Муаммоли маруза матни молия фанидан


 Европа ҳамжамияти комиссияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   154
Bog'liq
Moliyа

1. Европа ҳамжамияти комиссияси
Унинг 17 аъзосини миллий хукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз 
фаолиятларида бу хукуматларидан тамомила мустақилдир. 
Комиссиянинг роли ҳамжамиятни таъсис этиш тўгрисидаги Шартнома 
бажарилиши ни таъминлашдан иборат. 
У шунингдек, хусусан, рақобат сохасидаги сиёсат борасида ва 
иқтисодиётнинг қишлок хўжалиги, транспортва хоказо секторларда ягона сиёсат 
ўтказиш борасида ҳам катта хуқуқларга эга . комиссия ҳамжамиятнинг турли 
фондлари ва дастурларини, шу жумладан ЕИ қатнашмайдиган давлатларга ёрдам 
кўрсатишга каратилган фондлар ва дастурларни бошқаради. 
Вазирлар кенгаши - бу қарорлар қабул қилиш органидир. Унинг доирасида 
миллий хукуматларнинг аъзолари музокоралар ўтказдилар, ҳамжамият 
қонунчилик хужжатларини мухокама қиладилар ва уларни овозга куйиш йўли 
билан қабул қиладилар ёки рад этадилар. 
Европа парламенти - Европа ҳалқларининг демократик жарчиси. Унда 
умумий овоз бериш йўли билан сайланадиган 518 депутат бор. Асосий вазифаси - 
Комиссия фаолиятини назорат қилиш, ҳамжамият бюджети ва қонунларини 
маъкўллаш ва уларга ўзгартиришлар киритишдир. 
Юзаки караганда, ЕИ да қарор қабул қилиш жараёни жуда мураккабга 
ўхшайди. Бундай мураккаблик мазкур жараёнга бир қатор тартибга солиш ва 
назорат қилиш тадбирларини "жорий этиш" имконини берадики, бу нарса унга 
демократик тус бағишлайди, мунозараларга асосланиш имконини беради. 
Европа суди
ҳамжамиятнинг бошқа ҳалқаро ташкилотлардан фарки шуки, ЕИ га аъзо 
мамлакатлар имзолаган шартномаларни ижро этиш улар учун мажбурий 
эканлигидандар. Шартномаларнинг моддалари ва улардан келиб чиқадиган 
юридик хужжатлар қатнашчи мамлакатлар миллий қонунларга қўшилиб кетади. 
Уларнинг бажарилиши равшан ва аниқ талкинни талаб этади. Шу муносабат билан 
Европа судининг фаолияти алохида аҳамият касб этади. 
Европа судини кўпиича интеграция мотори деб атайдилар. 
Унинг мавжудлиги ЕИ қонунчилипши қатнашчи мамлакатлар нотўғри 
талқин қилишларииинг олдини олади Европасуднинг қарорларини бажарилиши 
мажбурий. Унинг ихтиёрида бирор мажбур қилиш воситаси йук, лекин аксарият 
холларда ҳамжамиятда катнашувчи давлатлар унинг қарорларига қўшиладилар. 
Европа кенгаши: 1974 йилда тузилган бўлиб, унинг доирасида бундай 
кенгашларни мунтазам ўтказиб турилиши кераклиги ҳақида карор қабул қилдилар. 
Европа кснгаши олий босқич аҳамиятиникасб этиб, муракаб холатларда 
ҳамжамиятнинг бошқа муассасалари билан келишишга эришишнинг иложи 
бўлмаган холларда ЕИК ва Вазирлар кенгаши унга мурожаат этишлари мумкин. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling