Суғурта ҳимояси - конкрет объскт томонидан кўрилган зарарни
бартараф қилиш ёки қоплаш бўйича муносабатлар.
Суғурталовчи - суғуртани амалга оширувчи ихтисослаштирилган
ташкилот.
Суғурта қилдирувчи - суғурта бадалларини тўловчи ва конкрет суғурта
муносабатларида қатнашувчи жисмоний ёки ҳуқуқий шахс.
Суғурталанувчи - ҳаёти, соғлиги ёки меҳнатга лаёқати суғурта объекти
бўлган шахс.
Суғурта объекти ва предметлари - суғурталашга тегишли бўлган моддий
қийматликлар, инсон ҳаёти, соғлиги, меҳнатга лаёқати, жавобгарликлар ва
маъсулиятлар.
Суғурта маъсулияти - суғурталовчининг суғурта холатлари рўй берганда
суғурта қопламалари ёки суғурта суммаларини тўлаш бўйича мажбурияти.
Суғурта гувоҳномаси - суғурта амалга оширилганлигини тасдиқловчи
хужжат.
Суғурта таърифи - суғурта суммасига нисбатан фоиз ставкаси.
Суғурта бадали - суғурта суммасига нисбатан белгиланган суғурта таърифи
бўйича пул тўлови.
Суғурта муддати - суғурта объектининг суғурталанган даври.
Суғурта холати - суғурта қопламаси ёки суғурта суммаси тўланиши
керак бўлган турли салбий ва бошқа келишйлган оқибатларга олиб келувчи
ҳақиқатда содир бўлган холатлар.
Суғурта далолатномаси - ўрнатилган тартибда расмийлаштириладиган ва.
содир бўлган суғурта холатини ҳамда сабабларини тасдиқловчи хужжат.
Суғурта портфели - суғурта компанияси томонидан олинган бадаллар
йиғиндиси ёки тузилган ва тўланган шартномалар сони.
Суғурта қоидалари -иҳтиёрий суғурта шартларини белгиловчи меъёрий
хужжатлардан бири.
Суғурта бозори - суғурта хизматлари олди-сотдиси бўйича иқтисодий
муносабатдар тизими.
Суғурта - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни манфаатдор жисмоний
ҳуқуқий шахслар ўртасида қоплаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |