Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
12-мавзу: Нобюджет фондлар. Режа: 1. Бюджетдан ташқари фондларнинг моҳияти. 2. Бюджетдан ташқари фондлар - умумдавлат молиясининг бўғини сифатида. 3. Ўзбекистон иқтисодиётада бюджетдан ташқарн фондларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти. Таянч иборалар: · Бюджетдан ташқари фондлар; · Пенсия фонди; · Пенсия фондининг функциялари; · Давлат бандлик фонди; · Ягона йўл фонди;. · Давлат мулк кўмитасининг махсус ҳисоб рақами; · Инвестиция фонди; · Траст фондлари; · Давлатнинг мақсадли махсус фондлари. 1.Бюджетдан ташқари фондларининг моҳияти. Бозор муносабатларига ўтиш - иқтисодий дастуримизнииг асосий мазмунини ташкил этади. Бозор муносабатларига ўтиш инсоннинг ижодий ва меҳнат салоҳиятини намоён қилишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади. Шу борада муҳим масалалардан бири: давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли, янги пайдо бўлаётган нодавлат, яъни ишлаб чиқариш фаолияхи билан шуғулланаётган ва аҳолига хизмат кўрсатаёгган хусусий, акционерлик, коллектив ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан аралаш, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришдир. Мамлакатимизда бюджетдан ташқари фондларнинг ижтимоий аҳамияти катта. Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда бўлиб, инвестицияларни жалб этиш ва бошқалар бюджетдан ташқари фондларнинг вазифаси хисобланади. Республикамизда «Бизнес - фонд» 1995 йилдан бери фаолият кўрсатмокда, инвестиция фонди ва бошқа фондларнинг ҳам ўтиш даврида ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти катта. Давлат молияси давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан. таъминлашга ундалган молия тизимининг муҳим буғиндир. Давлат молияси таркибига қуйидагилар киради: Давлат бюджети. Бюджетдан ташқари фондлар. 134 Давлат кредитлари. Давлат корхоналар молияси. Давлат молиясининг санаб ўтилган турли хилдаги бўғинлари бўйича давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг тармоқ ва ҳудудий муаммоларнинг ечимларини кенг миқёсда ҳал этади. Давлат молияси таркибида алохида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлик булмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташқари фондлар ҳукумат органлар кабул қилган қонун доирасида ташкил этилади. Бюджетдан ташқари фондлар - умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, давлат ҳукуматининг юқори органларини тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар. Бюджетдан ташқари фондларни: Консолидациялашган бюджетга қўшиладиган фондлар Коисолидациялашган бюджетга қўшилмайдиган фовдларга ажратиш мумкин. Функционал жиҳатига кўра ва бошқарув даражасига кўра бюджетдаи ташқари фондлар турли хил бўладилар. Уларни функционал жиҳатига кўра иқтисодий ёки ижтимоий фондларга бўлиш мумкин. Бошқарув даражасига қараб эса умумдавлат, республика ва регионал фондларга бўлиш мумкин. Ҳозирги кунда республикамизда бир нечта бюджетдан ташқари фондлар фаолият кўрсатмокда: - Пенсия фонди (ижтимоий суғурта фонди билан биргаликда); - Бандлик жамғармаси; - Ягона йўл фонди; - Давлат мулк қўмитасининг махсус ҳисоб рақами; - Давлатнинг бошқа мақсадли фондлари. Ўзгаришга бой иқтисодий шароит кўпинча бошқарув қарорларини тез қабул қилиш зарурлигини белгилаб қўяди, шу қаторда молиявий ресурсларни қайта тақсимланишида ҳам. Бюджет маблағларидан фойдаланишни ҳукумат органлари қонун асосида қатъий тасдиқлаб берса, бюджетдан ташқари фондлар эса ижроия органлари орқали белгиланади. Қонун асосида тасдиқланган бюджет парламент томонидан назорат қилийади, бюджетдан ташқари фондлар эса қонун чиқарувчи органлар томонидан назорат қилинмайди. Бу ҳам бюджетдан ташқари фондларни иқтисодий шаротга оператив мослашишини тезлатади. Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этилишининг зарурлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим омил - бу бюджет тақчилигидир. Ҳаражатларнинг даромаддан ўсиб кетиши молиявий ресурсларни фақат қидириб топишни эмас, балки корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан тушган маблағларни қайта гурухланишини ҳам талаб этади. Ва ниҳоят хўжаликни ва хусусийлаштиришни кўп қиррали шакллари, бюджет шакллари билан бир қаторда жамиятда пул маблағларни қайта тақсимлашни янги усулларини қўллаш заруриятини қатъий талаб этади. 135 Шундай қилиб, бюджетдан ташқари фондлар - бу, жамиятнинг айрим мақсадли ҳаражатларини молиялаштириш ва комплекс . равишда оператив мустакиллик асосида маблағларни сарфлаш учун, давлат оркали жалб қилинадиган молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ва фойдаланиш усулидир. /арб мамлакатларида бундай фондларнинг сони 30 дан 80 гачадир. Бюджетдан ташқари фондлар уз мақсадлар йўналишлари бўйича иқтисодий ва ижтимоийга бўлинади. Бошқариш даражаси бўйича эса давлат ва махаллий фондларга бўлинади. Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш манбалари, кўп жиҳатдан уларнинг ҳарактери ва мақсадларини амалга ошириш учун белгиланган вазифаларнипг масштаблари билан аниқланади. Манбаларнинг турли хиллигига ва уларнинг миқдорига давлат учун ёки бу ривожланиш даврида иқтисодий ва молиявий ахволи таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш манбалари бирмунча доимий бўлгандай вақтинчалик ҳарактерга ҳам эга бўлади. Улар маъмурий-территориал бирлиги билан ажралиб давлат территорияларида бўлиши мумкин. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling