Мтм раҳбарлари учун саволлар
Download 318 Kb.
|
atestatsiya savol javoblari
Жавоб:Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Мактабгача таълим муассасада ўтказиладиган педагогик таҳлилнинг моҳияти? Жавоб: педагогик таҳлил – бу мактабгача таълим муассасасида методик ишларнинг бир тури бўлиб, қўйидаги мақсадларда амалга оширилади: Педагогларнинг касбий махоратини ошириш; Уларга методик ёрдам кўрсатиш; Педагогларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш; Иш тажрибаларини мукаммалаштириш ва оммалаштириш бўйича тавсияларни беришни ўз ичига олади. Мониторинг нима? Жавоб: Педагогик фаолият тизими ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва оммалаштириш тизимини ташкил этишдир. Ривожланишни прогнозлаш ва узлуксиз кузатиш ҳолатини таъминлайди. Мактабгача таълим муассасаси Халқаро ҳамкорликда иштирок этиши мумкинми? Ж: “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига мувофиқ, мактабгача таьлим муассасасалари таьлим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга. Умумий типдаги мактабгача таълим муассасаси гуруҳларининг тарбияланувчилар билан тўлдирилиши меъёрлари. Жавоб: 2007 йил 25-октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таьлим муассасалари тўғрисидаги Низом”га мувофиқ: Илк ёш гуруҳларида 15 нафар, лекин 20 нафардан ортиқ эмас; Мактабгача ёшдаги гуруҳларда 20 нафар, лекин 25 нафардан ортиқ эмас. Таълим соҳасига ўз ҳиссасини қўшаётган қайси фонд ва ташкилотларни биласиз? Жавоб: “Соғлом авлод учун”, Фонд Форум, “Сен ёлғиз эмассан”, “Олтин Мерос”, “Камолот”, “Аёллар кенгаши”, “Умид” ва ҳ.к. 2012 йил феврал ойида таълим соҳасига оид қандай муҳим халқаро воқеа бўлиб ўтди? Жавоб: 2012 йил 17 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ташаббуси билан “Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш- мамлакатни баркарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги Халқаро Конференция бўлиб ўтди. Меҳнат жамоасида ўзаро муносабатлар қайси ҳужжатларга асосан амалга оширилади? Жавоб: Жамоа шартномаси; Ички мехнат тартиб қоидалари. Мактабгача таълим муассасасида педагогик кенгашлар қандай ноаънанавий шаклларда ўтказилади? Жавоб: Брейн ринг, дискуссия, думалоқ стол, аквариум, КВН, конференция усули, сирли конверт ва ҳ.к. “Коучинг” нима? Жавоб: “Коучинг” – инглиз тилидан таржима қилинганда – “маслаҳат, тайёрлов, машқ қилдирмоқ” маъносини англатади. Эгаллаган билимларни амалиётда татбиқ этиш ва баҳолаш, машқ қилдириш, йўл-йўриқ кўрсатиш, бир сўз билан айтганда –ривожлантирувчи маслаҳат бериш маъносини билдиради. Фаолият юритаётган муассасангизнинг 3 йиллик ривожлантириш режаси билан таништиринг. Жавоб: Ҳар бир мудира ўз фаолиятидан келиб чиқиб гапириб беради. Мактабгача таълим муассасанинг асосий воситаларига нималар киради? Жавоб: Қимматбаҳо ва узоқ муддат давомида хизмат қиладиган воситалар мактабгача таълим муассасасининг асосий воситалари деб ҳисобланади, Мактабгача таълим муассасасининг асосий воситаларига Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтер ҳисоби бўйича йўриқнома” асосида қуйидагилар киради: бино, машина, компьютер жиҳозлари ва бошқалар. Мактабгача таълим муассасасида иш ҳақини ҳисоблаш тартиби? Download 318 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling