Ўқув биноларининг зарурий жиҳозлар (мебель, ўқув ускуналари, нормал температура, ёритилиш ва бошқалар) билан таъминланиши учун университет молия-иқтисодий ишлар бўйича проректори жавобгардир.
Лаборатория ва кабинетларда ўқув жиҳозларининг мавжудлиги ва бутлиги учун лаборатория мудири ҳамда моддий жавобгар шахслар жавоб беради.
Университет биноси ичида қуйидагилар қатъиян ман этилади:
а) бош кийимда ва устки кийимда (пальто ва ҳ.к.) юриш;
б) қаттиқ гапириш, шовқин, дарс пайтида коридор бўйлаб кезиш; в) чекиш;
г) спиртли ичимликлар ичиш, шунингдек маст ҳолатда бўлиш қатъиян ман этилади.
Университетнинг маъмурияти бинони қўриқлашни, жиҳозлар, ускуналар ва бошқа зарур нарсаларнинг сақланиши, шунингдек, ўқув ва маиший бино ичида зарур тартибни таъминлашга мажбур.
Бинони қўриқлаш жиҳозларнинг сақланиши ва ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларини таъминлаш университет ректори буйруғи асосида маъмурий-хўжалик бўлими ходимлари томонидан амалга оширилади.
Университетда фуқароларни оғзаки мурожаатлари билан қабул қилиш учун қуйидаги қабул вақтлари белгиланади:
Университет ректори:
Бир ойда икки маротаба яъни икки ҳафтада бир маротаба:
Ҳафтанинг чоршанба куни: соат 10:00 дан 13:00 гача.
Университет проректорлари, филиал директорлари ва ҳуқуқшунос маслаҳатчи: ҳафтанинг жадвалда белгиланган кунлари.
Факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарларининг қабул вақти ҳафта давомида белгиланади.
Ўқув биноси хоналари, лаборатория ва кабинетларнинг калитлари навбатчи-қўриқлаш ходимида сақланади.
Ички меҳнат тартиб қоидалари ёки ундан кўчирма университетнинг порталида, факультет ва
бўлимларида кўринарли жойга осиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |