Муҳайё Иноятова


Download 208 Kb.
bet1/15
Sana16.02.2023
Hajmi208 Kb.
#1204334
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Тадкикотчилик таълим технологияси





Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Республика таълим маркази

МАВЗУ: ТАЪЛИМДА ТАДҚИҚОТЧИЛИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Тошкент- 2013 йил

Мундарижа:

  • Тадқиқотчилик технологиясининг мақсад ва вазифалари;




  • Таълим жараёнида ўқувчиларни тадқиқотчилик фаолиятига жалб этиш уларда ижодий тафаккурни ўстириш омили сифатида;


  • Тадқиқот методи ва тадқиқотчилик технологиясининг қиёсий тавсифи;




  • Тадқиқотчилик технологияси қўлланиладиган интерфаол технологиялар.


1. Тадқиқотчилик технологиясининг
мақсад ва вазифалари.

«Тадқиқотчилик таълими» - ўқитишга ўзига хос ёндашув ҳисобланиб, боланинг атроф борлиқни мустақил ўрганишга, табиий интилишига асосланади.


Унинг асосий мақсади — ўқувчида кишилик маданиятининг ҳар қандай соҳасида бўлмасин, фаолиятнинг янги услубларини ижодий ва мустақил ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга тайёрлик лаёқатларини шакллантиради.
Тадқиқот инсоннинг билишга қаратилган фаолиятининг бир кўриниши бўлиб, янги билимларни ўзлаштириш жараёнини англатади.
Ҳозирги замон педагогларининг муҳим мақсадларидан бири маънавий бой, жисмонан соғлом, эркин, ижодий фикрловчи шахсни, ўз-ўзини ривожлантириш ва англашга қодир инсонни тарбиялашдан иборатдир.
Замонавий педагогика-турли методлардан фойдаланади, уларнинг орасида энг маҳсулдори, шубҳасиз, тадқиқот методидир.



  • Илмий тадқиқот ишлари – бу таълим олувчиларнинг аксарият ўқув жараёни доирасидан ташқарига чиқиб кетадиган, кенг қамровли долзарб масалани тизимли ўрганиш жараёнида амалга оширадиган мустақил аналитик фаолияти ҳисобланади. Бундай ишлар умумилмий пойдевор ва тадқиқотчилик малакаларини шакллантиришга асос вазифасини ўтайди.

Тадқиқот методининг асосий мақсади:

Ўқувчиларда бирор ўқув вазифасига илмий нуқтаи назардан ёндашувни шакллантиришдан иборатдир.





Download 208 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling