2. Суғурта ишидаги асосий иборалар ва тушунчалар.
Суғуртани амалга ошириш жараёнида суғурта иштирокчиларининг
турлича суғуртавий манфаатларини намоён бўлиши, суғуртага тегишли
объектлариинг турличалиги, суғурта ходисаларининг кенг кўламлилиги ва бошқа
омиллар билан боғлиқ бўлган мураккаб специфик муносабатлар йиғиндиси юзага
келади. Шу муносабат билаи у ёки бу конкрет суғурта муносабатларини махсус
терминология ёрдамида акс эттариш зарурияти табиийдир.
Суғурта терминологаяси ёрдамида суғурталовчи ва суғурталанувчилар
ўртасида бир тилда сухбат олиб бориш, суғурта шартларини тушуниш, унда
иштирок этаётган томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлариии аниқлаш, шериклар
билан амалий муносабатларни олиб бориш, реклама ва бошқа суғурта ишларини
амалга ошириш мумкин
бўлади.
Суғуртада қўлланиладиган иборалар ва тушунчаларни шартли равишда
иккита гуруҳга бўлиш мумкин:
- ички суғурта бозорида қўлланиладиган иборалар ва тушунчалар;
- халқаро иборалар ва тушунчалар.
Ички суғурта бозорида қўлланиладиган иборалар ва тушунчалар.
Суғурталовчининг активи - суғурталовчининг пулда ифодаланган мулки
(асосий воситалар ва оборотдан ташқари активлар, молиявий қўйилмалар,
материаллар, кассадаги пул маблағлари, ҳисоб рақамидаги пул маблағлари,
қимматли қоғозлар ва б.), бухгалтерия балансининг бир қисми.
Актуар ҳисоб-китоблар - таъриф ставкаларини ҳисоблашнинг иқтисодий-
математик ва эҳтимолли-статистик усуллари.
Суғурта шартномаси - суғурталовчн ва суғурталанувчи ўртасидаги
суғурта тури шартларига мос равишда уларнинг ўзаро мажбуриятларшш тартибга
солувчи келишув (ҳуқуқий битим).
Суғурта лимити - моддий қийматликлар ва суғуртавий маъсулиятларни
суғурталаш мумкин бўлган максимал пул суммаси.
177
Do'stlaringiz bilan baham: |