Муҳаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Download 385.62 Kb.
bet1/3
Sana15.02.2023
Hajmi385.62 Kb.
#1201029
  1   2   3
Bog'liq
Labb 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Лабаратория иши
Мавзу: Исток қайтаргич схемасини тадқиқ этиш
Бажарди: КИФ 210-19 гуруҳ талабаси
Сайитов Шахбоз
Тошкент 2023
8- ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Исток қайтаргич схемасини тадқиқ этиш
Ишдан мақсад: Майдоний транзисторда ясалган исток қайтаргич схемасини тадқиқ қилиш, NI Multisim дастурий миҳити ёрдамида дифференциал параметрларини ўлчаш, динамик характеристикаларини таҳлил қилиш.
Назарий маълумотлар
МТларда ток бўйлама электр майдон таъсирида эркин заряд ташувчиларнинг дрейф ҳаракати туфайли ҳосил бўлади. Ток ҳосил қилувчи ўтказгич қатлам канал деб аталади ва у n – каналли ва р – каналли бўлиши мумкин. Канал чеккаларига электродлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг бири исток, иккинчиси эса сток деб аталади. Электродлардан қай бири исток, қайсиниси сток деб олинишининг аҳамияти йўқ. Заряд ташувчилар қайси электроддан каналга оқса, ўша электрод исток деб, заряд ташувчиларни каналдан ўзига қабул қилувчи электрод эса сток деб белгиланади. Учинчи электрод – затвор ёрдамида каналдаги ток қиймати кўндаланг электр майдон билан бошқарилади. Тузилмаси ва канал соҳаси ўтказувчанлигини бошқариш усулига кўра МТларнинг бир – биридан фарқланувчи икки тури бор.
УИ схемада уланган кучайтиргич каскад (исток қайтаргич). УИ уланган МТ асосидаги кучайтиргич каскаднинг принципиал схемаси расмда кўрсатилган. Схемада n – канали p – n ўтиш билан бошқариладиган МТ қўлланилган. Схемада сток электроди умумий шинага кучланиш манбаи ЕМ нинг жуда кичик қаршилиги орқали уланган, яъни сток электроди кириш ва чиқиш занжирлари учун умумийдир. Исток қайтаргичда чиқиш сигнали амплитудаси киришдаги сигнал амплитудаси ва фазасини қайтаради. Бу икки омил каскад-нинг кучланиш қайтаргич деб аталишига асос бўлди. Кучайтириш коэффициентининг бирга яқин қиймати 100 % ли манфий ТА ҳисобига ҳосил бўлади.

УС уланган МТ асосидаги кучайтиргич каскаднинг схемаси.
р–n ўтиш билан бошқариладиган МТни кучланиш қайтар-гичнинг кириш қаршилиги тескари силжитилган бошқарувчи р–n ўтишнинг дифференциал қаршилигидан иборат бўлади.
МДЯ – транзистор асосидаги кучланиш қайтаргичнинг кириш қаршилиги бундан ҳам катта бўлади, чунки у затвор остидаги ди-электрик парда қаршилиги билан аниқланиб, ~100 МОмни ташкил этади.
Исток қайтаргич схемаси қуйидаги расмда келтирилган булиб, эмиттер қайтаргич схемаси Е1 – кучланиш билан бошқарувчи ўзгармас манба, Е2 – ўзгармас потенциал кучланиш манбаси, RИ – қаршилик, Майдоний транзистор ва қийматларни ўлчаш учун ўлчов қурилмаларидан ташкил топган.


Download 385.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling