Муҳаммад ал хоразмий номидаги


Нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини ишлаб чиқиш


Download 1.43 Mb.
bet18/23
Sana05.05.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1429322
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ижтимоий тармоқларда шахсни овоз орқали идентификациялаш дастурий

Нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини ишлаб чиқиш


Ахборот тизимларида қўлланилаётган маълумотлар базаси ўзида замонавий компьютер технологиясининг муҳим жиҳатларини намоён қилади. Маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизими (МББТ) маълумотларни акс этишини юқори даражадаги содда, тушуниш осон ва математик реляцион моделига асосланган. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, уларга мисол сифатида SQL Server, Oracle, Access ни келтириш мумкин.


Бугунги кунда SQL Server (Structured Query Language, структуралаштирилган сўров тили)–маълумотлар базаси билан ишлашга мўлжалланган энг мукаммал тизим ҳисобланади. Ушбу маълумотлар базасини бошқариш тизимида унумдорлик, ишончлилик ва бошқаришни оддийлиги мужассамлаштирилган[15].
Е1 рақамли оқимга рухсат олувчи тизимнинг маълумотлар базасида телефон сўзлашувларга оид маълумотлар сақланади. Шунга мос ҳолда тизим маълумотлар базасини 2.2–расмда келтирилган структура кўринишида тасаввур этиш мумкин.



2.2–расм. Е1 рақамли оқимга рухсат олувчи тизимнинг маълумотлар базаси структураси
 тизим фойдаланувчилари жадвали тизимга рухсати бўлган фойдаланувчилар ҳақидаги (исм–шариф, логин, парол, лавозим) майдонлардан ташкил топади.
 қунғироқ ҳолати жадвали сўзлашув бўлганлиги, линия бандлиги ёки қунғироқ жавобсиз қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар сақланадиган майдонларни ўз ичига олади.
 қунғироқлар жадвали қунғироқ қилувчининг телефон номери, терилган телефон рақами, сўзлашув бошланган вақт, сўзлашув давомийлиги ва сўзлашув тўғрисидаги изоҳлар сақланадиган майдонлардан ташкил топади.
 ёзувлар жадвалида эса ёзиб олинган сўзлашувлар, видеоконференциялар ва факс маълумотлари сақланади.
Тизимнинг маълумотлар базаси юқорида келтирилган структура кўринишида ишлаб чиқилади.


Тизим фойдаланувчи интерфейси таркибини аниқлаш. Тизим фойдаланувчи интерфейси етарли даражада қулайликларга эга бўлиши талаб этилади. Масалан, тизимдан фойдаланиш содда, тизим ишлаши тезкор, маълумотларни сақланиши ҳамояланган, тизимдан фойдаланишда фойдаланувчи аутентификацияси, статистикани назорат қилиш ва ҳоказолар. Тизим фойдаланувчи интерфейси қуйидаги имкониятларга эга бўлиши зарур:


– тизимдан фойдаланиш парол билан ҳимояланган бўлиши, яъни, тизим фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар (логин, парол, исм шарифи, лавозими ва ҳ.к) маълумотлар базасида сақланиши ва фойдаланувчи тизимдан фойдаланиши учун рўйхатдан ўтиши;
– телефон сўзлашувларини расмийлаштириш, яъни телефон сўзлашувларини ёзмасдан у ҳақидаги маълумотларни (телефон номери, сўзлашув вақти ва ҳ.к) маълумотлар базасига ёзиш;
– сўзлашув маълумотлари архивини тузиш, яъни маълумотлар базасида сўзлашувлар маълум структурада сақланиши;

  • локал ёки интернет тармоғи ёрдамида маълумотлар базасига рухсат олишни ташкил қилиниши, яъни тизимда администратор томонидан локал тармоқ орқали фойдаланувчиларга рухсат бериш имкониятининг мавжуд бўлиши ва бир вақтда тизимдан фойдалана олиши;

– реал вақт оралиғида маълум сондаги каналларнинг овоз сигналларини ёзиб олиниши ёки эшитилиши,

  • қидириш ва тартиблаш учун турли мезонлар (телефон рақами, сўзлашув бошланиш вақти, сўзлашув давомийлиги, қўнғироқ турлари ва бошқалар) бўйича маълумотлар базасини юритиш;

  • жавоб берилмаган қўнғироқларни қайд қилиш, жуда эски ёзувларни автоматик тарзда ўчириш ва ёзув осциллограммасини тасвирлаш;

Келтирилган талаблар асосида тизим интерфейсини 2.3–расмда келтирилган архитектура кўринишида тасаввур этиш мумкин.



2.3–расм. Тизим фойдаланувчи интерфейси архитектураси

Ахритектура таркибига кўра, аутентификация қисми интерфейс фойдаланувчилари аутентификациясини таъминлайди. Унинг параметрлари сифатида фойдаланувчи логини, пароли, исм–шарифи ва лавозими бўлиши мумкин.


Акс эттириш қисми маълумотларни акс эттиришни таъминлайди. Унга мисол сифатида аудио, видео плейер ва осциллограммалар ҳамда ҳар хил жадвалларни келтириш мумкин.
Қидирув қисмига эса маълумотларни ҳар хил мезонлар бўйича қидирувни олиб борувчи тизим киради. Бизнинг ҳолатда мезон сифатида телефон рақами, сўзлашув ҳолати, сўзлашув вақти бўлиши мумкин.
Хавфсизлик қисмига нафақат тизимдан фойдаланиш балки маълумотлар базасини ҳимоялаш масаласи ҳам киради. Бунда тизим фойдаланувчиларига чекловлар қўйиш, маълумотлар базасини парол билан ва криптографик ҳимоялаш, ҳамда насхасини олиш вазифаси бўлиши мумкин.
Ёрдам қисмига эса тизимдан фойдаланиш кўрсатмалари кириши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling