Муҳаммадризо огаҳий – шоир, таржимон, тарихнавис. 46-54 ёшларда. Сайид муҳаммад раҳим баҳодирхон – Хива хони, 34-42 ёшларда


Download 198 Kb.
bet5/8
Sana26.01.2023
Hajmi198 Kb.
#1124608
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Огахий. 8 декабрь

БЕШИНЧИ САҲНА
Шохона безатилган баланд кўркам ховли айвон. Хонтахтада нозу-неъматлар бисёр. Муҳаммадниёзнинг кайфияти баланд. Бош вазир ва Тўйли Тўпанг билан маишат қилиб ўтирибди.
ТЎЙЛИ ТЎПАНГ: - Оға йўқ демасанг мен Хилолийға бориб галжак.
МУҲАММАДНИЁЗБИЙ: - Бор, аммо ишингни битказу, изингга қайт. Хонни йўқ қилмасак бу ёғига энди бизга кун йўқ. Гулойим борасида ҳеч кимга оғиз очма. Огаҳийнинг қулоғига етса борми, тамом бўлғонимиз. Сайид Муҳаммадни биласан жаҳли қаттиқ.
ТЎЙЛИ ТЎПАНГ: - Уларинг сақланган жойиннан худо ҳам хабар топа билмас. Эммо, дуюн оқшом бир йўлин топиб Ёдгор гочиб кетён экан.
БОШ ВАЗИР: - Сени топшириғинг билан навкарлар тутиб, уни гўзини ўйиб, қўлини синдириб, ховлисини олдиға ташлаб гетибди.
МУҲАММАДНИЁЗБИЙ: - Гўзларин ўйиб, қўлини синдирибдилар?.. Бундан Гулойимнинг хабари бўлғонми? Тунов кун Ёдгорни аҳволин кўрди. Хавотирда бўлдим, бизни англаб қўймасин деб.
ТЎЙЛИ ТЎПАНГ: - Гулойимни шу бугун сенинг ёнингға гетирибдик. Хозир ул шу ерда.
МУҲАММАДНИЁЗБИЙ: - Хўп энди сенга руҳсат, бор Гулойимни хузуримга келтурсин. (Гулойимни бошлаб кирадилар. Бий хизматкорга чиқиб кет ишорасини қилади. Хизматкор чиқиб кетади)
БОШ ВАЗИР: - Бий, энди менга ҳам руҳсат. Саройга бормасам бўлмас. Огоҳ тур.... (чиқиб кетади)
МУҲАММАДНИЁЗБИЙ: - (Гулойимга) Саройга лойиқ париваш эркансен Гулойим. Сени олдирғонимнинг боисин англоғондурсен.
ГУЛОЙИМ:- Адлу-дод бирла бир ожиза арзу-ахволин эшитгайсиз деб умид қилурмен.
МУҲАММАДНИЁЗ: - Ожиза дедингму?.. Сен ожиза эрмас, мўжизасан. Қани мен сари яқинроқ кел...( Қиз секин икки олдинга юриб тўхтайди ) Бу дунё ўтгувчидир. Хусн-жамол ҳам одамга меҳмондир. Ўн гулидан бирламчиси очилмоғон гўзалсен. Ўтган бор гаплар ёдингдан кўтарилғай. Фақирлиқ ҳам, қайғу ҳам, бахтинг бор эрканким, Хива хонининг назари сенга тушган. (Қизга яқинлашади) Сен энди менинг маликам, канизаклар сарвари, тилагинг бўлса айтғил. Барин бажо келтирурмен. (Қиз индамайди) Англадингму? (Гулойим “Ҳа” дегандай бош ирғайди) Андоғ эрса истагинг недур, айт... Саҳоват қўлин очғонимда дариғ тутмағаймен.
ГУЛОЙИМ: - (секин) Укам Ёдгорбекка кўп азоб бердилар. Они озод қилишларин сўрайман.
МУҲАММАДНИЁЗ: - Менинг хохишим битса, сенинг ҳам айтғонинг бўлғусидир. Мен Ёдгорбек укангни соғу-саломат хонадониға етказурга ёрдам берурмен. Ўзи бирла ўзи умргузоронлиғ қилсун. Аммо сен эмди Огаҳийни ёдингдан чиқарғил. Йўқ эрса они ҳам бир балоға дучор этурман. Билурсен, менинг дастим дароз, қайға узатсам етадур. Англадингму?.. (Қиз ҳа дегандай бош ирғайди)
МУҲАММАДНИЁЗ: - (Гулойимга яқинроқ бориб) Гулойим ишқинг ўти жонимға тушғон. Бу ўтға сенинг дийдринг таскин бергай. (Қизнинг қўлидан тутади) Жонимни коми, кўнглимни ороми бўлғайсен. ( У белбоғини, чакмонини ечиб, ханжари бирлан бирга деворға илади. Қизни қучишга хозирланади) Сенга бағоят хуш сафо дилкушо кўшк бунёд этармен. Ўзингни симу-зар бирла ўрагаймен. Қамарпайкарим, сарвиқоматим (қизнинг қаршилигига қарамай уни ўпиб олади. Қадаҳларга шароб қуяди) Кел шароб базмин тузайлик, кўнгил комича айшу-ишрат илайлик. Хўп сенга озор етказмаймен. Ва лекин, олдимда бир нозу-истиғнолар бирла оромижон рақсларингни намойиш этғилким, бир хузур қилмоққа имкон бўлсин, сарвиқоматим. ( Мусиқа янграйди. Гулойимнинг кўзи деворда илиб қўйилган ханжарга тушади. Важохатини алам қамраб олган қиз нималарнидир режалаштириб рақсга тушади. Куй ҳам ўйин харакатлари ҳам гоҳ нозик, гоҳ бўронли, дахшатли, хаяжонли бўлганлигидан уни ажал рақси деб атаймиз. Рақс давомида Гулойим пайт пойлаб девордаги ҳанжарни қинидан суғуриб олади ва Муҳаммадниёз томон юради. )
МУҲАММАДНИЁЗ: - (Гулойимни қўлидан ханжарни олиб, қизни ўзига санчади) Огаҳий.., Гулойим сегнга ҳам, менга ҳам насиб қилмади...

Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling