Мтм раҳбарлари учун саволлар
Download 318 Kb.
|
atestatsiya savol javoblari
Жавоб: Соғлиқни мустаҳкамлаш, психика ва жисмоний ривожланишининг коррекцияси ва соғлом турмуш тарзига бўлган эҳтиёжини кучайтириш.
Бола шахсига йўналтирилган таълимни татбиқ этиш шартлари? Жавоб: 1. Болани шахс сифатида қабул қилиш; 2. Болани таълим жараёнида фаол субъект сифатида қабул қилиш; 3. Ижтимоий-дидактик таъминот; 4. Вазифаларни бажариш жараёнида боланинг танлаш ҳуқуқига эга эканлиги; 5. Таълим бериш болани мустақил таълим олишига ва ривожланишига турти бўлиши керак; 6. Назорат ва тахлил. “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Ушбу фикр Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қайси асаридан олинган? Жавоб: Ушбу фикр Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида нечта боб ёритилган ва номларини айтинг? Жавоб: 1 боб – Маънавият – инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаидир. 2 боб - Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш. 3 боб – Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид. 4 боб – Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори. Календарь йил учун мактабгача таълим муассасасининг “Ҳаражатлар сметаси” ким томонидан тузилади? Жавоб: Мудира ва ҳисобчи билан биргаликда тузилади, маҳаллий молия бўлими томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарининг моҳияти? Жавоб: Шуниси билан аҳамиятли-ки, у мустақиллик даврига оид илгари ёритилмаган аниқ тарихий ҳужжатлар асосида воқеаларни ҳар томонлама ва тўлиқ ёритиб берган, унда Президентимизнинг Ватанига ва халқига бўлган чексиз муҳаббати ва содиқлиги, стратегик тафаккури ва раҳбарнинг ўткир ақл соҳиби эканлигига гувоҳлик берилган. Боланинг сенсор ривожланиши нима? Жавоб: Сенсор ривожлантириш – бу боланинг буюмларнинг ташқи хусусиятлари: шакл, ранг, катталик, фазода жойлашуви, шунингдек, ҳид билиш ва таъм сезиш кўникмалари кабиларини идрок этишини ривожлантириш. Илк ёшдаги болалар тарбиясида сенсор тарбиянинг асосчиси ким ҳисобланади? Жавоб: Мария Монтессори. Кимлар педагогик жараён билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас? Жавоб: “Таълим тўғрисида”ги Қонунда белгиланганидек, суд қарори билан педагогик жараёндан четлаштирилган шахслар педагогик жараён билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас. Қисқа муддатли жисмоний машқлар, чарчашнинг олдини олиш, ақлий иш қобилиятини тиклаш мақсадида ўтказиладиган машқларни айтинг? Жавоб: Жисмоний дақиқалар, динамик паузалар, бармоқ гимнастикаси, кўз учун машқлар ва релаксацияга оид машқлар. Жисмоний тарбия жиҳозларига бўлган муҳим талаблар? Жавоб: Жисмоний тарбия жихозларига педагогик, гигиеник ва эстетик талаблар қўйилади. Жиҳозларни танлашда дастур вазифаларидан келиб чиққан ҳолда болаларнинг жисмонан ҳамда ҳар томонлама ривожланишига қаратилган бўлади: 1.Жихозларнинг ўлчами ва ҳажми болаларнинг ёш ҳусусиятларига мос бўлиши лозим; уларнинг сони машғулотдаги иштирок этадиган болалар сонига қараб белгиланади. 2.Ўйин майдончасидаги ёки хонадаги жиҳозларнинг шакли, ранги, катталиги маълум бир йўналишда бўлиши лозим; 3.Жисмоний жиҳозлар боланинг ҳаёти ва саломатлигига хавф солмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган? Download 318 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling