Муаммоларсиз ҳаёт БЎлмайди(МИ?) Мухлиса Акмал қизи


Клиник руҳий тушкунлик – депрессия нима?


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/25
Sana14.08.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1667071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Muxlisa Akmal qizi. Muammolarsiz hayot bo\'lmaydimi

Клиник руҳий тушкунлик – депрессия нима?
Инсон нормал ҳолатда ҳаётнинг паст-баландликларига 
бардош бериб, ўзи ва яқинлари ғамини ейдиган, мавжуд 
потенциалларидан фойдаланадиган ва жамиятга фойда 
келтира оладиган вазиятда бўлади.
Қайғуга ботиш ёки асабийлашиш ҳолатини ҳар бир ин-
сон бошдан кечиради. Лекин бу аломатлар руҳий касаллик-
ка айланганининг дастлабки белгиси бу ҳолатнинг узоқ, 
муттасил давом этиши ва туртки бўладиган бирон ҳоди-
www.ziyouz.com kutubxonasi


37
са юз бермаган вақтда ҳам рўй беришидир. Бу аломатлар 
шахснинг кундалик ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган 
даражага етган вақти жиддий психологик ёки руҳий муам-
мога айланган ҳисобланади.
Масалан, клиник тушкунликка дучор бўлган одам ўта 
чуқур ва узоқ муддатли қайғу туфайли одамови бўлиб қо-
лади.
Одатда, бу аломатлар аста-секинлик билан бир неча ҳаф-
та ё ойлаб ривожланиб келади, баъзида бирданига шиддат 
билан пайдо бўлиши ҳам мумкин.
Клиник руҳий тушкунлик муаммосини самарали бар-
тараф этиш учун улар классификация қилинади. Касаллик 
асосан икки турга бўлинади – асабий ва психологик.
Асабий турга инсон нормал ҳолатининг анча сезиларли 
турлари киради, масалан, депрессия, кучли муттасил хаво-
тир ёки бирон ҳаракатни қайта-қайта қилавериш (масалан, 
қўлни қайта-қайта ювавериш, ҳамма нарсанинг ҳамиша 
ўз ўрнида бўлишига интилиш каби). Бу каби аломатларни 
ҳаёти мобайнида тахминан ҳар 10 кишидан биттаси бош-
дан кечиради.
Психологик турдаги тушкунликни эса тахминан ҳар 100 
кишидан бири бошдан кечиради, улар шахснинг воқеликни 
қабул қилиши ва шу асосда фикрлаши, қарорлар қабул қи-
лишига таъсир кўрсатади. Уларга шизофрения ва биполяр 
касалликлар киради.
Руҳий касалликлар кенг тарқалган бўлса ҳам, кўплар ун-
дан халос бўла оладилар ёки у билан қандай яшаш йўллари-
ни ўрганадилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


38

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling