Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялар университети «Мобил алоқа»


CDMA-2000 стандартининг архитектураси


Download 1.7 Mb.
bet5/6
Sana25.01.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1122966
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7R0kxPiOroOfe0QhqCnPnLU8B8CjrmF1TmPj3iYI

CDMA-2000 стандартининг архитектураси

  • ISDN (ингл. Integrated Services Digital Network) - Интеграцияланган хизмат кўрсатиш рақамли тармоғи
  • PCF (ингл. Packet Control Function) - пакетли узатишни бошқарув маркази;
  • PDSN (ингл. Packet Data Servise Node) - пакетли маълумотларни узатишга хизмат қиладиган тугун.
  • MSC – мобил коммутация маркази: GPRS тармоқларидаги каби симли таянч тармоғи ҳисобланиб, радиоуланиш тармоғи ва умумий уланиш турғун тармоқлари оралиғидаги боғловчи тугун ҳисобланади. MSC маркази каналли коммутация ёрдамида уланишни таъминлайди.
  • Тармоқнинг қуйидаги тугунлари эса, ўзларининг анъанавий функцияларини бажаришади:
  • AAA - авторизация, аутентификация ва хисоб маркази;
  • HLR - уй абонентлари регистри;
  • VLR - меҳмон абонентлар регистри.
  • Замонавий CDMA-2000 тармоқлари асосан қуйидаги диапазонларда ишлатилади:
  • 850МГц ва 1900МГц (асосан АҚШ га хос) – дунёдаги барча тармоқларни 87 фоизи ушбу полосаларда ишлайди;
  • 450МГц, 1700МГц, 2100МГц (дунё миқёсида) – тармоқларнинг қолган 13 фоизига мансуб.
  • 90-йиллар охирларига келиб, 3G тармоқларининг асосий спецификация (тавсифнома) лари аниқланган бўлса-да, қуйида келтириб ўтиладиган айрим сабабларга кўра реал тижорат тармоқларининг пайдо бўлиши бироз кечикди. Бошқа томондан, GSM тармоқлари бутун дунёда шундай кенг тарқалган эдики, уларнинг яқин орада 3G тармоқларига алмаштирилиши ҳақиқатдан йироқ эди. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар томонидан GSM тармоқларидан 3G тармоқларига босқичма-босқич ўтиш (яъни, эволюцион тарзда, технологияларни такомиллаштириб бориш йўли билан) варианти таклиф этилди.
  • Бунда пакетли режимда ахборот узатиш технологиясининг яратилиши орқали амалга оширилди.
  • Шунинг натижасида GPRS номини олган маълумотни пакетлар асосида узатадиган янги технология яратилди.
  • GPRS (ингл. General Packet Radio Servise - умумий фойдаланиш учун пакетли радиоалоқа хизмати) - GSM технологияси устидаги маълумотларни пакетлаб узатувчи қурилмадир. GPRS технологияси фойдаланувчиларга GSM тармоғи ичидаги бошқа қурилмалар билан, ёки ташқи тармоқлар билан, жумладан, Интернет тармоғи билан маълумот алмашиш имконини беради.
  • GPRSдан фойдаланилганда, ахборот пакетларга бўлинади ва айни вақтда эгалланмаган овоз каналлари орқали узатилади. Бундай технология GSM тармоғида частота ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини беради.
  • Бунда бирданига бир неча каналлардан фойдаланиш эвазига маълумот узатиш тезлигини анча юқори даражага етказиш мумкин. Жумладан, TDMA тайм-слотларининг барчасини ишлатган ҳолда назарий максимал тезлик 171,2 кбит/сек.гача етиши мумкин. Маълумот узатиш тезлиги ҳамда товуш ва маълумот трафикларини аралаштириб узатиш имконияти бўйича GPRS технологиясининг турли синфлари мавжуд.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling