Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Тирик модданинг функциялари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Тирик модданинг функциялари. Тирик модданинг қуйидаги асосий биокимѐвий 
функциялари мавжуд:
1. Газ алмашиниши.
2. Оксидланиш ва қайтарилаш. 
3. Концентрациялаш, жамғариш.
4. Биокимѐвий.
Газ алмашиниш функциясини фотосинтез ва нафас олиш жараѐнларига боғлиқ. 
Афтотроф организмларнинг органик моддаларни синтезлаш жараѐнида қадимги атмосфера 
таркибидаги корбонад ангидрид кўп миқдорда сарфланади. Яшил ўсимликлар тобора 
кўпаийб бориши билан атмосферанинг газ таркиби хам ўзгара боради. Карбонад ангдрид 
миқдори камайиб - кислород эса орта боради. Атмосфера таркибидаги кислороднинг 
ҳаммаси тирик организмлар фаолияти натижасида хосил бўлади. Нафас олиш жараѐнида 
кислород сарфланиб, карбонад ангдрид хосил бўлади ва яна атмосферага чиқарилади. 
Шундай қилиб, тирик организмларнинг фаолияти натижасида хосил бўлган атмосфера 
хозирги даврда ҳам уларининг фаолияти туфайли сақланиб туради. 
Концентрациялаш функцияси - тирик организмлар томонидан атроф муҳитга 
тарқалган кимѐвий элементларнинг тўпланишидир. Масалан: ўсимликлар фотосинтез 
жараѐнида кимѐвий элементларни тупрокдан калий, фосфор, азот, водород ва бошқаларни, 
хаводан углерод олиб хужайранинг органик моддалари таркибига киради, жамғариш 
функциялари туфайли тирик организмлар кўп миқдорда чўкма жинсларнинг, масалан: бор, 
охак жинслари хосил килинади. 
Оксидланиш-қайтарилиш функцияси - ўзгарувчан валентликка эга бўлган кимѐвий 
элементларнинг темир, олтингугурт, марганец, азот ва бошкаларнинг айланиши 
таъминлайди. Масалан, тупроқдаги хемосинтезловчи бактериялар ана шу жараѐнларни 
амалга оширади. Шунинг натижасида H
2
S ва темир рудасининг баъзи турлари хар-хил азот 
оксидлари хосил бўлади. 


27 
Биокимевий функциялар тирик организмларнинг ҳаѐт фаолияти давомида ва 
уларнинг ўлимидан кейин биокимиевий жараѐнларни таъминлайди. Биокимевий функция 
организмларнинг озиқкланиши ва нафас олиши кўпайиши ўлган организмларнинг 
парчаланиши чириши билан боғлиқдир. 
Биомасса қуруқлик юзаси ва океан биомассаси. Биосферадаги тирик моддаларнинг 
умумий массаси биомасса дейилади. Ҳозирги даврда ерда яшайдиган ўсимликларнинг 500 
минга якин тури, ҳайвонларнинг эса 1.5 млн.га якин тури аниқланган. Шуларнинг 93% 
курукликда, 7% эса сувда яшайди. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling