Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Нинабарглилар баъзи хусусиятларига кўра 2 та группага бўлинади. Биринчи группага 
қорақарағай, пихта, Сибирь қарағайи кабилар киради. Қоронғи ўрмонларни ҳосил қилувчи 
нинабарглилар, асосан, МДҲнинг дарѐ ва тоғ этакларидаги сернам озиққа бой гил 
тупроқларда ўсиб, коронғи ўрмонзорларни ташкил қилади. 
Иккинчи группага оддий қарағай (Pinus silvestrus) ва тилоғоч кабилар киради. Улар 
одатда унумдорлиги паст тошли ва тошлоқ тупроқларда ўсади, барглари ѐруғликни ўзидан 
тупроқ бетига кўп ўтказади. Шунинг учун бундай дарахт турлари ѐруғ ўрмонларни ташкил 
қилади. 
Қуруқ, таркибида озиқ моддаси кам қумли тупроқларда ўсувчи нинабаргли 
ўрмонларнинг энг пастки қаватида қалин лишайникзорларни, ўртача нам унумдор 
тупроқлардаги ўрмонлар остида яшил мохлар, ниҳоят, сернам ва озиқ моддаларга бой 
тупроқли ўрмонларда бир неча хил ўтлар, буталар ўсади. Ботқоқ тупроқли ўрмонлар остида 
каккузиғир мохи ва торф мохи (сфагнум мохлари) кўп ўсади. Нинабаргли ўрмонларда юксак 
ўсимликлардан ташқари жуда кўп миқдорда замбуруғлар ва бактериялар учрайди. Улар 
тупроқ микрофлорасини ташкил этувчи асосий вакиллардир. 
Қоронғи ўрмонларни ҳосил қилувчи нинабарглилар, асосан, МДҲнинг Европа қисмида 
ва Олтойда, қисман Ғарбий Сибирда, Узоқ Шарқда, Кавказ ва Урта Осиѐнинг тоғли 
районларида учрайди. 
Европа қисмида бундай нинабаргли ўрмонлар асосан қорақарағай-яшил мох қопламидан 
ташкил топган бўлиб, бу ерда буталардан черника, голубика, брусника, ўтларидан кислица, 
майник, седмичник, гудайера, грушанкалар, ортилия, ўрмон герани, линнея, одноцветка, 
калипсо, спорали ўсимликлардан бир неча тур плаунлар, қирқбўғим, папоротниклар ва 
бошкалар ўсади. 
Тайга ўрмонларининг жануброғида баъзан елник-зеленомошник қоплами кислица (Oxalis 
acetosella), тукли киѐқ (Carex pilosa), зеленчук (Galeobdolon luteum), юлдузўт (Stellaria 
holostea), асорун, туѐқўт (Asarum europaeum), спорали ўсимликлардан жигарсимон мох 
(Hepatica mobilis), эркак папоротник (Dryopteris filix-mas) лардан ташкил топади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling