Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 020 йил сентябрдаги “Профессионал таълим муассасалари


Download 18.3 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi18.3 Kb.
#1142948
Bog'liq
Бошқарма буйруғи




Олий ва ўрта махсус таълим
вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги
Профессионал таълим муассасалари
учун ўқитиш материаллари
тўпламларини яратишни ташкил этиш
тўғрисида”ги 465-сонли буйруғи
ижросини таъминлаш ҳақида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги “Профессионал таълим муассасалари учун ўқитиш материаллари тўпламларини яратишни ташкил этиш тўғрисида”ги 465-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н :
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги “Профессионал таълим муассасалари учун ўқитиш материаллари тўпламларини яратишни ташкил этиш тўғрисида”ги 465-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Ўқитиш материаллари тўпламини яратиш масалаларини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўқитиш материаллари тўпламини яратиш масалаларини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳ раҳбари (И.Нишонов)га:
-вазирлик томонидан ўтказилиши белгиланган онлайн тренингларда бошқарма методистлари, таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг тўлиқ иштирокини назорат қилиш;
-уч кун муддатда профессионал таълим муассасалари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида ўқитиш материаллари тўпламини яратиш масалаларига бағишланган онлайн семинар ташкил этиш;
-бир ҳафта муддатда таълим муассасалари томонидан яратилган ўқитиш материаллари тўпламини соҳалар кесимида экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш;
-бир ҳафта муддатда экспертизадан ўтказилган ўқитиш материаллари тўпламини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Ўқув-методик бирлашмалари муҳокамасига киритиб боришни таъминлаш;
-профессионал таълим муассасаларида касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш материаллари тўплами билан таъминланганлик даражасини мунтазам мониторинг қилиб бориш вазифалари топширилсин.
4.Барча профессионал таълим муассасалари директорларига:
-уч кун муддатда таълим муассасаларида касб ва мутахассиликлар бўйича намунавий ўқув режадаги фанлар кесимида ўқитиш материаллари тўпламини яратиш учун тажрибали педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталари таркибидан иборат ижодий гуруҳларни шакллантириш;
-вазирликнинг юқоридаги буйруғи билан тасдиқланган тавсиялар асосида ўқитиш материаллари тўпламини ишлаб чиқиш бўйича ижодий гуруҳ аъзоларига барча шарт-шароитларни яратиш;
-ишлаб чиқилган ўқитиш материаллари тўпламини бошқармада ташкил этилган экспертлар гуруҳларига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
5.Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
-2020/2021 ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасаларида умумкасбий ва махсус фанлар ҳамда амалиёт дастурлари асосида ўқитиш материаллари тўпламини яратиш ва тажриба-синов шаклида таълим жараёнига жорий этишни йўлга қўйиш;
-ўқитиш материаллари тўпламининг тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқилиши ҳамда бошқармага тақдим этилиши бўйича масъулият шахсан таълим муассасалари директорларига юкланади.
6.Вазирликнинг юқоридаги буйруғи билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 8 сентябрдаги “Ўқув-методик мажмуаларни яратишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 283-сонли ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7.Бошқарма ижро интизоми бўйича бош мутахассис (Х.Алимов)га:
-вазирликнинг юқоридаги буйруғи ҳамда мазкур буйруқни ўрнатилган тартибда барча профессионал таълим муассасаларига етказиш вазифаси топширилсин.
8.Ушбу буйруқ ижроси бўйича назорат бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Нишонов зиммасига юклатилсин.

Бошқарма бошлиғи имзоланган Н.Мўминов
Download 18.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling