. Пишиш даври 80-85 кун,
ҳосилдорлиги гектаридан 13-17 ц, ўсимлик бўйи 65-75 см, уруғида
оқсил моддаси – 28%, 1000 дона уруғ вазни 55-60 г., поя кўриниши –штамбли, гули сариқ, эртапишар нав, экиш муддати 20-25 апрел,
меъёри 10-12 кг/га.

Download 42.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling