Муаммоли маруза матни молия фанидан


-жадвал  Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетлари даромадларининг таркиби ва


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   154
Bog'liq
Moliyа

2-жадвал 
Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетлари даромадларининг таркиби ва 
динамикаси (1994-1996 й.й.) 
(млн сўм) 
1994 
1995 
1996 
1. 
Вилоят ҳудудида тушган ва маҳаллий 
бюджетлар 
иҳтиёрида қоладиган 
умумдавлат 
ва 
биркитилган 
даромадларнинг жами 
391,9 
2869,6 
6577,5 
Шу жумладан: 
1.1. Вилоят бюджети даромадлари 
218,2 
1717,0 
3402,8 
1.2. 
Уларнинг вилоят маҳаллий бюджет 
даромадлари (ВМБД) даги салмоғи, % 
55,7 
59,8 
51,7 
1.3. 
Туман 
шаҳар 
бюджетларининг 
даромадлари 
173,7 
1152,6 
3147,7 
1.4. Уларнинг ВМБД лаги салмоғи,% 
44,3 
40,1 
48,3 
Маълумотлардан шу нарса яққол кўринадики, даромадларининг асосий қисми 
вилоят 
бюджети 
ҳиссасига 
тўғри 
келаяпти. Вилоят 
миқёсида 
молиялаштирилаётган тадбирларнинг сони ва ҳажмининг юқори эканлиги 
натижасида шундай ҳол юз бераётиб. Таҳлил натижасида туман бюджетларининг 
даромад базасини заиф эканлигининг гувоҳи бўлдик. 1994 йилда туман 
бюджетлари (Қашқадарё вилояти)нинг даромадларининг умумий суммаси 497,2 
млн. сўмни ташкил этгани ҳолда, унинг 482,8 млн сўми ёки 97 фоизи тартибга 
солувчи даромадларнинг ҳиссасига тўғри келди. 1996 йилда эса вилоят туманлари 
бюджетларининг даромадлари суммаси 3873,4 млн. сўмни ташкил эттани холда, 
унинг 2644,6 млн. сўми ёки 68 фоизи тартибга солувчи даромадларнинг ҳиссасига 


166 
тўғри келди. Умуман олганда тартибга солувчи даромадлар салмоғининг 
юқорилигича қолаётганлиги ташвишли ҳолдир. Айни вақтда тартибга солувчи 
даромадлар салмоғининг камайиши тенденциясига эга эканлиги ижобий ҳолдир. 
Маҳаллий бюджетларга айрим даромадларнинг биркитилиши маҳаллий 
ҳокимиятларнинг бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ йиғиб олишни 
таъминлашга, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлашга бўлган 
қизиқишини кучайтиради. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларга 
бириктирилган солиқлар ва тушумлар ҳар йили янги бюджет йили учун 
тасдиқланади. Чунончи, «Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил давлат 
бюджети» тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 489 
сонли қарорига асосан 1997 йилда маҳаллий бюджетларга биркитилган даромадлар 
қилиб қуйидаги солиқлар белгиланади: аҳолидан олинадиган даромад солиғи, ер 
солиғи,
мол-мулк солиғи, сув учун тўлов, транспорт солиғи, экология солиғи, 
акциз солиғи. 
Аҳолидан олинадиган даромад солиғи ва акциз солиғи 1997 йилга қадар давлат 
томонидан тартибга солувчи даромад ҳисобланади. 1997 йилга давлат, бюджетига 
маҳаллий бюджетларнинг бпркитилган даромадларининг салмоғи 48,1 фоизни 
ташкил қилди Бу кўрсаткич 1994 йилда атиги 7,6 фоизни ташкил қиларди. 
Биркитилган даромадлар салмоғининг бу қадар сезиларли ўсишининг асосий 
сабаблари қуйидагалардан иборат: 
1. Аҳолидан олинадиган даромад солиғининг маҳаллий бюджетларнинг 
биркитилган даромадлари таркибига киритилганлиги. 
Аҳолидан олинадиган даромад солиғининг маҳаллий бюджет даромадларидаги 
салмоғи 1997 йилда 10,2 фоизни ташкил қилди. 
2. Акциз солиғининг биркитилган даромадлар таркибига киритилганлиги. 
Акциз солиғининг маҳаллий бюджетлар даромадларидаги салмоғи 22,7 фоизни 
ташкил қилади (1997 йил). 
1. 1997 йилда экология солиғини жорий қилиниши ва маҳаллий 
бюджетларга бириктирилишидир. 
Ривожланган ҳорижий мамлакатларда маҳаллий бюджетларнинг даромадлари 
таркибида тўғри солиқларнинг ҳиссаси каттадир. Скандинавия мамлакатларида 
фойда солиғи, аҳолидан олинадиган даромад солиғииинг биркитилган жами 
солиқлар суммасидаги салмоғи 80-90 фоизни ташкил этади. 
Белгия, Германия, Австрия давлатларида худди шу кўрсаткич 50% дан 
ортиқдир. Ирландияда эса мол-мулк солиғи ягона биркитилган солиқ ҳисобланади. 
Нидерландияда зса мулк солиқлари ҳисобига барча биркитилган солиқларнинг 2/3 
қисми тўғри келади. Японияда эса маҳаллий бюджетларга биркитилган 
солиқлардан тушадиган даромадларнинг 48 фоизи уй-жой солиғи ҳиссасига, 21 
фоизи эса кўчмас мулк солиғига тўғри келади (Л.А.Дробозина. Обҳая теория 
финансов, Москва: Банки и биржи 1995). 
Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетларининг биркитилган даромадлари тўлиқ 
тўғри солиқлардан иборат эди (1997 йилга қадар). 1997 йилги бюджетда тўғри 
солиқларнинг биркитилган даромадлар ҳажмидаги салмоғи 53,0 фоизни ташкил 
қилди. Эгри солиқлар эса 47,0 фоизни ташкил қилди. 
Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ташкил топишини амалдаги 
тизимини асосий камчилиги шундаки, у ҳудудий молия, яъни ўша ҳудудда 
жойлашган хўжаликларнинг молияси билан заиф боғланган. Маҳаллий саноат, 


167 
озиқ-овқат саноати маҳаллий бюджетлар даромадннинг асосий қисмини бериш 
керак. Қашқадарё вилояти асосан қишлоқ хўжалигига иҳтисослашганлиги сабабли, 
қишлоқ хўжалиги корхоналаридан олинадиган солиқлар ва ажратмалар 
бюджетнинг биркитилган даромадларининг асосий манбааларидан бирига 
айланиши керак. Аммо қишлоқ хўжалик корхоналарининг рентабеллик даражаси 
паст бўлиб, уларнинг ссзиларли қисми зарарга ишлайди. 
Маҳаллий хўжаликларнинг кўпгина тармоқлари зарарга ишлайди. Масалан, 
маҳаллий транспорт, уй-жой, коммунал хўжалиги ва бошқалар. Уй-жой коммунал 
хўжалигининг айрим шаҳобчалари (канализация, таъмирлаш-қурилиш идоралари 
ва бошқалар). Рентабеллик бўлишига қарамасдан уй-жой коммунал хўжалиги 
зарарга ишловчи хўжалик сифатида қолаяпти. Уй-жой фондини сақлашга ҳар йили 
бюджетдан катта маблағ сарфланади. Уй-жой фондини хусусийлаштиришни ушбу 
маблағлар ҳажмини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. 
Маҳаллий бюджетларга тартибга солувчи даромадларни қатъий белгаланган ва 
нисбатан узоқ муддат ўзгармайдиган кўрсаткичлар шаклида берилмаслиги 
маҳаллий молия муассасасаларида лоқайдлик текинҳўрлик каби хислатларни 
шаклланиб олшпига сабаб бўлади. 
Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини таҳлили қилишда республика 
бюджетидан бериладиган субвенция масаласи ҳам асосий ўринни эгаллайди. 
Маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажатларини тенглаштириш мақсадида 
дотация ва субвенциялардан фойдаланилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда дотация 
маҳаллий бюджетларни даромадларини тартибга солишда қўлланилмайди. 
Бундай восита сифатида Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 
бериладиган субвенциядан фойдаланилади. Субвенции ўз моҳияти жиҳатидан 
давлат бюджетидан муҳим хўжалик ва ижтимоий маданий тадбирларни амалга 
ошириш учун маҳаллий ҳокимият органларининг иштирокини тегишли пул 
маблағлари билан таъминлаш мақсадида берилаяпти. Кейинги вақтларда 
субвенциялар 
маҳаллий 
бюджетларни 
даромадлари 
ва 
ҳаражатларини 
тенглаштириш мақсадида берилмоқдаки, бу субвенцияларнинг бюджет 
сиёсатининг самарадорлигига салбий таъсир қилишига сабаб бўлаяпти. 
Чунки субвенция боқимандалик кайфиятини юзага келтиради. 
1997 йилда Республика бюджетида маҳаллий бюджетларга берилгаи 
субвенциялар улар даромаднинг 23,2 фоизини ташкил қилди. 
Субвенциялардан бирдан воз кечиб бўлмайди. Чунки субвенциялардан воз 
кечиш мақсадида доимий тушмайдиган даромад манбааларидан ажратмаларни 
ошириш маҳаллий бюджетларни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бу доимо 
молиялаштиришга маблағ етишмаслигига, юқори бюджетга арз сўраб мурожаат 
қилишга олиб келади. Шу сабабли субвенцияларни аниқ мақсадлар ва 
шароитлардан келиб чиқиб ишлатиш лозим. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling