Мтм раҳбарлари учун саволлар
Download 318 Kb.
|
atestatsiya savol javoblari
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган иш стажи. Муассаса мудираси томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимнинг шахсий ҳужжатларини нима қилиши керак? Жавоб: Лавозимдан озод этилганлигини тасдиқловчи буйруқдан кўчирма ва меҳнат дафтарчаси ходимнинг қўлига берилади ва шахсий ҳужжатлари тўплами архивда 75 йил сақланади. Мактабгача таълим муассасасининг тарбиячи ёрдамчи лавозимига қўйиладиган малака талаблари нимадан иборат? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлигининг 2012йил 14-июндаги “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 186-буйруғи асосида тарбиячи ёрдамчисига қўйиладиган малака талаблари қуйидагича: а) ўрта маьлумот ва мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ишлари хусусиятлари бўйича махсус тайёргарлик; б) амалий иш стажи талаб қилинмайди; Мактабгача таълим муассасанинг йиллик иш режаси қачон ва қай тартибда тасдиқланади? Жавоб: Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан келишилади, муассасанинг 1-сонли педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланади ва умумий ишлаб чиқариш йиғилишида жамоага таништирилади. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом қачон ва ким томонидан тасдиқланган? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 100-сонли қарорига асосан тасдиқланган. “Халқ таълими тизимини модернизациялаш” –деганда нимани тушунасиз? Жавоб:Халқ таълими тизимидаги шароитлар, меъёрлар, янги талабларни мослаштириш, янгилаш, яхшилаш ва мукаммаллаштириш. Нодавлат таълим муассасаларига лицензия бериш ва уларни бекор қилиш, уларни амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисидаги қарор ким томонидан қабул қилинади? Жавоб:Лицензия бериш ва уни тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан амалга оширилади. Таълимнинг қайси турларига Давлат талаблари татбиқ этилади ? Жавоб: Таълимнинг мактабгача таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълимига давлат талаблари татбиқ этилади. Таълимнинг қайси турларига Давлат стандартлари татбиқ этилади? Жавоб:Умумий ўрта таълим, ўрта-махсус, касб-хунар ва олий таълимгаДавлат стандартлари татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида педагогик фаолият билан кимлар шуғулланиши мумкин? Жавоб: Махсус маълумотга ва касбий тайёргарликка, юксак маънавий, аҳлоқий сифатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин. “Педагогик технология” деганда нимани тушунасиз? Жавоб: Қўйилган таълимий мақсадларни таълим-тарбия жараёнига назарий асосланган усул ва воситалардан фойдаланган ҳолда татбиқ этиш. Мактабгача таълим муассасасида соғлиқни мустаҳкамловчи технологиялар нима? Жавоб: Болаларни жисмоний маданиятга жалб этиш, соғломлаштирувчи усулларни ривожлантириш. Мактабгача таълим муассасасида соғлиқни сақлаш технологияларининг турлари. Жавоб: Ташкилий-педагогик технологиялар; психологик-педагогик технологиялар; ўқув-педагогик технологиялар Мактабгача таълим муассасаси педагогларининг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш технологиялари нимага йўналтирилган? Download 318 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling