Муаммоли маруза матни молия фанидан


Суғурта фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Суғурта фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш. 
Табиий ва бошқа стихияли ҳодисалар содир бўлиши натижасида келтирилган 
зарарларни қоплаш учун суғурта фондлари ташкил этилади. Суғурта фонди 
ташкил этиш манбаасига ва фойдаланиш йўналишига қараб, суғурта фондлари уч 
кўринишда бўлади:- ўзини ўзи суғурталаш (самострахования) фондлари. Бу 
фонд ҳар бир хўжалик субъектида ташкил этилади ва ишлаб чиқаришда 
вақтинча юзага келган қийинчиликларни олдини олишга хизмат қилади. 
- давлатнинг марказлашган суғурта (резерв) фондлари. Марказлашган 
суғурта (резерв) фондлари умумдавлат ресурсларн хисобидан ташкил этиши 
мумкин. Бу фонддан асосан фавқулодда ходисалар рўй берганда пайдо бўлган 
зарарларни қоплашга ишлатилади. 

-Суғурта йўли билан ташкил этиладиган суғурта фондлари. Бу фонд 
суғурталанувчилар томонидан тўланган взнослар ҳисобидан ташкил қилади. 
суғурта фонди фақат пулли шаклда ва у қатъий мақсадли уналишда 
фойдаланилади, яъни суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида тузилган 
шартномага мувофиқ, суғурта қопламаси ёки суғурта суммасини тўлашга 
ишлатилади. 
 
Суғурта турларини туркумлаш ва суғурта қилншнинг асосий шакллари. 
Кўплаб суғурта турларини мавжудлиги, суғурталаниши мумкин бўлган 
объектларни турли-туманлиги суғурта турларини маълум бир критерийлар 
асосида туркумлашни талаб этади. Суғуртанинг тармоқлари, тармоқчалари ва 
турлари бир-бирига узвий боғланган иерархия кўринишида, о6ъектига қараб 
қуйидагича туркумланади (Схемага қаралсин). 
Мулкий суғурталашда суғурта объекти сифатида моддий бойликлар 
(ҳосилдорлик, автомабиль, қурилмалар) ҳисобланади.
Шахсий суғурталашда суғурта объекти сифатида фуқароларнинг соғлиги, 
ҳаёти ҳисобланади. 
Масъулиятни суғурталашда асосий объект - бу суғурталанувчиларнинг 
учинчи шахсга келтирган зарарларни қоплаш мажбуриятидир. 


174 
Суғурта - ишлаб чиқариш муносабатларининГ зарурий элементидир. У 
ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан 
боғлиқдир. Нормал такрор ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим шарти унинг 
узликсизлиги ва тўхтовсизлиги ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий -
янгиланиб бориши инсонларнинг барча ижтимоий-иқтисодий формацияларда, 
шу жумладан ривожланган жамиятда ҳам мавжуд эҳтиёжларини қоидириш 
учун зарурдир. 
Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни табиий офатлар ёки бошқа 
фавқулодда ходисаларнинг (ёнғинлар, портлашлар, эпидемиялар ва б.) салбий 
оқибатлари таъсирида тўхтаса ёки бузулса, у ҳолда жамият аввало турли олдини 
олиш тадбирларини амалга оширишга, мабодо улар кўзланган натижани 
бермаса, у ҳолда етказилган моддий зарарни қоплашга, ишчи кучини такрор ишлаб 
чиқаришнинг нормал шароитларини қайта тиклашга мажбур бўлади. 
Инсон ва табиий офатлар ўртасидаги қарама-қаршилик билан асосланган 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таваккалчилик характери, биринчи навбатда, 
табиий ва башқа офатларнинг салбий окибатларини олдини олиш, бартараф 
қилиш ва локализация қилиш, ҳамда етказилган зарарни сўзсиз қоплаш бўйича 
инсонлар ўртасидаги муносабатларни юзага келтиради. Бу объектив 
муносабатлар инсонларнинг эришган ҳаёт даражасини сақлаб қолишга бўлган 
реал ва мавжуд эҳтиёжини акс эттиради. Мазкур муиосабатларни алоҳида 
ҳусусиятлар ажратиб туради ва уларнинг йиғиндиси ижтимоий ишлаб чиқарншпи 
суғуртавий химоялаш иқтисодий категориясини ташкил этади. 
Суғурта иқтисодий категори сифатида молия категориясининг таркибий қисми 
ҳисобланади. Аммо, молия тўлалигича даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ 
бўлса, суғурта эса фақатгина қайта тақсимлаш муносабатларинигина қамраб олади.
Су\урта 
Мулкий 
Шахсий 
Маъсулиятни 
Давлат 
корхоналари 
Фу=арлар 
щаётини 
Фу=аролик 
маъсулиятини 
Акционерлик 
жамиятлари 
Бахтсиз 
ходисалар-дан 
Корхоналарни 3 
шахс олдидаги 
маъсулиятини 
+ишло= хыжалик 
мулкини 
Болаларни 
бахтсиз 
ходисалардан 
Фу=ароларнинг 
касбий 
жавобгарлигини 
Фу=аролар 
мулкини 
Мактаб 
ы=увчиларини
бахтсиз 
Хоказолар 


175 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling