RADIUS: Remote Authentication Dial-In User Service
RADIUS тармоқ протоколи бўлиб, 1812 портдан фойдаланади ва марказлашган 3A (Authentication, Authorization, and Accounting)ни таъминлайди.
RADIUS 1991 йилда Livingston Enterprises, Inc. томонидан ишлаб чиқилган.
Аутентификация – фойдаланувчи ҳақиқийлигини текшириш (масалан, логин ва парол ёрдамида).
Авторизация – фойдаланувчига тармоқни бошқариш ёки бирор буйруқни бериш учун рухсат мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан характерланади.
Қайдлаш – фойдаланувчи тармоқда сарфлаган ресусрлар ҳақидаги ахборотни қайд этиб бориш. Бу ахборотга фойдаланилган тизим вақти, юборилган ахборот ҳажми ёки сессия давомида қабул қилинган ахборот ҳажми мисол бўла олади.
RADIUS протоколи мижоз/сервер протоколи бўлиб, илова сатҳида ишлайди ва TCP ёки UDP сатҳларида фойдаланилиши мумкин.
RADIUS сервер одатда UNIX ва Microsoft Windows серверда орқа фондида юкланади.
RADIUS: тизими ташкил этувчилари
Фойдаланувчи/ қурилма
Тармоқдан фойдаланишни талаб этади.
Ноутбук, ADSL модем, VOIP телефон.
Network Access Server (NAS)
Фойдаланувчи/ қурилма учун тармоқдан фойдаланишни таъминлаш.
Switch, wireless access point, VPN terminator.
RADIUS Server
NASдан аутентификация сўровини қабул қилади. NASга авторизация маълумотини юборади. МБдан танловга кўра фойдаланувчи номи ёки созланишларини сўраши мумкин. NASга созланишларни қайтариши мумкин. NAS дан қайдлаш маълумотларини олиши мумкин.
FreeRadius, Radiator, ISE
Маълумотлар базаси
Фойдаланувчи маълумотларини, қайдлаш маълумотларини ва ҳ. ларни сақловчи тизим.
SQL DB, Kerberos Service Server, LDAP Diectory.
Усуллар:
Access Reject
Access Challenge – қўшимча параметрлар орқали текшириш сўрови
Access Accept
Фойдаланувчига NAS томонидан фойдаланиш ҳуқуқи берилганда, NAS томонидан Radius серверга Accounting Start буйруғи берилади.
Бу ҳолда сервер фойдаланувчи маълумотлари, тармоқ манзиллари, сессия маълумотлари ва ҳ.
Вақти билан NASдан RADIUS серверга Interim Update сўрови юборилиши мумкин. Бундан асосий мақсад актив сессия статусини янгилаш. Бунда жорий сессия ҳақидаги фойдаланилган маълумотлар қайд этилади.
Тармоқда уланиш тўхтатилганда, NASдан RADIUS серверга Accounting Stop хабари юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |