Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта резервлари
- Суғурта фонди
- Халқаро суғурта иборалари. 178 Абандон
- Аддендум
- Андеррайтер
- Полиc
Суғурта суммаси - суғурта объектини хақиқатда суғурталанган қисмининг
пул шаклидаги хажми. Суғурта агенти - суғурта ташкилотининг унинг номидан ва унинг топшириғи билан шартномалар тузувчи штатсиз ходими. Суғурта резервлари - суғурта ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган ҳамда суғурта қопламалари ва суғурта суммаларини тўлаш кафолатини таъминловчи фондлар (резерв фонд, суғурта фонди, заҳира фонди ва б). Суғурта фонди - суғурта бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган ҳамда суғурта ҳолати патижасида суғурталанувчининг кўрадигаи зарарини олдини олиш, локализацня қнлиш ва қоплашга мўлжаллапган суғурта резервларн йиғиндиси. Халқаро суғурта иборалари. 178 Абандон (фр.Abondon) - суғурталанувчинипг тўла суғурта суммасини олгандан сўнг суғурталовчи фойдасига суғурталанган объектга нисбатан ҳуқуқлардан воз кечиш. Авуар (фр.Аvoir) - «активлар»нинг синоними (пул маблағлари, векселлар, аккредитивлар, қимматли қоғозлар, банкдаги ҳисоблар ва б.) - суғурта балансининг бир қисми. Аддендум (лат.Аddere) - расмийлаштирилган шартномага қўшимчалар киритиш. Аквизитор (лат.Асquisitor) - янги суғурталанувчиларни жалб қилиш билан шуғулланувчи суғурта агенти ёки брокери. Андеррайтер (Underwriter) - суғурта компанияси ёки синдикат томонидан суғурта таваккалчилигини олиш ваколати берилган шахс. ЛлойЬ (Lloyd`s) - ҳусусий суғурталовчилар корпорацияси (Англия), Полиc (Роlice) - суғурта шартномасининг хуқуқий тасдиғи. Пул (Роо1) - барча суғурта портфели ёки алоҳида суғурта тури бўйича қайта суғурталаниши лозим бўлган таваккалчиликлар йиғиладиган умумий қозон. Слип (Slip) - қайта суғурталанувчи томонидан қайта суғурталовчига қайта суғурталашни таклиф қилиб юбориладиган хужжат. Сюрвейр (Surveyor) - суғурталанувчи ёки суғурталовчи илтимоси билан транспорт ва юкларни кўрикдан ўтказувчи ва уларнинг холати тўғрисида маълумотнома берувчи эксперт. Тантьема (Ргofit commission) - қайта суғурталовчи фойдасидан қайта суғурталанувчига қайта суғурталаш шартномасида қатнашганлиги учун бериладиган комиссион ҳақ. Форс-мажор (Forse major, Act of God) - суғурталанувчи ва суғурталовчини ўз мажбуриятларидан озод қилувчи енгиб бўлмайдиган кучлар, фавқулодда холатлар (уруш, ижтимоий-сиёсий тузумнинг алмашуви ва б.). Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling