Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet3/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

УЧИНЧИ САҲНА


Саид Муҳаммад тўранинг ҳовлиси. Ёзги (тарс) айвонча. Дастурхонда турли ноз-неъматлар. Тўра дуторда мумтоз куйлардан биттасини хиргойи қилмоқда. Эгнида елвагай илинган чопон. Икки ёғида пар ёстиқ. Булбуллар сайраб турибди. Бироқ тўранинг кайфияти сўник. Шошиб Комил Хоразмий билан Омон Сардор киради.
ОМОН САРДОР. Эссалому алайкум, Тўрам!
САЙИД МУҲАММАД ТЎРА (дуторни қўлидан қўймасдан). Валайкум ассалом варахматуллохи ва баракотуху!
Омон сардор шошиб турган бўлишига қарамасдан Тўра билан қўл бериб саломлашади.Тўра дуторини чап қўлига тутиб, гавдасини сал кўтарганича у билан омонлашади.
САЙИД МУҲАММАД. Не шамоллар учқазди, Омон сардор?
ОМОН САРДОР. Шамол дал, ули дувалай* учқазди бу гезек бизи!... Мен-о хейран бўлён санга, тўрам! Хивада ола тўполон, сен недип бейле динж ўтирсинг бу жойда? Ё-да бихабардурсен?
САЙИД МУҲАММАД. Не учун хабарим бўлмасун, хабарим бор!
ОМОН САРДОР. Эйсе, намадип ўтирсинг, шеҳерде халқ гўтерилди, жон-жона, ган-гана гатишйе!
САЙИД МУҲАММАД (ўзирни бефарқ кўрсатиб).Қотишса- қотишибдур, менга не? (Сардор ижирғинади). Кел, ўлтир, чой-чилим берайин... Матумқулидан айтайлиғ.
(Дуторни сайратиб юборади).
(куйлайди) Бу дунё деганинг гуним-гунимдир,
Жафоси кўп бўлур, жабри-зулмдир,
Ҳар неча яшасанг, охир ўлимдир,
Санга галип кимнинг кўнгли шод бўлди?
ОМОН САРДОР (қизишиб, унинг қўлидаги дуторни тутади).Тўрэм, хазир гўшиғинг вақти дел, тур ерингден!**
САЙИД МУҲАММАД (секин туради). Ина, турдик, Омонсардор?...
ОМОН САРДОР (ёниб) Хивани ўт олё, сув босё! Матниёзбий, қалтамон-босмачи Тўйли тупенг биле дил биригип, Қутдлиғмуродхони ўлдурди, ўнинг ерине ўзини хон дийип иглон эдиптир!?
САЙИД МУҲАММАД (бу янгилик унга қаттиқ таъсир қилади, лекин ўзини тутиб). Ўзини хон деб эълон қилғон бўлса-қилғондур, Мендин не истайсен, иним?
ОМОН САРДОР. Тўрем, сенинг ўзинг хон бўлмоли ахирин!
САЙИД МУҲАММАД. Менинг хонлик даъвом йўқдур! Омонжон, Матёқуб меҳтарни топғил, ул сизларнинг дардингизга малҳам бўлур. Тожу тахтни онға берингким, хазина устида аждаҳо янглиғ оромин олиб, кўзларин тўйғузсун! Менга тегманг!
Оғир бир ташвишлар билан бош вазир Матёқуб меҳтар киради.
ОМОН САРДОР (Олтин топган қулдай). Инҳо, Матёқуб оғанинг ўзи гелди!
БОШ ВАЗИР (шошиб). Тўрам, халойиқ сизга мунтазир! Арк сори йўл бошлағайсиз, сизни хон кўтарурмиз!
(Унинг ҳаммавақт тили бошқаю дили бошқа.Ўз айёрлигини сездирмай,ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилади,Лекин сохталигини томошабин сезиб туради)
САЙИД МУҲАММАД. Тожу-тахтға даъвом йўқдур!
ОМОН САРДОР. Ахири, сен хонинг авлодидансен, тўрем, одаминг ганини бейле гайнатма, ёқмасана!
САЙИД МУҲАММАД. Истамаймен!.. Падари бузрук- воримиз Муҳаммад Раҳим, хон бўлуб не ҳаз кўрмиш салта- натдин? Дағи, акаларим Оллоқули, Раҳмонқулиларнинг ҳам бошларин ҳамул тахт дейилғон аждаҳо ўз комиға олди. Олардин аввал ўтғон салтанат соҳибларин ёдға олинг. Тахт дастгир этғон қайбир подшоҳ, қай ҳоқон бу олий (кинояли) мансаблардин манзалат топмиш, рўшнолиғ кўрмиш?.. Муҳам- мад Аминхон Серахс жангида не учун жон берди? Тахт учун! Абдуллахон, Қутлуғмурод не учун ўлди? Тахт учун! Тахт учун, тахт учун, тахт учун!!
(бир сония жимлик)
«Ким, қай оқом, қай ақрабом энгсамдин ханжар тиқиб соҳиби тахт бўлур эркан» деғон ваҳима бирлан яшаш-ҳаёт кечириш- му, яшашму?!
БОШ ВАЗИР. Тўрам, арк олдида халойиқ сизга мунтазир! Оларға не дейман?
САЙИД МУҲАММАД. Халойиқ? (кулади) Ха-ха-ха! Ул бугун хон кўтарадиру эртага чил-парчин ерга урадир! Айт, оломон кимнинг қадрин ўрниға қўймиш, кимнинг?.. Керак- майдур, керакмайдур!
Омон Сардор умидсизларча Хоразмийга қарайди, шоир ҳам афсусланиб елка қисади. Ташқарида ғала-ғовур, оломон товуши кучая боради.
БОШ ВАЗИР. Эшикка бир назар ташланг, тўрам: қарин- дош-уруғ, дастур-жамоа, бутун эл оёққа қалққан...
Шу вақт кўзлари жиққа ёш Қулмуҳаммад билан қадди эгилган Маъсума эна киради.
ОМОН САРДОР (қарияларга). Гелеберинг, гиринг!
Сайид Муҳаммад ҳайрон, уларга рўбарў чиқади.
САЙИД МУҲАММАД. Қулмуҳаммад оға? Падари бузругимға сидқидилдан хизмат қилғон содиқ мулозим эрдингиз... Бошингизда не шўриш?
БОШ ВАЗИР. Отанинг ўғли- Огаҳийнинг хаттоти ва жияни бўлмиш Ёдгорни ҳам унинг аёли Гулойимни Муҳаммадниёз топшириғи бирла олиб кетиб ёшурибдирлар. Ҳамул кунга қадарли олардин хабар йўқ эрмиш. Ўликму, тирикму...
САЙИД МУҲАММАД. Бул нечук бедодлиғ!?... Нечук бул аҳвол содир ўлмиш, нечук? Қай авбош фуқарову ғубаро бошига бул тариқа жабру-зулмни раво кўрмиш? Қай дўзахий, қай калтабон?!
ОГАҲИЙ. Ҳамул содир бўлуб турғон баъд ишларнинг боиси недур? Сув йўлларин беркитдилар, ариқ-ёфлар қуриб-қақшаб ётибдир. Бир ёнда қаҳатчилиғ. Бир ёнда уруш, бир ёнда фисқу-фужур!
(жимлик)
Аждодлар руҳи азобда! (Сайид Муҳаммадга тик қараб). Биз эрса лоқайд! Ноқобиллиғимиздин, беандишалиғимиздин, оқи- батсизлиғимиздин авлодлар олдида, башар олдида юзимиз қародур! Аъмолларимиз шул бўлса, охиратимиз қандоғ бўлғай, водариғ.
САЙИД МУҲАММАД (чидай олмайди). Маслаҳат айланг, не қилмоқ даркор?
ОГАҲИЙ (умид билан). Шаҳзодаи муҳтарам! (унинг елкасига қўлини қўйиб) Иморатға устун бўлмас эрса, шип ҳам қулаб тушғусидир. Элу-халққа дунё аччиғу-чучугин тотғон, дасти дароз, узоқни кўра билатурғон, доно, раҳматлик падари бузрукворингиз Муҳаммад Раҳимхонға менгзағон, қаттиқ қўл, дили юмшоқ юртбоши даркор.
САЙИД МУҲАММАД. Ва лекин андоғ киши топилурми?
ОГАҲИЙ («сен»лаб, қатъий). Бор андоғ киши! Бу одам сен- дурсен! Тожу-тахт сенингдур! Ғафлатдин уйғонғил, тўрам!?
САЙИД МУҲАММАД (иккиланиб). Андоғ эрмасдур, мавлоно?..
ОГАҲИЙ (ёниб). Андоғ эрмас?! (бир нафас жим туриб) Ватан недур? Халқ недур? Иймон, виждон недур, ор-номус недур?! Буларни англамоқға Шайх Нажмиддин Кубро керак, Ҳазрати Паҳлавон Маҳмуд, Жалолиддиннинг қалби, Амир Темурнинг юраги бўлмоғи керак одамда! Сайид Муҳам- маднинг эрмас!!
САЙИД МУҲАММАД (қаттиқ изтиробда). Мавлоно?..
БОШ ВАЗИР (тўрага) Рози бўлинг, тўрам? Биз сизнинг фармонбардорингиз турурмиз ва хизматингиздадурмиз!
ОМОН САРДОР. Элбетте, туркманлар хем сен торопда, динчлиқ тарапда, адолат торопда!
ҚОРАҚАЛПОҚ ЙИГИТИ. Қорақалпоқлар ҳам сизнинг салтанатингизни жону-дил бирлан қабул қилурмиз!
КОМИЛ ХОРАЗМИЙ. Тамоми Хивақ сиз томонда, тўрам!
САЙИД МУҲАММАД (иккиланиб) Оҳ, мен не қилғумдир эмди?..
ОГАҲИЙ (бадтар қизиб). Туққан замин хавф остида турғонда, халқ бошиға қазои офат ёғилғонда, анинг мушкулин осон қилмоқ ўрниға, анға балогардон бўлмоқ ўрниға, ўз қобиғиға ўрониб, эл дийдасидин қочуб, ғори панода томоша кўриб ётғон кишининг эл манфаатларини сотқон номард кимсадин таповути недур?!
САЙИД МУҲАММАД. Мавлоно, мени ўлдирдингиз!
У туриб зардўз тўнини кия бошлайди.
ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИ: Сизнинг салтанатингизни жону-дил бирла қабул қилғаймиз ва ҳарна десангиз рози бўлурмиз!
ОГАҲИЙ. Бул кун сендин бўлак бирон киши подшолиқға лойиқ эрмасдур, бул мушкул вазифа сенинг зиммангдадур, шаҳзодаи жаҳонпарвар!
САЙИД МУҲАММАД.(бир қарорга келади). Қани, кетдук!
ОГАҲИЙ (фотиҳага қўл кўтаради). Қани, омин!
Оллаи Таоло ёринг, пирлар мададкоринг бўлсун! Йўлинг тахти равон, бошинг осмон бўлсун! Омин, оллоҳу акбар!
ҲАММА. Омин, оллоҳу акбар!
Огаҳий йўл бошлайди, чиқа бошлайдилар.



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling