Муаммоли маруза матни молия фанидан


Суғурта бозорининг ривожланиш босқичлари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Суғурта бозорининг ривожланиш босқичлари. 
Ўзбекистонда суғурта бозорини шаклланиш иқтисодиётни бозор 
муносабатларига ўтказиш жараёни билан чамбарс богликдир. Мазкур жараён 
халқ хўжалигида узоқ йиллар ҳукм сурган яккаҳокимлик принципидан воз 
кечишини, мулкларни давлат тасарруфидан чиқаришни ва тадбиркорлик 
фаолиятини ривожлантиришни тақозо этаётнр. Бундай шароитда, шубхасиз 
хар хил мулк шаклларига асосланган хўжалик субъектларининг молиявий 
хизматларга, шу жумладан, суғурта хизматига бўлган талаби кескин ошади. 
Хўжалик ташкилот ва муассасалар ўзларииинг эҳтиёжига мос келадиган суғурта 
хизматини фақат суғурта бозорига мурожаат қилиш патижасидагина олишлари 
мумкин.
Суғурта бозори жойлашувига қараб қуйидагиларга бўлинади. 
Миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта 
муассасаларини ва уларни фаолиятини ўз таркибига олади. Бунга Ўзбекистоннинг 
миллий суғурта бозорини мисол сифатида келтириш мумкин. Ҳозирги пайтда 
мамлакатимиз бозорида 50 га якин суғурта компаниялари фаолият 
кўрсатпшмоқда. Уларнинг энг йириклари "Ўзагросуғурта" ва "Кафолат" 
давлат-акциядорлик суғурта компаниялари, "Ўзбекинвест" экспорт импорт 
миллий суғурта компанияси ва "Мадад" суғурта агентликларидар. Бундан 
Су\урта бозори 
Щал=аро 
су\урта 
Минта=авий 
су\урта 
Миллий 
су\урта 


182 
ташқари, Ўзбекистон суғурта бозорида 4 та чет мамлакатларнинг компаниялари 
ҳам бор. Бу компанияларнинг фаолияти, асосан, "суғурта тўғрисида"ги 
қонун доирасида тартибга солиб борилади. Жаҳондаги энг миллий суғурта 
бозори Америка Қўшма Штатларидадир. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган 
мамлакатларда йиғиладиган суғурта тушумларинииг 43% дан ортиғи АҚШ 
ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда ҳаётни суғурта қилувчи 2600 дан ортиқ ва бошқа 
суғурта хизматларини кўрсатувчи 3800 та суғурта компаниялари фаолият 
кўрсатмокда. Улардан баъзи бирлари дунё суғурта бозорида ҳам олдинги 
ўринлардадир. Масалан, 1993 йил бошларида "Прунденшиал оф Америка" 
компанияси мамлакат ички бозорида биринчи вд 1992 йил бошида мавжуд 
активлари, тўпланган суғурта взнослари буйича жаҳонда учинчи ўринни 
эгаллади. 
Минтақавий суғурта бозори деганда савдо иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан 
ўзаро муносабатда бўлган бир нечта мамлакатлариинг кчкн бозори тушунилади. 
Европа ҳамжамиятининг суғурта бозори жаҳондаги йирик минтақавий 
бозордир. Шу ўринда таъкидлаш ксракки, келажакда Марказий Осиё 
давлатлари миллий суғурта бозорларини ўз ичига олувчи миитақавий суғурта 
бозори ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу фикрни мазкур 
минтақада жойлашган мамлакатлар рахбариятларинипг иқтисодий яқинлашув 
хақидаги қатор келишувлари ҳам тасдиқлаб турибди. 
Халкаро суғурта бозори сифатида дунё миқёсида суғурта фаолиятнии 
олиб борувчн алоҳида мамлакатларнинг ички бозорини мисол қилиб кўрсатнш 
мумкин. Жумладан, ҳозирги вақтда Япония; суғурга бозорининг халкаро 
даражада муҳим ўрни бор ва кейинги ўн йилликда Япония суғуртачилари дунё 
бозорида етакчилик қилиб келишмокда. Маълумотиларга қараганда, 1992 йили 
жаҳондаги энг йирик 20 та ҳаётни суғурта қилувчи компаниялар ичида 9 таси 
ёки 45% Японияга тегишлидир. Бу компанияларнинг молиявий салоҳияти 869 
миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. 
Суғурта бозорлари ҳудудий бўлиниш билан бир қаторда суғурта 
турларига қараб хам хилма-хил бўлиши мумкин. Хорижий мамлакатлар 
тажрибаси шуни кўрсатадики, суғурта бозори фуқаролар ҳаётини суғурталовчи 
хизматлар ва бошқа суғурта хизматлари бозорларига бўлинади. 
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, суғурта бозорининг субъектлари 
нафақат суғурта компаниясидан ва суғурталанувчилардан иборат балки, яна 
шундай субъектлардан ташкил топганки, уларнинг иштирокисиз бозорни 
тасаввур қилиш қийин. Буни қуйидаги схемадан ҳам кўриш мумкин. 
Сўзсиз суғурта бозорида суғурта компанияларининг мавқеи ниҳоятда 
каттадир. Ўз навбатида суғуртачилар ҳам шаклига қараб нечта турда бўлади 
(давлат, акциядорлик, давлат-акциядорлик, жамоа мулки ва хоказолар). Ҳозирги 
вақтда Ўзбекистон ҳудудида битта давлатга қарашли суғурта ташкилоти - 
"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолият кўрсатмокда. 
Узоқ йиллар мамлакатимизда яккаҳоким бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғурта Бош бошқармаси Республика 
Президентининг 1997 йил 26 февралдаги Фармонига асосан "Ўзагросуғурта" 
давлат-акциядорлик 
суғурта 
компаниясига 
ҳамда 
республика 
Вазирлар 
Махкамасининг 1997 йил 14 мартдаги қарорига асосан "Кафолат" давлат-
акциядорлик суғурта компаниясига айлантирилди. Акциядорлик суғурта 


183 
ташкилотлари Ўзбекистоннинг "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида", 
"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида"ги қонунларига биноан ташкил этилади. Бунга мисол сифатида "Мадад" 
суғурта агентлигини ва "АРК суғурта гуруҳи"ни келтириш мумкин. 
Акциядорлардан қатор жамғармалари акция чиқариш йўли билан ҳосил қилинади 
ва бу ҳолат йирик миқдорда пул маблағларини йиғиш имкониии берадн. Натижада 
компаиия молиявий жиҳатдан бақувват бўлади ва мижозлар олдидаги ишончи 
янада ошади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling