Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тату самарқанд филиали


Aylananing yuzasi ==> 1256.64 ga teng


Download 443.1 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi443.1 Kb.
#1589710
1   2   3
Bog'liq
Дастурлаш 2.1 лаборатория машгулоти

Aylananing yuzasi ==> 1256.64 ga teng деган сатр экранда ҳосил бўлади.

Юкоридаги дастурнинг 7-9 сатрларида ўзгарувчилар эълон қилинган double (ҳақиқий) турга мансуб ҳисобланади: булар radius, yuza, pi ўзгарувчиларларидир. Ўзгарувчилари компьютер хотирасидан жой эгаллаган бўлиб, ҳар бирининг номи, тури, ўлчами ва қиймати мавжуд. Маълумотларнинг турлари тўғрисидаги маълумот кейинги лаборатория машғулотларида батафсил тушунтирилади. Ҳозир эса уларнинг қўлланилишини кўриб чиқиш ва ёдда тутиш талаб этилади. Дастур кодининг 12-13 сатрларида radius = 20 ва pi = 3,14159 қийматлари киритилмоқда


Энди худди шу дастурнинг radius ўзгарувчиси учун қиймат клавиатурадан киритилгандаги ҳолати кўриб чиқилади:

  1. #include


  2. using namespace std;


  3. int main()

  4. {

  5. double radius;

  6. double yuza;

  7. double pi;


  8. // 1-qadam: radius va pi qiymatlarini kiritamiz

  9. cout << "Aylana radiusini kiriting == ";

  10. cin >> radius;

  11. cout << "pi qiymatini kiriting == ";

  12. cin >> pi;



  13. // 2-qadam: yuzani hisoblash formulasini kiritamiz

  14. yuza = radius * radius * pi;


  15. // 3-qadam: Natijani ekranga chop etamiz

  16. cout << "Aylananing yuzasi ==> " << yuza << " ga teng" << endl;


  17. return 0;

  18. }

Дастур кодининг 12-15 сатрларида radius ва pi учун қийматлар клавиатура орқали киритилиши намойиш этилган. 13 – сатрдаги cin консолли киритиш оператори бўлиб iostream библиотекасида кўрсатиб ўтилган. Маълумотларни компьютерга cin орқали киритиш учун мазкур оператордан кейин “>>” оператори ишлатилади.


Натижа:

Юқоридаги дастур учун қуйидаги маълумотлар киритилганда натижа нимага тенг бўлади:
radius = 22; radius = 30; radius = 12; radius = 36;


yuza = 1520.53; yuza = 2827.43; yuza = 452.389; yuza = 4071.5.

2-машқ:
Энди клавиатурадан бир неча ўзгарувчиларни киритган ҳолатдаги ҳисоблашларга доир дастурлар тузиш:


Клавиатура ёрдамида 3 та сон киритилиб мазкур сонларнинг ўртача арифметик қийматини ҳисоблаш:

Ечим:
Масаланинг математик модели қуйидагича:





Блок-схема:

Мазкур блок-схема асосида С++ дастурлаш тилида юқоридаги масалани кодини ёзиш қуйидагича амалга оширилади:


Дастур коди:



  1. #include


  2. using namespace std;


  3. int main()

  4. {

  5. double son1, son2, son3;

  6. double urtaarifmetik;



  7. // 1-qadam: 3 ta son klaviatura orqali kiritiladi

  8. cout << "3 ta sonni kiriting ==> ";

  9. cin >> son1 >> son2 >> son3;



  10. // 2-qadam: o'rta arifmetikna hisoblash formulasini kiritamiz

  11. urtaarifmetik =(son1 + son2 + son3) / 3;


  12. // 3-qadam: Natijani ekranga chop etamiz

  13. cout << "3 ta sonning o'rtacha qiymati ==> " << urtaarifmetik << " ga teng" << endl;


  14. return 0;

  15. }

Дастур кодининг 13 – сатрида cin консолли киритиш оператори ёрдамида 3 та сон киритилиши қўриб чиқилган. Фақат ҳар бир сон ўртасида “>>” оператори ишлатилади.


Натижа:
Киритиш:
3 ta sonni kiriting ==> 2.3 3.2 5
Чиқариш:
3 ta sonning o'rtacha qiymati ==> 3.5 ga teng
Юқоридаги дастур учун қуйидаги маълумотлар киритилганда натижа нимага тенг бўлади:


Download 443.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling