Муаммоли маруза матни молия фанидан
Молияни бошқариш органлари ва уларнинг функциялари
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
3. Молияни бошқариш органлари ва уларнинг функциялари Ўзбекистон Республикасида молияни умумий бошқаришни Конституцияга асосан Олий мажлис, Вазирлар маҳкамаси ва Президент девони амалга оширади. Молияни оператив бошқариш молиявий аппаратга юклатилган. Давлат оператив бошқариш ёрдами билан тармоқлар иқтисодвдаги барча тузулмаларда молияни бошқаради. Айнан молиявий аппарат молиявий режалаштириш ишларини, ҳисоб ва таҳлил, назорат ва тартибга солиш, молия режасини тузиш ва бажариш вазифаларини бажаради. Тармоқлар иқтисодидаги хўжалик субъектларининг молиясини бошқаришни молия бўлимлари ўз зиммасига олса, суғурта фаолиятида махсус суғурта тузулмалари бажаради ва давлат молиясини бошқаришни барча чора-тадбирларни Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитаси амалга оширадилар. Молияви бошқаришни тўғри ташкил қилиш улардан самарали фойдаланишни белгилаб беради. Биринчи навбатда, молияни бошқариш субъектлари томонидан ишни қай йўсинда ташкил қилинганлиги оператив бошқарув органлари фаолиятига бевосита таъсир қилади. Шунга таянган ҳолда молиявий аппаратнинг мавқеи анча юқори бўлиши шарт. Акс ҳолда молиявий тузилма ишчиларнинг малакаси ва мутахасислигига бўлган юқори талабни амалга ошира олмайди ва натижада молияни бошқаришда оқсоқликка юз тутади. Ҳозирги кунда Молия Вазирлигининг аппаратида вазирдан ташқари еттита вазир муовини мавжуддир. Шу билан бир қаторда Вазирлик аппаратида бир нечта мақсадли йўналтирилган бошқармалар мавжудки, улардан асосийлари бўлиб: давлат бюджети бош бошқармаси; аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий ривожлантиришни молиялаштириш бошқармаси; солиқ сиёсатини бошқариш; пул муомаласини бошқариш; агросаноат комплексини тартибга солиш ва молиялаштириш бош бошқармаси; бош назорат тафтиш қўмитаси ва бошқалар. Бугунга кунда Давлат Солиқ қўмитасининг асосий функциялари қуйидагалардан иборатдир.: солиқ қонунчилигани ҳаётга тадбик қилиниши устидан назорат; барча солиқлар ва солиқ вазифасини бажарувчи мажбурий тўловларни субъектлардан тўлиқлигича ва ўз вақтида давлат бюджетига тушириш; солиқ қонунчилигани такомиллаштириш бўйича молияни умумий бошқарув органларига таклифлар бериш ва ҳ. к. Давлат Солиқ қўмитаси олдинги даромадларини бошқариш тузилмаси ўрнида вужудга келган бўлиб ўзига хос хусусиятларга эга. Давлат Солиқ қўмитаси вертикал тузилмага эга бўлиб, унга вилоятлардаги солиқ бошқармалари бўйсунади, солиқ бошқармаларига эса туманлардаги маҳаллий молия органлари таркибига бевосита кирмайдиган солиқ инспекциялари бўйсунади. Мамлакатда молияни бошқаришдаги тузулмавий ўзгаришларни ташкил этиш асосий мақсад эмас, балки молия тизимининг жамиятдаги иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга таъсирини ошириш бириичи томондан бўлса, иккинчи томондан тармоқлар иқтисодини қайта кўриб тезда бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтишни таъминлашдир. Молияни бошқаришни қайта қуришнинг марказий бўғинларидан бўлиб маҳаллий - худудий субъектларнинг эркин молия сиёсатини юргазишни таъминлашдир. 1999 йилда маҳаллий бюджетлар даромади давлат даромадининг қарийиб 60%дан юқорисини ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич молияни бошқаришдаги илк ижобий натижалар нишонасидир. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling