Муаммоли маруза матни молия фанидан


Бюджет жараёни ва унинг босқичлари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   154
Bog'liq
Moliyа

 
3.Бюджет жараёни ва унинг босқичлари. 
Бюджет жараёни ҳокимият органларининг бюджетни тузиш, кўриб чиқиш, 
бажариш билаи боғлиқ, қонун билан тартибга солиб туриладиган фаолиятидир. 
Бюджетни тузиш ва амалда бажариш ижро этувчи ҳокимият томонидан, уни 
тасдиқлаш эса қонун чиқарувчи орган томонидан бажарилади. 
 
Давлат бюджети лойихасини тайёрлаш. 
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимиятлари (унинг таркибига кирувчилар) 
кейинги молия йили учун кўрсатилгаи ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ҳокимияти ва Тошкент шаҳри 
ҳокимияти қарорлари билан аниқланган бюджет лойихаларини келишилган 
муддатларда (аммо йигирма бешинчи июндан кечикмасдан) юқори турувчи 
молия органларига тақдим этади. 
Қорақалпоғистон Республикасининг вазирликлари ва бошқармалари, 
Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятларининг бўлим ва бошқармалари, 
шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, 
Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятларининг бюджетидан маблағ 
олувчилар Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлигига, Тошкент 
шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятлари молия бўлимларига келгуси молия йили 
учун Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар 
ҳокимияти ва Тошкент шаҳри ҳокимияти қарорлари билан аниқланган 
муддатларда (аммо биринчи июндан кечикмасдан) ўзларининг аризаларини 
топширадилар. Шундаи сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши, Вилоятлар ҳокимияти ва Тошкент шаҳри ҳокимияти ўз ҳудудлари 


128 
бўйича бюджет лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган 
муддатларда (аммо биринчи июлдан кечикмасдан) такдим этадилар. 
Вазирликлар ва республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет 
маблағини олувчилар худди юқоридаги кўринишда ўз аризаларини тақдим 
этадилар. Молия вазирлиги керакли маълумотларни ва ҳужжатларни талаб 
қилади ва келгуси молия йили учун жорий йилнинг биринчи октябригача давлат 
бюджетининг лойиҳасини тузади. 
 
Давлат бюджети лойихасини Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисига тақдим этилиши. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли вазирликлар 
билан биргаликда биринчи октябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасига бюджет лойиҳасини тақдим этади. Бюджет лойиҳасида: 
1. Давлат 
бюджети 
лойиҳаси 
тузилган 
ўрта 
муддатли 
асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлар; 
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бюджет сиёсатининг асосий 
йўналишлари; 
3. Ўтган йилги ва жорий нилнинг бириичи ярим йилида бюджетнинг 
бажарнлиши бўйича ҳисобот; 
4. Ҳаракатдаги классификацнон тизимга кўра кейипги йил учун даромад 
ва ҳаражатлар прогнози; 
5. Макароиқтисодий таҳлил натюкаларига асосланган кейинги молия 
йили учун тузилган бюджет даромадлари ва ҳаражатларн прогнозига 
комментарий; 
6. Ҳаракатдати 
ва 
тасдиқ 
учун 
тақдим 
этилаётган 
бюджет 
программасининг рўйхати; 
7. Жорий инвестециялар учун капнтал қуйилмаларнинг прогнози; 
8. Давлатнинг ташқи ва ички қарзларининг ҳолати ва булар бўйича 
ўтган молия йилидаги маблағлар ҳаракати; 
9. Давлат корхоналарининг ўтган ва ўтаётган молия йилидаги молиявий 
ҳолати, келгуси молия йили учун асосий молия кўрсаткичларининг прогнози; 
10. келгуси йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонуннинг лойиҳаси. 
Келгуси йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонуннинг лойиҳасида: 
1. Тавсия этилаётган ассигнованияни молиялаштириш учун зарур 
бўладиган, ҳаракатдаги қонунчиликка тўғри келадиган даромадлар манбаи, 
тури ва ҳажми кўрсатилади; 
2. Ўзбекистон Республикасининг айрим қоиунларида кўзда тутилган, 
келгуси молия йилида бюджет маблағларини олувчиларга маблағ ажратишни 
кўзда тутувчи ассигнования; 
3. Даромад ва ҳаражатлар ҳаракатдаги бюджет классификацияси тизимида 
кўзда тутилган ҳолда капитал ва жорий ҳаражатларга бўлиниб акс эттирилади
4. Умумдавлат 
солигларидан 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
республика бюджетига, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятларининг 
бюджетига ажратиладиган ажратмалар меъёри, шунингдек, даромадлар ҳажми, 


129 
дотация ва субвенциялар билан биргаликда, ва кўрсатилган бюджетларнинг 
ҳаражатлари; 
5. Давлат бюджети таркибига кирувчи бюджетларнинг айланма касса(нақд) 
ҳажми аниқланади; 
6. Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг, 
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети фондининг, Тошкент 
шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятларининг кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш 
учун тузиладигаи резерв фондининг ҳажми кўрсатилади; 
7. Давлат бюджети тақчиллигининг йўл қўйиш мумкин бўлган хажми ва 
уни молиялаштириш манбалари кўрсатилади; 
8. 
Давлат томонидан бериладиган кредитларнинг, давлатнинг ташқи ва 
ички қарзларининг чегараси кўрсатилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, ёки унинг 
топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири кейинги молия йили 
учун тузиладиган давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш жараёнини 
координацня ва назоратини амалга оширади. Шундан сўнг Ўзбскистон 
Республнкаси Вазирлар Махкамасн, ёки унинг топшириғига кўра Молия 
Вазирлиги биринчи ноябрдан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисига кейинги молия йилига учун бюджет лойиҳасини тақдим этади. 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан давлат бюджет 
лойиҳасини кўриб чиқиш: 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси давлат бюджети лойиҳасига 
илова қилинган бюджет тақчиллигини ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети 
лойиҳасининг даромадлар ва ҳаражатларининг ҳар қандай моддасини қайтадан 
кўриб чиқади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ҳаражатлар 
моддасининг оширилиши бошқа ҳаражат моддаларининг мос равишда 
қискаришини кўзда тутиши, ёки даромадларининг ортишига асосланган бўлиши 
керак. Худди шундай даромад моддаларининг қисқариши бошқа даромад 
моддаларининг ортишини, ёки маълум ҳаражатларнинг қисқаришини кўзда 
тутиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат бюджети қонуни 
тасдиқлангандан 
сунг 
уч 
кунлик 
муддат 
ичида 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг Вазирлар Кенгашига, Тошкент шаҳри ва вилоятлар 
ҳокимиятдарига уларнинг даромад ва ҳаражатлари, шунингдек уларга республика 
бюджети томонидан ажратиладиган - бюджет дотация ва субвенцияларининг 
ҳажми тўғрисида маълумотни беради. Шундан сунг Қорақалпоғистон 
Республикасининг Жоқари Кенгеси ва Тошкент шаҳри, вилоятлар халқ 
депутатлари кенгаши икки хафталик муддатда Узбскистон Республикаси давлат 
бюджети 
доирасида 
ўз 
бюджетларни 
тасдиқлайди. Корақалпокистон 
Республикасининг Жокаргм Кенгеси ва Тошкент шаҳри, вилоятлар халқ 
депутатлари уч кунлик муддат ичида шаҳар ва туманлар хокимиятлар улар 
бюджетининг даромад ва ҳаражатлари шунингдек юқори турувчи 
бюджетдан уларга ажратиладиган дотация ва субвенциялар ҳажми тўғрисидаги 
маълумотни етказади. 


130 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling