Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот техналогиялари университети “Телекоммуникация технологиялари” факультети


РАҚАМЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ҚЎП КАНАЛЛИ АНАЛИЗАТОР АСОСИДА ДИАГНОСТИКА УСУЛЛАРИНИ ТАХЛИЛИ


Download 175.21 Kb.
bet5/5
Sana23.10.2023
Hajmi175.21 Kb.
#1717072
1   2   3   4   5
Bog'liq
ИТИ Хуржон 2

РАҚАМЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ҚЎП КАНАЛЛИ АНАЛИЗАТОР АСОСИДА ДИАГНОСТИКА УСУЛЛАРИНИ ТАХЛИЛИ


Ж.Б. Балтаев (ТАТУ, “МУТ ва Т” кафедраси доценти)
Х.О. Рахимова (ТАТУ, 411-20 АУТў гуруҳи магистранти)

Замонавий рақамли маълумот узатиш тизимларини қуришда долзарб масала техник воситаларнинг ишлаш сифатини ошириш ва диагностика қилиш усулларини тадқиқ қилиш ҳисобланади.


Рақамли қурилмалари мураккабликларини доимий ўсиши уларнинг ишончлигига оширилган талабларни аниқлайди. Ишончлиликнинг юқори даражасига эришиш қатор технологик ва эксплуатацион тадбирлар орқали эришилади.
Диагностика қилишнинг турларидан бири тестли диагностика қилиш ҳисобланади.
Лекин, тестли диагностикани ишлаб чиқишда кўп чиқишли қурилмаларни диагностика қилишда эталон реакцияларини, шунингдек, уларнинг эталон реакцияларни таҳлил қилишни аниқлаш мураккабликлари вужудга келади.
Эталон чиқиш реакциялари ҳақида сақланадиган ахборотлар ҳажмини сезиларли қисқартиришга имкон берадиган ечимлардан бири кам ўлчамлиликка эга бўлган интеграл баҳолашларни олиш ҳисобланади.
Анъанавий усуллар ва диагностика қилишлар юқори малакали хизмат кўрсатувчи персонални талаб қилади, анъанавий воситалар ишлатилганида рақамли қурилмалардаги яроқсизликларни қидириш қабул қилса бўладиган натижаларни бермайди.
Кўп чиқишли рақамли қурилмаларни диагностика қилиш жараёнини кўриб чиқиш, шундай хулоса чиқариш имкон берадики, рақамли қурилмаларни мураккаблаштириш йўналишида борадиган маълумот узатиш тизимининг ривожлантирилиши лойиҳалаштиришда ишлатишда хатоликларни ошишига, мос равишда техник диагностика қилишнинг ролини кучайтирилишига олиб келади. Шунга кўра, кўп чиқишли рақамли қурилмаларни диагностика қилиш усулларини ривожлантириш зарур.
Рақамли қурилмаларнинг самарадорлигини ва дианостика қилишни ошириш усуллари орасида ихчам тестлаш усуллари кенг тарқалган.
Энг кам тадқиқ қилнганлардан бири маълумот узатиш тизимлари кўп чиқишли рақамли қурилмаларини кўп каналли сигнатурали анализатор асосида ихчам тестлаш усуллари масалалари ва диагностика қилиш бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан кўп каналли сигнатурали анализатор асосида кўп чиқишли рақамли қурилмаларини диагностика қилиш усулларини тадқиқ қилиш ва уларни назорат қилиш ишончлилигини баҳолаш муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.

Ушбу маърузада қуйидаги масалалар ва натижалар келтирилган.


Бир каналли ва кўп каналли сигнатурали анализаторлар асосида ихчам тестлаш усуллари ва воситалари кўриб чиқилган.
Ихчам тестлаш усулларининг ишончлилигини аниқ баҳолаш учун турли узунликлардаги иккилик кетма­кетликларидаги хатоликлар карралиликларига хатоликларни аниқланмаслиги эхтимоллиги боғлиқлигини аниқлашга имкон берадиган аналитик ифодалар кўриб чиқилган.
Иккилик кетма­кетликларни сиқиш процедураси GF(2) майдон устида полиномларни бўлиш операцияси сифатида ишлатиладиган сигнатурали анализаторнинг математик модели кўриб чиқилган.
Кўп каналли сигнатурали анализаторлар ёрдамида кўп чиқишли рақамли қурилмалардаги яроқсизликларни қидиришни амалга оширилишини таъминлайдиган алгоритм кўриб чиқилган.
Таҳлил қилинадиган кетма­кетликлар хусусиятларини максимал даражада ҳисобга олишга имкон берадиган турли рақамли қурилмалар учун ихчам тестлаш усулларини таққослаш услуби таклиф этилган. Бу усул асосида кўп каналли сигнатурали таҳлил қилиш самарадорлигини баҳолашнинг моделлаштирувчи алгоритми ишлаб чиқилган.
Бир каналли ва кўп каналли сигнатурали анализаторлар усулларини имитацион моделлаштириш алгоритмлари ва уларни ишлатиш дастурлари ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган дастурий таъминот дастур тавсифида ишлайди. Моделлаштириш дастури java-script тилида ёзилган.
Рақамли қурилмани диагностика қилиш имкониятини тасдиқлайдиган 4, 6, 8, 16 каналларга сигнатурали анализаторлар учун ККСА ни лойиҳалаштириш тизими ёрдамида ишлаб чиқилган моделларда тадқиқотлар ўтказилган.
Рақамли қурилмаларни диагностика қилиш математик модели, иккилик кетма-кетликларни сиқиш принциплари ва сигнатураларни шаклланиши жараёнлари кўриб чиқилади. Кўп каналли сигнатура асосида рақамли қурилмаларни диагностика қилиш усулларининг таҳлили берилган.
Бир каналли ва кўп каналли сигнатурали анализаторларни аналитик усуллар орқали ишончлилиги таҳлили ўтказилган ва шазорат қилиш ишончлилигини баҳолашлар олинган.
Бир каналли ва кўп каналли сигнатурали анализаторлар усулларини имитацион моделлаштириш ўтказилган. Рақамли қурилмалар рад этишлар манбалари моделларининг қисқача таҳлили берилган. Рақамли қурилмалар бир каналли ва кўп каналли сигнатурали анализаторларини ишлаши имитацион модели ишлаб чиқилган ва моделлаштириш натижаларини таҳлили ўтказилган. Кўп каналли сигнатурали анализаордан фойдаланишли диагностика қилиш моделлаштирувчи алгоритми модули ишлаб чиқилган.

Фойдаланилган адабиётлар





  1. Джураев Р.Х., Джаббаров Ш.Ю., Умирзаков Б.М. Сетевая безопасность. Учебник. – Т.: “Алоқачи”, 2019, 308 с.

  2. Алексеев В.М., Горюнов Ю.Ю., Иванов А.П. Обеспечение информационной безопасности систем и сетей передачи информации. – Пенза: Пенз. филиал РГУИТП, 2012. – 105 с.

  3. Конахович Г.Ф., Климчук В.П., Паук С.М., Патапов В.Г. Защита информации в телекоммуникационных системах. К.: МК – Пресс. 2005. -288 с.







Download 175.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling