И ж а р а ш а р т н о м а с и №1 «09» июнь 2023 й. Тошкент ш
Тарафларнинг хукук ва мажбуриятлари
Download 54.63 Kb.
|
Ижара шартномаси PIATTO
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг мажбуриятлари
- «ИЖАРАЧИ»нинг ҳуқуқлари
- «ИЖАРАЧИ»нинг мажбуриятлари
3.Тарафларнинг хукук ва мажбуриятлари.
«ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг ҳуқуқлари: 3.1. Ижарага бериладиган бино, хона, асбоб, ускуна, анжом, жиҳозлар ва майдонларнинг «ИЖАРАЧИ» томонидан мақсадга мувофиқ (шартноманинг 1.2.-банди) фойдаланаётганини, унинг озода сақланиши, ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига амал қилинишини кўздан кечириб бориш. 3.2. Ижара ҳақини тегишли муддатларда тўланилишини талаб қилиш, ҳисоб –китобларни, солиштириш далолатномаларини «ИЖАРАЧИ» билан биргаликда тузиш. 3.3.Ижара шартномасида кўрсатилган бирорта шарт «ИЖАРАЧИ» томонидан бажарилмаган такдирда бир томонлама шартномани бекор қилиш. «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг мажбуриятлари: 3.4. Ижарага берилаётган бино ва жиҳозларни олдинган тўланадиган тўловлар амалга оширилгандан кейин 5 кун ичида «ИЖАРАЧИ» га топшириши лозим. 3.5. Агар ижарага берилган бинони қайтариб олиш ёки уни тўлиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозим бўлган такдирда «ИЖАРАЧИ» ни 5 кун олдин огоҳлантириши шарт. «ИЖАРАЧИ»нинг ҳуқуқлари: 3.6. Ижарага олинган бино ва жиҳозлардан ушбу шартномада кўрсатилган муддатда ва тегишли мақсадга мувофиқ фойдаланиш. 3.7. Шартномани бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ барча маълумотларни «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг розилигини олган ҳолда амалга ошириш. «ИЖАРАЧИ»нинг мажбуриятлари: 3.8. Ижара ҳақини ўз вақтида олдиндан 100%лик тўлов асосида тўлаб бориш. 3.9. Ижарага бериладиган бино ва жиҳозларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан кабул килиб олиш. 3.10. Бинодан ва жиҳозлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, бино ҳудудини озода саклаш, барча санитария, ёнғинга қарши ва бошқа қоидаларга амал килиш. 3.11. Ижарага олинган бино ва жиҳозларни ишлатиш жараёнида уларга зарар етказилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган тақдирда «ИЖАРАЧИ» ушбу зарарни тўлиғича ўз ҳисобидан қоплаши лозим. 3.12. Агарда бинони фойдаланиш давомида бирор жойини таъмирлаш талаб қилинса, «ИЖАРАЧИ» ўз ҳисобидан таъмирлаши шарт. 3.13. «ИЖАРАЧИ» ижарага олинган бинони (хонани) «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг рухсатисиз қайта қуриш ва ўз мақсадларига мувофиқ равишда мослаштириш ҳуқуқига эга эмас. 3.14. Ижара шартномаси бекор қилингандан сўнг барча олинган бино ва жиҳозларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топшириши лозим. 3.15. «ИЖАРАЧИ» ижарага олинган бино ва бошқа мол-мулкнинг хавфсизлигини таъминлаши шарт. 3.16. «ИЖАРАЧИ» томонидан ушбу шартномадаги шартлар бажарилмаганлиги учун «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» томонидан шартнома бир томонлама бекор қилинган такдирда ёки икки томон келишган ҳолда шартнома бекор қилинган тақдирда 1 кун ичида бинони бўшатиши ва барча жиҳозларни асл ҳолатида қайтариши шарт. 3.17. Агар мол-мулк форс-мажор ҳолатларига кўра яроқсиз ҳолга келса ёки учинчи шахсга билдирилган даъво талабларини қондиришнинг имконияти бўлмаса, мол-мулкни таъмирлаш ва тиклаш харажатлари «ИЖАРАЧИ» томонидан қопланади. 3.18. Мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда ижара муддати тугаганидан кейин «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»га қайтариши. 3.19. «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг ёзма розилигисиз мол-мулкка ажратиб бўлмайдиган даражадаги ўзгартиришлар киритмаслик. 3.20.«ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» нинг ёзма розилиги бўлмасдан туриб мол-мулкни қайта ижарага бермаслик. 3. 21. Ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ёки ижара муддати тугаганда мол-мулкни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширмаган таъмирлаш ҳаражатларини «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»га тўлаш ва мол-мулкка зарар етказилмайдиган ҳолда ажратиб олиниши мумкин бўлмаган ўзгартиришлар билан қўшиб бепул топшириш. 3.22. Шартнома муддатидан олдин «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» томонидан, агар «ИЖАРАЧИ» шартнома мажбуриятларининг бирортасини бажармаса бекор қилиниши мумкин. Download 54.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling