Ms word 2010 матн муҳаррида ишлаш


Download 467.28 Kb.
bet2/21
Sana14.02.2023
Hajmi467.28 Kb.
#1196547
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
MS Word 2010 матн муҳаррида ишлаш

Қатор рақами

Абзац
оралиқлари



текисланиш

Ҳарфлар
орасидаги масофа



кўриниши



Ўлчам

Олдин

Кейин

1

0

0

Ўртадан

2 pt га
кенгайтирилган

Оддий

14

2

0

0

Ўртадан

Оддий

Оддий

14

3

0

0

Ўртадан

Оддий

Оддий

14

4

0

0

Ўртадан

Оддий

Оддий

14

5

114

30

Ўртадан

Оддий

Полужирный

16

6

0

0

Ўртадан

Оддий

Оддий

14

7

0

18

Ўртадан

Оддий

Оддий

14

8

0

0

Ўнг томондан

Оддий

Оддий

14

9

90

0

Ўнг томондан

Оддий

Оддий

14

10

0

0

Ўнг томондан

Оддий

Оддий

14

11

0

0

Ўнг томондан

Оддий

Оддий ва тагига чизилган

14

12

180

0

Ўртадан

Оддий

Полужирный

14

    1. Курсорни сўнгги қатор охирига ўрнатинг. «Вставка» лентасидаги «Разрыв страницы» буйруғи ѐрдамида курсор турган жойда саҳифа бўлакланишини ўрнатинг . Курсорни янги саҳифанинг биринчи қаторига ўрнатинг ва унга «Обычный» стилга ўтказинг.

    2. Шаблонни хотирада сақлаб файлни ѐпинг.



Топшириқ 2. Матнни форматлаш



  1. Биринчи топшириқда яратилган шаблон асосида янги ҳужжат яратинг. Бу

файл номини ҳам кўрсатилган шаблон бўйича номланг (1-топшириққа қаранг).

  1. Вариантингизга мос матнни киритинг.

2 топшириқ учун вариантлар







Матн

1

Ваҳобжон Деновга бемаҳал келганидан у ѐқ бу ѐққа телефон қилиб, ҳеч кимни тополмади.
Охири ўйлаб-ўйлаб колхоз меҳмонхонасида тунаб қолишни маъқул топди. Меҳмонхона қоровули чопонини бошига ѐпиб ухлаб ѐтган экан, унинг илтимосига дўнғиллаб -дўнғиллаб зўрға кўнди. Ваҳобжон ишлаган пайтларда бунақа боғ йўқ эди. Меҳмонхона ҳам кейин қурилибди. Қоровул уни айланма тахта зинадан бошлаб чиқиб чироқни ѐққанда, икковлари бир-бирларига тикилиб қолшнди.

2

Энди у бир вақтлар эшакка тескари миниб қочган йўлларидан кетяпти. Йўл-йўлакай шофѐрни
ҳайрон қолдириб, гоҳ кулади, гоҳ қошлари чимирилиб, жиддий бўлиб қолади. Сел олиб кетган жойлар, тоғдан думалаб тошган харсанглар бўлмаса, йўл яхши бўлиб кетибди. Онда -сонда янги иморатлар учраб қолади. Олисда эса, қишлоқни бағрига олган асрий қоялар садаф девор бў либ турибди.

3

Райводхознинг гаражи йўқ, қаѐқда қолдиради. Ундан ташқари, ўзингизга маълум, Ваҳобжонга
кечалари ҳам у ѐқни сув уриб кетди, бу ѐққа сув керак, деб раислар телефон қилиб туришади. Шофѐр олайлик дейишса, қайси шофѐр бунақа шалоқ мапшнага — бунақа безовта ишга кўнади. Битта-яримта янглишиб келиб қолган шофѐрлар ҳам икки кунга чидамай ташлаб қочишади. Хуллас, 6у ишга
Ваҳобжоннинг ўзидан бошқаси тўғри келмайди

4

Ҳандалак кўтарган киши чол олдидан ўтаѐтганда қадамини секинлатди. Чолнинг қулоғи оғир бўлса керак. баланд овоз бнлан салом берди. Чол хаѐлдан уйғониб алик олди.

  • Икроммисан? Тинчмисан, болам? Арзандагинанг ўйнаб -кулиб юрибдими? Қе, битта чой ич! Икром отли бу киши чолнинг гапини қайтармади. Аста келиб супа четига омонатгина ўтирди.

Чол чой қуйиб узатаркан, ҳавони искаб атрофга аланглади.

  • Жониворнинг ҳидинн қара! Ҳандалак пишибди-да.

5

Қантак ўрик тагида қирқ беш ѐшлардаги хушрўйгина бир жувон тўлғаниб ѐтарди. Ёнида
палѐнланган уч-тўртта ўрик саржин. Тўнка устида болта. Икром илдам бориб хотинини кўтарди.

  • Жаннат. Жаннат, сенга нима бўлди?

Жаннат ингради. Икром ариқдан ҳовучида сув олиб бетига сочди. Жаннат кўзини очди.

  • Ннма бўлди?

Жаннат инграгандек жавоб қилди:

  • Тентаккинамга тансиқроқ бир нима пишириб берай десам ўтин қолм апти.

6

Турсунбой ҳуснда тенгсиз йигит эди Қош-кўзлари попукдек. Ота-она эмас, кўрган кишилар ҳам тўхтаб бир қарамай иложлари йўқ эди.
Турсунбой ўзининг чиройлилигини билар, шунинг учун бўлса керак, ўзига бино қўярди. Ўз тенглари, айниқса қизлар олдида сал баландроқ туриб, беписанд гаплашарди. Турсунбой келиб дадасининг олдига тиз чўкди.
— Болам, онангга жиндек қайнатма шўрва қилиб бер. Мен ҳозир далага кетаман.

7

Икром кечаги учрашувни яна эслади. Демак, бува кеча неварас ига ҳандалак олиб борганича уйига қайтмаган. Ўша ерда жон таслим қилган.
Охунбобоев уни яхши танирди. Эслаб кетди.
— Расул буванинг укаси билан биз Эшонтўпи қишлоғида чоракорлик қилардик. Атайи Зирилламадан бизни йўқлаб борарди. Топганини бериб яна пиѐда орқасига қайтиб кетарди. Ўтган йили Тошкентга неварасяпи етаклаб борипти. Ишга келсам эшикда кутиб турган экан: «Шуни ўқитиб, менга
одам қилиб бер. Биттаси илмли бўлсин», деб илтимос қилиб қолди. Жойлаб қўйдим.

8

Аравакашлар болаларни тириқтириб отларни туширишди. Биттаси Азизхоннинг юзига тарсаки тортиб юборипти. Азизхон забти тез, дев йигит. Унга шапалоқ урган аравакаш йигитни белидан ушлаб девор ошириб чорбоққа ирғитибди. Қолган аравакашлар унга ѐпирилиб калтаклай кетишибди. Азизхон унисини у ѐққа, бунисини бу ѐққа отиб, тўрт тарафга қувиб, кўча ўртасида, қани, мард бўлсанг яқин кел деб икки қўлини белига тираб турипти.

9

Уч-тўрт ой вақт ўтди. Нормат раиснинг вилоят маркази кўчаларида сигир етаклагани одамларнинг эсидан ҳам чиқиб кетди. Бу орада вилоят миқѐсида қанча -қанча йиғинлар ўтди, фаоллар мажлиси бўлди, халқ депутатлари сессияси бўлди. Бироқ ҳоким ҳамон жим эди. Шу йиғинларнинг ҳаммасида Нормат раис юрагини ҳовучлаб ўтирди. Чақиришмаса ҳам борди. Мен йўғимда масаламни
ҳал қилиб қўйишмасин, деб ҳадиксиради. У озиб, шоп мўйловлари осилиб қолди. Шу алфозда ҳадик билан яшаш раиснинг жонига тегди.

10

Саодат ая бомдод намозини ўкиб, жойнамоз пойида узоқ ўтириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан ўтган эри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихонга худодан инсоф тилади. Бахти очилмай, гулдек умри хазон бўлаѐтган қизи Қумрига ачиниб, шу фариштагинанинг йўлини оч, деб Аллоҳга илтижо қилди. Кампир ҳар саҳар ички бир эзгинлик билан шу гапларни такрорларди. У қўл чўзиб, жойнамознинг бир бур чини қайириб ўрнидан

11

Мана, йиллар ўтиб соч ҳам оқарди, сийраклашди -ю, барибир ўша узунлигича қолди. Учига
бирор нарса тақмаса, ҳурпайиб, бўйни, елкаларини тутиб кетади. Шунинг учун ҳам у сочининг учига ўғри тутар сандиқнинг калитини осиб кўяди. Сандиқни очаѐтганда калитни ечиб олмайди. Сочи узун бўлганидан тиззаласа калит бемалол қулфга етади. Энди янги уйларга сандиқ урф бўлмай қолди. Ҳамма уйни пўрим жавонлар босиб кетди.

12

Қумри онасининг нега бунақа бўлаѐтганини билиб турарди. Боя акаси тон г ѐришмай ховли этагидаги ѐнғоқ тагида деворга караб чўқинаѐтганини кўриб ҳайрону лол қолганди. Аѐллар умуман титимсак халқ бўлади. Акаси Абдумалик билан ҳовлидан чиқиб кетгач, ичкари уйда турган чемоданини титкилади. Шунда сариқ бахмалга ўралган бир нарсага кўзи тушди. Ушлаб кўрди. Қутичага солинган нарса тўппонча эмасмикан, деб бахмал тугунни ечиб қаради. Ў христианларнинг муқаддас китоби Инжил эди. Уни ушлаган қўллари куяѐтгандек шошиб яна бахмалга ўраб қўйди.

13

Поезд Тошкентга яқинлашган сари Қундузхо ннинг юраги қаттиқроқ ура бошлади. Бундан икки йил аввал шу станциядан унга оқ йўл тилаб қолган она энди йўқ. У ўтган йили баҳорда туғруқхонада ўлган. Қизнинг назарида, она перронда ҳамон рўмол силкиб тургандек эди. Поезд станцияга кириб
келди. Перрон тўла одам. Ҳамма вагон эшигига қараб югуради. Улар орасида фақат она, Қундузхоннинг онаси йўқ, холос.

14

Дарҳақиқат, она ўз боласини шўхлик қилганда уришади, вақти келганда жазо беради. Аммо
ўзганинг боласига шундоқ қилиб бўладими. Уларга оналик қобилиятининг энг нозик воситалари билан ѐндашмоқ керак. Ўгай оналар ҳақида эл оғзига тушган турли-туман латифалар, чидаб бўлмас таъналар тушунчамизга елим-дек ѐпишиб қолган. Бу муносабатлар ҳамон улар хизматини камситиб келади.

15

Кеча жуда ойдин эди. Азамат тераклар нинг япроқлари кумуш астарларини ойга тутиб, ором уйқусига кетишган. Фақат ариқлардаги тинмагур сувларгина қўнғироқ чалиб сапчишади, қирғоқлардаги гиѐҳларнинг баргларини тортқилаб, уларни узоқларга олиб кетмоқчи бўлишади. Уяларида мудраган қушлар эса уйқусираб патирлаб қўйишади.

16

Омон синфдошлар ичида энг шўх, энг уришқоқ бола эди. У қизлар билан чиқишолмас, уларга кун бермас эди. Ёнига бирон киз ўтириб қолса зарда билан бошқа партага ўтиб кетарди. Пардоз қилган қизларни жуда ѐмон кўрарди. Бир кун Санобар деган киз юзига упа суриб келганда унинг қўлини қайириб, дастрўмоли билан юзидаги упани артиб ташлаган эди. Қизлар ҳам уни хушламас, минг хил
лақаб қўйиб чакиришарди.

17

Мутал эсанкираб қолган эди. Атрофида нималар бўляпти, кимлар бор, ўзи қаерда ўтириб ди билмасди. Ўзидан-ўзи довдираб ҳовлига чиқиб кетганини билмай қолди. У туғруқхона дарвозасига етганидагина, шундай яхши хабар олиб чиққан ҳамширага раҳмат айтмагани, суюнчи бермаганини билиб қолди. Шошиб орқасига қайтди. Ҳамшира йўқ эди. Унинг исмини билмаганидан, ҳали кўп
келаман-ку, кўнглидан чиқариб юбораман, деб ўзига таскин бериб йўлига қайтди.

18

Йиллар ўтаверди. Улар ҳамон бир -бирларининг қош-қовоғига қараб, кунларни йилларга улаб яшайверишди. Мутал қачондир бола кўришига ишонарди. Унинг ишончи Э ътиборни қийнарди. Эрининг сиқилаѐтганини билиб турарди. Кўчадан бола ўтса кўзи ўйнашини, меҳмонга боришса болаларнинг ўйинига қўшилиб кетишини Эътибор сезмасмиди, сезарди. Хотинлар зийрак бўлишади, уйдаги
конфетларни кўчадаги болаларга ташиб тамом қилишини билмайди, дейсизми?

19

Кунлар, йиллар ўтаверарди. Эр-хотин ҳамон самимий, ҳамон бир-бирига оқибатли. Бир бурда нон бир-бирисиз томоғидан ўтмайди, уй ҳамон озода, саранжом, жимжит. Шу хилда йигирма тўрт йил умр ўтиб кетди. На боласизлик, на одамларнинг киши билмас илмоқли таъналари уларнинг орасига
совуқчилик сололмасди.

20

Йигитлар фронтда жон олиб, жон бераѐтган оғир кунлар эди. Дала ишлари аѐлларга қолиб кетган, ҳаммаси тажанг, ҳаммаси асабий эди. Уларнинг интизор кўзлари фронт йўлида, қўллари меҳнатда, фронтчиларни зориқтирмаслик, душманни тезроқ яксон қилиш учун тинимсиз ишлар эдилар.
Сталинград остоналаридаги жангларда душманнинг учта танкини ѐндирган қаҳрамон Ўсарбой Омонбоев оиласи ҳақида очерк ѐзиш учун худди шу йўлдан юриб қишлоққа келган эдим.

21

Чол гапини тугатиб, ичкари кириб кетди. Сўрида гилам устига танга -танга бўлиб тўкилган
шафтоли гулларига қараб хаѐл сураман. Мени бу ерга бошлаб келган нарса Жўрахон ҳақида китоб ѐзиш нияти эди. Уруш йиллари фронтга мададкор бўлган аѐллар ҳақида китоб ѐзмоқчи бўлганимда, даставвал
хотирамга Жўрахон келган эди. Бу асл хотин ҳақида биронта китоб ѐзилмай турибоқ, унинг ажойиб ҳаѐти достонга айланиб кетганини кўрдим.

22

Кетдик. Тол тагида автобус кутяпмиз. У бетимга қарамайди. Қовоғи солиқ. Унга ҳатто жаҳл ҳам
ярашарди. Ҳар зардали қарашида вужудим ўртаниб кетарди. Автобус келганда пиллапояга оѐқ қўяр экан яна бир марта қаради. Бу қарашда мени эрмак қилишми, раҳмат айтишми — билиб бўлмайдиган бир ифода бор эди.




23

Ўн саккизга кирган одамнинг кўзига олам жилва қилади. Камалакнинг етти рангидан етмиш минг ранг ясайди. Эчкининг ѐқимсиз маъраши ҳам қулоғига бул-бул навоси бўлиб киради. Юлдузларга қўли етади, тубсиз уммонлар тиззасидан келади. Ўн саккизга кирмабсиз, дунѐга келмабсиз!
Мана, ўн саккизга кирганлардан бири каттакон терак тагида хаѐлчан турибди. У ҳали шу ѐшга етиб оғзига ичкилик деган нарсани олмаган. Аммо қип-қизил маст.

24

Ичкаридан болаларнинг қий-чуви эшитилиб турибди. Трусичан қора-қура болалар у ѐқдан- бу ѐққа бир-бирини қувлашиб юришипти. Танасига оҳак суртилган дарахтлар орасидан чодирлар, фанердан қирқиб ишланган фил, туя, шерлар кўриниб турибди. Кўзлари қисиққина қизча худди эшик тагида бояги кишининг тиззасига ўтириб олиб нималардир деб жавраяпти. Дадаси унга қараб яйраб илжаяди. Унинг
башараси худди эриб кетаѐтганга ўхшайди.

25

Иномжон автобусдан тушиши биланоқ, шаҳарда мажнун бўлиб юрмай деб сартарошхонага кирди. Уста юзига совун сураѐтганида ойнадан қизиқ бир нарсани кўриб қолди. Икки қовоғига автобус билетидек қоғоз ѐпиштириб олган қоши ипдек бир қиз қўлларини столга қўйиб қимирламай ўтирибди.
Оқ ҳалат кийган хотин унинг тирноғини бўяѐтибди. Иномжон бу қизни қаердадир кўргандек бўлди. Ўйлаб-ўйлаб эслолмади.

26

Поезд Тошкентга яқинлашган сари Қундузхоннинг юраги қаттиқроқ ура бошлади . Бундан икки
йил аввал шу станциядан унга оқ йўл тилаб қолган она энди йўқ. У ўтган йили баҳорда туғруқхонада ўлган. Қизнинг назарида, она перронда ҳамон рўмол силкиб тургандек эди. Поезд станцияга кириб
келди. Перрон тўла одам. Ҳамма вагон эшигига қараб югуради. Улар орасида фақат она, Қундузхоннинг онаси йўқ, холос.

27

Икром кечаги учрашувни яна эслади. Демак, бува кеча неварас ига ҳандалак олиб борганича
уйига қайтмаган. Ўша ерда жон таслим қилган.
Охунбобоев уни яхши танирди. Эслаб кетди.
— Расул буванинг укаси билан биз Эшонтўпи қишлоғида чоракорлик қилардик. Атайи Зирилламадан бизни йўқлаб борарди. Топганини бериб яна пиѐда орқасига қайтиб кетарди. Ўтган йили Тошкентга неварасяпи етаклаб борипти. Ишга келсам эшикда кутиб турган экан: «Шуни ўқитиб, м енга
одам қилиб бер. Биттаси илмли бўлсин», деб илтимос қилиб қолди. Жойлаб қўйдим.

28

Мутал эсанкираб қолган эди. Атрофида нималар бўляпти, кимлар бор, ўзи қаерда ўтирибди билмасди. Ўзидан-ўзи довдираб ҳовлига чиқиб кетганини билмай қолди. У туғруқхона дарвозасига етганидагина, шундай яхши хабар олиб чиққан ҳамширага раҳмат айтмагани, суюнчи бермаганини билиб қолди. Шошиб орқасига қайтди. Ҳамшира йўқ эди. Унинг исмини билмаганидан, ҳали кўп
келаман-ку, кўнглидан чиқариб юбораман, деб ўзига таскин бериб йўлига қайтди.

29

Чол гапини тугатиб, ичкари кириб кетди. Сўрида гилам устига танга -танга бўлиб тўкилган шафтоли гулларига қараб хаѐл сураман. Мени бу ерга бошлаб келган нарса Жўрахон ҳақида китоб ѐзиш нияти эди. Уруш йиллари фронтга мададкор бўлган аѐллар ҳақида китоб ѐзмоқчи бўлганимда, даставвал
хотирамга Жўрахон келган эди. Бу асл хотин ҳақида биронта китоб ѐзилмай турибоқ, унинг ажойиб ҳаѐти достонга айланиб кетганини кўрдим.

30

Ҳандалак кўтарган киши чол олдидан ўтаѐтганда қадамини секинлатди. Чолнинг қулоғи оғир
бўлса керак. баланд овоз бнлан салом берди. Чол хаѐлдан уйғониб алик олди.

  • Икроммисан? Тинчмисан, болам? Арзандагинанг ўйнаб -кулиб юрибдими? Қе, битта чой ич! Икром отли бу киши чолнинг гапини қайтармади. Аста келиб супа четига омонатгина ўтирди.

Чол чой қуйиб узатаркан, ҳавони искаб атрофга аланглади.

  • Жониворнинг ҳидинн қара! Ҳандалак пишибди-да.




  1. «Стили» ойнасини очинг. «Заголовок 1» стандарт стилига қуйидаги параметрларни киритинг:

шрифт – Times New Roman; ўлчам - 16 пт;
кўриниш – полужирный; абзацдан олдинги масофа – 0 пт; абзацдан кейинги масофа – 0 пт; чап томондан ичкарига – 1,2 см;
текисланиш – саҳифа кенглиги бўйича; сатрлар орасидаги оралиқ – 1,5 сатр.



  1. «Стили» ойнасида «Создать стиль» тугмасини босинг. «Муаллиф» номли қуйидаги параметрларга эга стил яратинг: Обычный стили асосида; курсив, текисланиш ўнг томондан; абзацдан олдинги масофа – 3пт, абзацдан кейинги масофа

– 3 пт; кейинги абзац стили – Обычный. Ўнг қуйи бурчакдан «Добавить в
шаблон» на танланг.

  1. Киритилган матн қисми асар номи ва муаллифини аниқланг . Аниқланган маълумотларни матн юқорисига сарлавҳа сифатида киритинг ва унга «Заголовок 1» стилини ўрнатинг.

  2. Ҳужжат охирига асар муаллифини Исм Фамилия форматида (масалан- Абдулла Орипов) киритинг ва унга «Муаллиф» стилини ўрнатинг.




  1. Матнни Катта ҳарф билан бошланг, бунинг учун «Вставка» лентасининг

«Текст » гуруҳидаги ―Буквица‖ буйруғидан фойдаланинг. Бу ҳарф рангини қизилга бўянг.

  1. Курсорни ҳужжат охирига ўрнатинг ва янги саҳифа бўлданишини қўшинг. Курсарни биринчи сатрга қўйиб, «Обычный» стилини ўрнатинг. Файлни сақланг.


Download 467.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling