Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тату самарқанд филиали


Download 1.82 Mb.
bet1/4
Sana31.10.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1736119
  1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy ish


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали
Лаборатория машғулотлари

ФАН





ДАСТУРЛАШ (С++)

Ҳафта рақами





1

Машғулот мазмуни




С++да дастурлаш муҳитини компьютерга ўрнатиш ва унда ишлаш. С++ дастурлаш тилида энг содда дастурЛАР тузиш

Мақсад:





  1. Лаборатория машғулотлари қоидаларини ва баҳолаш меъзонларини кўриб чиқиш.
  2. Ишлаб чиқариш муҳитини (IDE) ўрнатиш (QT creater дастурлаш муҳити) бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш.

  3. Qt creater дастурлаш муҳитида лойиҳа яратиш қадамларини ўрганиш.

  4. Qt creater дастурлаш муҳитида биринчи дастурни тузишни кўриб чиқиш.

  5. Консол ойнасида маълумотларни чоп этувчи содда дастурлар тузиш;


  6. С++ тилида дастур тузиш жараёнини тушиниш;

  7. Препроцессор дерективалари, кутубхоналар, дастурнинг асосий функцияси (асосий қисми (блоки)), Namespace механизми ҳақида тушунчаларга эга бўлиш.

  8. С++ тилида дастур кодини ёзиш вақтида ИЗОҲ лардан фойдаланиш тартибини ўрганиш.



Амалий машқлар:



  1. QT Creater дастурлаш муҳитини ўрнатиш.

ЕЧИМ:
QT дастурини ўрнатиш учун http://download.qt-project.org/official_releases/online_installers ҳаволасига мурожаат этиш керак. Компьютер экранида бир неча версиялар рўйхати кўринади:

Дастурнинг керакли бўлган версия файлини юклаб олиш керак. Бизнинг ҳолатимизда qt-opensource-windows-x86-1.5.0-1-online.exe файли юкланмоқда, қолганлари ҳам худди шу йўсинда амалга оширилади. Юкланган файл Загрузки каталогида пайдо бўлади. Мазкур файл танланиб сичқончанинг чап тугмаси икки маротаба босилганда қуйидаги ойна очилади:



Запустить тугмаси босилади. Кейинги ойнада Далее тугмаси босилади.

Кейинчалик ўрнатиш каталоги кўрсатилади ёки ҳеч қандай ўзгаришларсиз қолдирилади ва Далее тугмаси босилади:


Кейинги босқич ўрнатишнинг энг муҳим қисми бўлиб QT Creater дастурининг тўғри ишлаши учун керакли бўлган бандларни танлаш керак бўлади:




Tools банди тўғрисидаги учбурчак белгиси танланади ва уч банддан ташкил топган рўйхат юзага келади.

Юқоридаги ойнада MinGW 4.7 ва MinGW 4.8 бандларини танлаб Далее тугмаси босилади. Кейинги ойнада ҳам Далее тугмаси босилади:

Кейинги ойнада Келишув шартлари тўғрисидаги маълумотлар экранда пайдо бўлади, мазкур ойнада "I have read and agree...." банди танланиб Далее тугмаси босилади:

Кейинги ойнада Установить тугмаси босилади.

Энди эса инсталяция жараёни тугаши кутилади, одатда бу 10-40 дақиқа давом этади. Охирги ойнада Готово тугмаси босилади.


  1. “Hello!” сўзини чоп этадиган дастур кодини ёзиш ва натижасини консолда чоп этиш.

ЕЧИМ:
Инсталяция жараёни тугагандан сўнг. Ўрнатилган каталогда файли ишга туширилади. Биринчи дастурни тузиш учун ҳосил бўлган ойнада Новый проект тугмаси босилади:

Ҳосил бўлган ойнада Приложение ва Консольное приложение QT бандлари танланади выбрать тугмаси босилади:

Дастурга ном берилади ва сақлаш каталоги кўрсатилиб, Далее тугмаси босилади:



Кейинги ойнада Система сборки: qmake танланиб Далее тугмаси босилади:

Комплектларни танлашда операцион тизимингизга мос комплект танланади ва Далее тугмаси босилади:

Охирги ойнада Завершить тугмаси босилади.



Лойиҳа яратилди ва ҳосил бўлган матнли редакторда дастур кодини ёзиш керак бўлади. main.cpp файлида дастур коди мавжудлигини кўриш мумкин, лекин биз мазкур кодни ўзимизга керакли бўлган, экранда “Hello!!!” сўзини чоп этадиган дастур кодини киритишимиз лозим мазкур код қуйидагича ёзилади:
#include
#include
using namespace std;

int main(int argc, char *argv[])


{
cout<<"Hello!!!";

return 0;


}
Дастур коди ёзилгандан сўнг Собрать ва Запустить тугмаси ёки клавиатурадан Ctrl+R тугмалари биргаликда босилиши керак бўлади ва экранда кейинги консоль ойна очилади:

Мустақил бажариш учун топшириқ:

  1. Шахсий компьютерларингизга QT Creater дастурини ўрнатиш.

  2. Фамилия ва исмларингизни чоп этадиган дастур кодини ёзиш ва натижасини консолда чоп этиш.

Маърузада ўтилган маълумотларни мустаҳкамлаш.

Нуқталар ўрнига мос келадиган сўзларни кўрсатиб ўтинг:


  1. Аппарат қисм; Марказий процессор; Дастурий таъминот; Маълумотларни сақловчи қурилма (Ташқи хотира); Тезкор хотира;

Компьютернинг қўл билан ушлаш, кўз билан кўриш мумкин бўлган қисми бу - ....
Компьютернинг кўринмас қисми бўлиб, аппарат қисмларининг ишларини тартибга солувчи қисм бу - ....
… - компьютер мияси бўлиб, у хотирадан кўрсатмаларни олади ва уларни бажаради.
... – ишлатилаётган маълумотларни ўзида сақлайди, мазкур маълумотлар компьютер электр тармоғидан узилган вақтда ... дан ўчиб кетади.
... – маълумотлар ва дастурларни ўзида сақлаб туради.


  1. Бит; Байт; КБайт; МБайт; ГБайт, ТБайт.

... – миллион байтга тенг;
... – бу бинар рақам бўлиб 0 ёки 1 ни англатади;
... – миллиард байтга тенг;
... – 8 битдан ташкил топади;
... – минг байтга тенг;
... – триллион байтга тенг.



  1. Экранда “С++ dasturlash tiliga xush kelibsiz” ёзувини чоп этадиган дастур кодини алгоритмини тузиш ва уни консол режимида чоп этиш дастурини ёзиш;

Блок-схема:

Мазкур дастур кодини ёзиш учун, биринчи навбатда С++ тилида дастур тузиш жараёнини тушиниб олиш зарур. Дастур сатрлардан ташкил топади, сатрлар эса операторлардан ташкил топади. 1 дарсда аҳамият берган бўлсангиз дастур тузиш рекдакторининг чап қисмида ҳар бир сатр рақамланган бўлади, бу дастур учун муҳим эмас, лекин дастурни тушуниб олиш учун дастурчига енгиллик яратиш учун қўлланилади. Дастур кодини ёзиш давомида сатрлар рақамлаб борилмайди.



  1. Дастурлаш муҳити 1-лаборатория машғулотларида кўрсатилган шаклда ишга тушурилади, дастурнинг номи “soddadastur” деб номланади:

Дастуримизнинг 1-сатрида #include ёзувини киритамиз бу – компиляторнинг препроцессор дерективаси бўлиб, компиляторга мазкур дастур учун iostream кутубхонасини қўшишни англатади ва консолли киритиш ва чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун керак.


Дастуримизнинг 2-сатри using namespace std; ёзуви компилятор стандарт номлар фазосидан фойдаланишни кўрсатади. Std – Standart сўзининг қисқартмаси ҳисобланади.
Дастурнинг int main() қисмидан бошлаб дастурнинг асосий қисми (блоки) бошланади ва фигурали қавслар ичида {...} дастур коди ёзилади.
Компьютер экранида “С++ dasturlash tiliga xush kelibsiz” ёзувини чоп этадиган дастурнинг С++ тилидаги кўриниши:

1 #include


2 using namespace std;
3
4 int main()
5 {
6 // С++ dasturlash tiliga xush kelibsiz! ёзувини консолда чоп этиш
7 cout << "С++ dasturlash tiliga xush kelibsiz!" << endl;
8
9 return 0;
10 }
Натижа:

Дастуримизнинг 6-сатрида иккита слэш белгисидан бошланган сатр ИЗОҲ бўлиб, изоҳлар дастурчиларга мулоқот қилишга ва дастурни тушунишга ёрдам беради. Изоҳлар дастур операторлари ҳисобланмайди ва компилятор томонидан қаралмайди.
Қуйида икки турдаги изоҳларга мисол келтирилган:
//Мазкур дастур экранда Welcome to C++! ёзувини чоп этади
/* Мазкур дастур экранда Welcome to C++! ёзувини чоп этади */
/* Мазкур дастур экранда
Welcome to C++! ёзувини чоп этади */
Дастурнинг 7-сатрида cout << "С++ dasturlash tiliga xush kelibsiz!" << endl; ёзуви келтирилган, бу ерда:
cout (си-оут каби талаффуз қилинади) консол чиқаришни англатади (компьютер экранига);
Оқимга қўшиш деб номланувчи оператор, << оператори консолга сатрни жўнатади;
Сатрлар қўштирноққа олиниши керак, 7-сатрдаги кўрсатма биринчи навбатда консолга “С++ dasturlash tiliga xush kelibsiz!” ёзувини чиқаради;

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling