Мовароуннаҳр ва хуросон тазкирачилик мактаби


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana29.09.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1690055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
65 Бобур Қурбонов 471-482

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
XV- XVI асрларда Самарқанд, Бухоро ва Табриз адабий ҳавзалари бир-
бирлари билан яқин муносабатда бўлган, аммо бу адабий ҳавзалар Ҳирот 
адабий ҳавзасига нисбаттан заифроқ эди. Ҳиротдаги адабий муҳит ҳаттоки 
Ироқ адабий муҳити намояндалари томонидан ҳам таъриф ва тавсиф этилган. 
Албатта Ҳирот мактабининг бу даражада юксалишига буюк устозлар Мавлоно 
Жомий ва Ҳазрат Навоийнинг хизматлари катта бўлган. Бироқ Хуросон 
Шайбонийлар томонидан ишғол этилганлигидан кейин Ҳирот адабий маркази 
катта қийинчиликка дуч келди. Буюк адиблар ва шоирлар ўз шаҳарларини тарк 
этиб, Ҳиндистон, Самарқанду Бухоро, Тошкент, Табриз каби шаҳараларга 
кўчиб боришга мажбур бўлдилар. Натижада Бухоро ва Тошкент адабий 


Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 2 | ISSUE 5 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor
 
 SJIF 2022: 5.947 
Advanced Sciences Index Factor 
 ASI Factor = 1.7 
482 
w
www.oriens.uz
May
2022
 
марказлари ривожлана бошлади. Ҳар қандай мамлакатнинг адабий 
ривожланиши биринчи навбатда истеъдодли инсонларга боғлиқ. Ҳиротдан илм 
аҳлининг бошқа минтақаларга кўчиб борганлари бир томондан Ҳирот адабий 
муҳитига салбий таъсир етказган бўлса, иккинчи томондан бошқа шаҳарлар 
адабий муҳитининг ривожланишига сабаб бўлган. Ушбу давр адабий муҳити 
хусусида дақиқ ва мукаммал маълумот бера оладиган асосий манба бу 
“Мажолис ун-нафоис” ва унинг таржималаридир. “Мажолис”нинг таржималари 
ҳанузгача мукаммал тадқиқ этилмаганлиги боис уларни ўрганиб аслият билан 
қиёсий таҳлил қилиш ва замон талаботига мувофиқ лотин ва кирилл 
алифбосига табдил қилиш ҳамда ўзбек тилига таржима қилиш зарурдир.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling