Тадқиқотчилик технологияси қўлланиладиган
интерфаол технологиялар:
лойиҳа-тадқиқот технологиялари (ақлий ҳужум, тажриба-синов ишлари, ишчан ўйинлар, изланув эксперименти, манбалар таҳлили),
муаммоли таълим технологиялари (муаммоли баён, қисман-изланиш, эвристик ёки суқротона суҳбат, ақлий ҳужум),
“лойиҳа методлари” технологияси,
кейс технология, тренинг технологиялар, ўқитишнинг жамоавий усуллари (ЎЖУ), компьютер (янги ахборот) технологиялари, табақалаштириб ўқитиш, ҳамкорлик педагогикаси, ривожлантирувчи таълим, ўқув билимларини босқичма-босқич шакллантириш.
Она тили дарсида кейс-технология воситасида ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш
Предмет
|
Она тили. Синфдан ташқари дарс.
|
Синф
|
9
|
Соат
|
2 дарс (90мин)
|
Кейс кўриниши
|
Амалий
|
Кейс типи
|
Эвристик
|
Дарснинг мавзуси: Ўз тилини унутган халқнинг осмонида порламас қуёш
Мақсад: ўқувчиларга ўз тили тарихий тараққиётини ўргатиш, она тилини олий қадрият деб билишга одатлантириш.
Вазифалар: - турли жанрдаги матнларни ўрганиш,
- болаларда луғат бойлигини оширишга интилишини ўстириш,
- баҳс-мунозарада иштирок этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя
қилиш, нутқий вазиятларни ҳал этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |