Муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 021 йил июлдаги 22-2021-сонли буйруғи рўйхат рақами 2734-1
Download 75.6 Kb.
|
1 2
[ОКОЗ: 1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 ноябрда 2734-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман: (муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 22-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-1, 16.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/2734-1/0682-сон) 1. Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Вазир А. ВАХАБОВ Тошкент ш., 2015 йил 30 октябрь, 9-2015-сон Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон буйруғига ИЛОВА Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги НИЗОМ Олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) магистратура мутахассисликлари талабалари (бундан буён матнда магистратура талабаси деб юритилади) томонидан стажировка ўташ тартибини белгилайди. (муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 22-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2734-1, 16.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/2734-1/0682-сон) 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: Download 75.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling