Ёшлар фикрлаш тарзи эса қуйидагича:
Биз жуда кўп ўқиймиз!
Биз ўқишни яхши кўрамиз! Бадиий адабиётга ҳам, замо-
навий адабиётга ҳам, ижодга ҳам қизиқамиз. Бизни вақт
занжирининг қайси даврида қандай воқеалар содир бўлган-
лиги қизиқтиради. Бу воқеалар ўша давр одамларига қандай
таъсир қилди?! Ўшанда одамлар нимани ҳис қилдилар ва
нимани бошдан кечирдилар?! Улар можароларни қандай ҳал
қилганлари ҳақида ўйлаймиз.
Биз театрга борамиз!
Биз ҳам театрларга борамиз! Бадиий асарлар асоси-
да спектакллар қўйиладиган театрларда бутун дунёнинг
долзарб муаммоларини кўтарадиган замонавий спектакл-
лар ҳам саҳналаштирилади. Сўнг таассуротларимизни
ота-онамиз, дўстларимиз ва танишларимиз билан баҳам
кўрамиз. Спектакль бизга, халққа нимани етказмоқчи
бўлганлиги ҳақида ўйлаймиз ва саволларимизга жавоб из-
лаймиз!
Биз музейларга борамиз!
Бу бизнинг ўтмишга қизиқишимизни кўрсатади. Биз
ўтмишда қандай кўринишга эга бўлганмиз? Одамлар нима
ейишган?! Қандай ов қилишган? Бунинг учун қандай қурол-
лар ишлатилган? Биз қандай ривожланганмиз?
www.ziyouz.com kutubxonasi
53
Биз ҳам бу эволюция жараёнининг якуний натижаси
эмаслигимизни тушунамиз. Биз ҳатто унинг ўртаси ҳам
бўлишимиз мумкин... Чунки инсоният тинимсиз ривожлан-
моқда. У эндигина ўзининг ҳақиқий салоҳиятини намоён
қила бошлади.
Биз кўргазмаларда қатнашамиз!
Биз турли кўргазмаларда қатнашамиз! Даҳолар томо-
нидан яратилган нарсалардан олам-олам завқ оламиз. Бу
ранглар орқали рассом бизга нимани етказмоқчи бўлганини
тушунишга ҳаракат қиламиз. Буни яратганида унинг қал-
бидан нималар кечган эди?! Тасвирий санъатда янги йўна-
лиш очаман деб ўйлаганмиди?!
Do'stlaringiz bilan baham: |