Муаллиф: С. Кўпасов
Download 13.44 Kb.
|
Reportyor 16.05
Бошловчи: Болажонларни ватанпарвар тарбиялашда юртимиздаги диққатга сазовор жойларда саёҳат қилдириш ҳам яхши натижа беради. Шунинг учун ҳам пойтахтимиздаги муаззам боғлар ўқувчилар билан гавжум. Кадр: Ижодкор табиатдан илҳомланади. Борлиқ манзараларини тафаккури билан ўз чизгиларига, мисраларига кўчиради. Болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Лапасов ҳам шундай ижодкорлардан. Бугун адибимиз Мирзо Улуғбек туманидаги 187 умумтаълим мактаб ўқувчилари билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони, Шаҳидлар хотира майдонларида ижодий суҳбатда бўлишди. Кичкинтойларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Энг муҳими шоир ёш китобхонларни ўзининг янги тўплами билан сийлади. Болалар янги доир викторина саволлар тузиб, энг фаол, зукко ўқувчиларни янги ва яхши асарлар билан рағбатлантирди. СНХ- Мазкур мактабда иқтидорли ёшлар талайгина. Ёш ижодкорлар тўгараги аъзоларининг дастлабки машқлари, китобга бўлган қизиқишларини йиғилган устозлари кўнглини тоғ қадар юксалтирди. Мана шундай маърифий учрашув, яхши кунларда мактаб даргоҳида бўлиш режалаштирилди. Муаллиф: С. Кўпасов Оператор: Мирфозил.... Download 13.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling