Сўз чамани ичра наво кўргузай
Алишер Навоий
Миллатнинг икки асоси бор: тил бирлиги ва дин бирлиги. Миллатнинг ўзлигини йўқотиши учун шулардан биттасининг бузилиши кифоя.
Исмоил Гаспринский
☻☻☻☻
Ҳар бир миллатнинг борлигини кўрсатадурғон ойнаи ҳаёти - бу тил ва адабиётдир.
Абдулла Авлоний
☻☻☻☻
Умумий миллий тилни сақламоқ ила баробар хусусий оғиз орасида ҳам тилни сақламак лозимдир. Чунки сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадургон тарозусидир
Абдулла Авлоний
☻☻☻☻
Тил миллионларча авлодлар томонидан яратилган тирик жондир.
. . . Тил – миллатнинг қалби. Тил ғоя, туйғу, тафаккурнинг жонли мужассамидир.
А.Н.Толстой
☻☻☻☻
Биз учун тилимиздек одатий ва оддий туюладиган ҳеч нарса йўқ, аслида эса, ҳеч бир нарса тилимиздек ажиб, мўъжизакор эмас.
А.Н. Радишчев
☻☻☻☻
Чет сўзларни, айниқса, заруратсиз қабул қилиш тилни бойитмайди, аксинча, бузади .
А.П.Сумароков.
☻☻☻☻
Тилимизнинг софлигини муқаддас билиб сақланг. Ҳеч қачон чет сўзларни ишлатманг.
И.С.Тургенев
Do'stlaringiz bilan baham: |