Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Журналист суриштирувининг жанр сифатидаги муҳим
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
Журналист суриштирувининг жанр сифатидаги муҳим
тамойиллари. Холислик, ҳаққонийлик ва фикр аниқлиги фаолият жараёни- да журналист-суриштирувчи позициясини белгилаб берувчи асосий тамойиллар ҳисобланади. Суриштирув материали бирон масала ёки муаммони мавжуд барча қарашлар нуқтаи назаридан ўрганиб чиқилгандагина юқоридаги талабларга жавоб беради. Шу боис, журналист суриштирувининг ўзига хос хусусияти сифатида намоён бўладиган мазкур тамойилларга амал қилган 92 ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил Ғарб матбуоти бу борада анча илгарилаб кетди. Кенг қамровли ва ҳар томонлама суриштирув ўтказиш учун эса мавзуни турли хил манбалар асосида ўрганиш зарур. Суриштирув материалида, албатта, фактлар, манбалар, қарашлар, қарши фикрлар, ҳатто исбот ва далилларнинг берилиши жуда муҳим. Эътиборли томони шундаки, буларнинг барчаси ўзаро мувозанатда бўлиши, бирортаси бошқасидан ошиб кетмаслиги керак. Мавзуни очиб бериш ва ёритишда журналист ҳис- туйғуларига эмас, балки аниқ факт ва далилларга, реал ҳолатга мантиқий ёндашувга таяниб иш тутиши талаб этилади. Қачон журналист суриштируви ўтказилади? Журналист суриштирувининг объекти одатда пайқамаслик мумкин бўлмаган салбий ҳодисалар (булар, биринчи навбатда, турли хил жиноятлар, воқеалар, ноқонунийликлар, адолатсизликлар)дир. Муайян бир ҳаракатлар, лоқайдликлар, тазйиқлар, манфаатлар тўқнашуви натижасида бундай салбий ҳодисаларнинг олди олинмаган бўл- са, одатда, уларнинг ўзагини ёки келтириб чиқарган сабабларини яширишга ҳаракат қилинади. Журналист суриштирувининг вазифаси эса ўша яширилган, сир тутилган ҳолатларни очиб бериш орқали ҳақиқат қарор топишига хизмат қилишдир. Журналист суриштирувни бошлашдан олдин унинг предметини аниқлаштириб олиши лозим. Журналист суриш- тирувининг ўрганилиш предмети хусусида энг тўлақонли маълумотни рус олими А.А.Тертычний беради. Унга кўра, мазкур суриштирув предметини қуйидагилар ташкил қилади: 1. Очилмаган ишлар, тушунарсиз воқеалар, овозаси кетган жиноятлар, айбланувчи ёки жиноятчи топилмаган ҳодисалар. 2. Очилган қонунбузарлик ҳолатлари журналистда шубҳа уйғотиши. Нима учун, қандай қилиб, ким, деган саволларга жавоблар мавжуд, ушбу воқеа ҳақида жамоатчилик фикри шаклланган бўлса-да, журналист улардан шубҳаланган тақдирда ҳам ўз суриштирувини бошлаши мумкин. 3. Ҳали жавобгарликка тортилмаган ва яширилган ишлар. Бунда журналист нафақат жиноятни очиш ва айбдорларни «сув юзига чиқариши», балки воқелик моҳиятини ҳам тушунтира олиши зарур. Суриштирувнинг ушбу турини олиб бориш энг мураккаб ва қийин саналади. Чунки журналист фаолияти ҳар қандай нишонлардан холи бўлмайди. Журналист суриштируви мураккаб жанр ҳисобланади ва журналистдан жуда катта маҳорат ва тажриба, билим ва жасорат 93 Муҳаммаджон ОБИДОВ талаб этади. Бунинг учун эса журналист суриштируви олиб борувчи журналист ўз олдида қандай тўсиқлар борлигини аниқ тасаввур қилиши керак: 1. Ахборотни қўлга киритиш билан боғлиқ тўсиқлар. Қонунбузарликлар ҳақида, очиқ ёки яширин тарзда бўлса- да, бировни гапиртириш осон эмас. Ёзма ҳужжатларни қўлга киритишнинг эса деярли имкони йўқ. 2. Энг янги усулларни ўрганишнинг сустлиги. Масалан, компьютер технологияларидан фойдаланишни билмайдиган, яширилаётган ахборотни олиш учун ахборот олиш эркинлиги тўғрисидаги қонун ва бошқа турли ҳужжат ҳамда маълумотларни йиғиб, солиштира олмайдиган журналист иш фаолияти давомида кўп қийинчиликларга дуч келади. 3. Предмет моҳиятини тушунмаслик. Журналист учун тадқиқот мазмунини тўла англаб етмаслик воқелик ёки мавзу журналист суриштирувига тортишга арзийдими-йўқми деган саволга жавоб бера олмайди. 4. Босимдан холи эмаслик. Суриштирув олиб борувчи журналист ҳамиша босим остида бўлади. Одатда, бундай вазиятларда журналистдан суриштирувни тўхтатиш ёки «ёпди- ёпди» қилишни талаб қилиб, таҳририят ва муҳарририятларга мурожаат қилишади. 5. Вақтнинг кутиб турмаслиги. Вақт ҳар қандай журналистик материалнинг душмани саналади. Айниқса, суриштирув олиб бораётган журналист учун. Негаки, бу жанр бошқа жанрларга нисбатан ниҳоятда кўп вақт талаб қилади. 6. Юридик билимларнинг етишмаслиги. Суриштирув олиб борувчи журналистлар ҳамиша ҳақорат, туҳмат, шахсий ҳаётга аралашувда айбланишади. Шуни ёдда тутиш керакки, судда журналистнинг ютқазиши, газета орқали берилган маълумотлар учун раддия ёки уларни инкор этилиши журналистларнинг матбуот эркинлигига аста-секин ғовлар қўя бошлайди, халқнинг уларга ишончи сусая боради. Суриштирув олиб бормоқчи бўлган журналистнинг олдида ана шу каби тўсиқлар борлигини билиши шунга кўра тайёргарлик кўришига ва журналист суриштируви олиб боришга бўлган иштиёқининг бирдан сўнмаслигига сабаб бўлади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling