Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил
Журналист суриштируви жанри моҳияти, объекти ва
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
jurnalistik-surishtiruv
Журналист суриштируви жанри моҳияти, объекти ва
предмети. Журналист суриштируви жанрига оид ўқув адабиётларининг деярли барчасида муаллифлар жанрнинг энг тўғри таърифини «Ньюсдэй» газетасининг бош муҳаррири ўринбосари Роберт Грин берган, дея эътироф этишади. Унга кўра, «журналист суриштируви, бу – алоҳида шахслар ёки ташкилотлар сир сақлашни истаётган мавзуни шахсий ташаббус билан тадқиқ этишга асосланган журналистик материалдир». Р.Грин журналист суриштирувига хос белгиларни учга ажратади: 91 Муҳаммаджон ОБИДОВ 1. Журналист кўтараётган мавзуни аввал ҳеч ким ўрганмаган бўлиши керак. 2. Тадқиқ қилинаётган мавзу ўқувчи ва телетомошабинлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши керак. 3. Суриштирувда қаламга олинган фактларни айримлар оммадан яширишга уринган бўлишлари лозим. Журналист суриштирувининг мақсади жамиятдан сир тутилган қонунбузарлик, адолатсизлик каби салбий иллатларни фош этишдир. Сўнгги ўн йилликлар мобайнида журналист-суриштирувчи- лар эътиборини энг кўп тортадиган муаммолар кўлами жуда кенгайди. Бу иқтисодий жиноятлар, коррупция, фирибгарлик, мулкни ноқонуний ўзлаштириб олиш, жиноий воқеалар, қотилликлар, экологик қонунбузарликлар, ўтмишнинг очилмай қолган саҳифа (сир)лари ва ҳоказо. Суриштирув жараёнида журналистлар ахборот излашнинг турли хил – ҳам анъанавий, ҳам ноанъанавий усулларидан (ташқи кузатув, яширин камера, касбини алмаштириш ва б.) унумли фойдаланадилар. Суриштирув жанрининг бошқалардан асосий фарқли томони шундаки, унда журналист муаммони ўртага ташлаш ва уни мустақил ўрганиш билан кифояланмайди. Одатда, инвес-тигейторлар пайдо бўлган саволларга ишончли манбалардан жавоб излайди, олиб борилган иш юзасидан фикр ва хулосаларни жамоатчиликка тақдим этади. Баъзида суриштирув материалида бу очиқ-ошкор ёритилмаслиги мумкин, лекин журналист тўплаган факт, далил ва изоҳлар аудиторияни тўғри хулоса чиқаришга ундайди. Журналист суриштируви ўта мураккаб, баъзида бунга тайёр бўлмаган одам учун ҳатто хавфли фаолиятдир. Негаки, кенг доирадаги ахборотни мураккаб шароитда излаш, йиғиш, уни қайта ишлаш ва текшириш талаблари амалга ошгандагина мақсадга эришиш мумкин. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling