И ж а р а ш а р т н о м а с и №1 «09» июнь 2023 й. Тошкент ш


Download 54.63 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi54.63 Kb.
#1614716
  1   2   3
Bog'liq
Ижара шартномаси PIATTO


И Ж А Р А Ш А Р Т Н О М А С И № 1
« 09 » июнь 2023 й. Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги ҳамда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунларига мувофик, келгусида «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» деб аталувчи «SAODAT» XK номидан, устав асосида иш юритувчи, унинг раҳбари Ражабова М.Т. бир томондан ва келгусида «ИЖАРАЧИ» деб аталувчи MCHJ «PIATTO» номидан устав асосида иш юритувчи, унинг раҳбари Мухаммадиев М.А. иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:




1.Шартнома предмети.



    1. «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» мазкур шартномага асосан «ИЖАРАЧИ» га Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Банокатий кўчаси, 305-уй манзилидаги «умумий овқатланиш шаҳобчаси»ни тегишли асбоб-ускуна, жиҳоз ва анжомлари билан вақтинчалик фойдаланиш мақсадида 09.06.2023 йилдан 31.12.2023 йилгача бўлган муддатга ижарага беради, ижара муддати 2023 йил 31 декабрда тугайди.

    2. «ИЖАРАЧИ» бинодан фақат «умумий овқатланиш шаҳобчаси» сифатида вақтинчалик фойдаланиши мумкин.

    3. Мол-мулк «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» нинг мулкчилигида қолади.

    4. Ижарага бериладиган мол-мулкнинг баҳоси, сони ва бошқа хусусиятлари мазкур шартноманинг ажралмас кисми бўлган «Ижарага бериладиган мол-мулкнинг тафсифномаси»да белгиланади (шартномага 1-илова).



2. Ижара ҳақининг микдори ва тўлов муддатлари.

2.1. Ижара ҳақининг микдори сув, электр энергия, газ, ахлат, телефон ва бошқа коммунал тўловлардан ташқари 1 ойга 1 052 000 (бир миллион эллик икки минг) сўмни ташкил қилади.


2.2. Сув, электр энергияси, газ, ахлат, телефон ва бошқа коммунал тўловлар бўйича тўловлар амалдаги тарифларга асосан ўрнатилган счетчикларнинг кўрсаткичлари ва бошқа ҳисоблаш шаклларига биноан олдиндан 100% тўлов асосида амалга оширилади.
2.3. Тўлов муддати ҳар ойнинг бошланишидан олдин 100%лик олдиндан тўлов «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



Download 54.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling