Иштихон туман хтбга қарашли 86-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирини ўтказиш юзасидан йиғилиш


Download 44.5 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi44.5 Kb.
#1046861
Bog'liq
Хукукбузарлик


Иштихон туман ХТБга қарашли 86-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирини ўтказиш юзасидан йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И 2020 йил 10-декабр 86-мактаб



Раислик қилувчи:






Б.Набиев – 86 - сонли умумий ўрта таълим мактаби директори



Йиғилиш котиби:




С.Аманова –“Ёшлар иттифоқи” етакчиси

Иштирок этганлар:




Ш.Раҳмонов – Қўнғирот МФЙ Профлактика инспектори, Э.Қувондиқов - Қўнғирот МФЙ раиси ва синф рахбарлар

К У Н Т А Р Т И Б И:

  1. Мактабида “Ўқувчилар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири тўғрисида

  2. Пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик тўғрисида.

  3. Синф ўқувчиларининг давомати ҳақида

  4. Мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида

Мактаб ўқувчилар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Ҳуқуқбузарлик” мавзусида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни мактаб директори Б.Набиев кириш сўзи билан очиб берди У ўз нутқида мактабда таълим-тарбия жараёнининг асосини дарс ташкил этиши, дарсдан ташқари машғулотлар эса, ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича олган билимларини тўлдиришга хизмат қилиши, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун мактабда барча тўгаракларнинг фаолият юритиши ҳақида маълумотлар берди. Э.Қувондиқов - Қўнғирот МФЙ раиси ўз сўзида ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш, болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ўсмирлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими билан ҳамкорликда иш иш олиб борилмоқда.


Таълим олувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Мактаб умумий ота-оналар йиғилишлари, жумладан ҳар чоракда ўтказилаётган синф мажлисларида ушбу масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ш.Раҳмонов – Қўнғирот МФЙ Профлактика инспектори сўзга чиқиб, декабр ойи ҳам ўтиб бораётганини ва Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш, янги йил байрамини тинч осойишта ўтиши учун ҳар қандай пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги, пиротехника воситалари тез аланга олувчи моддалардан тайёрланганлиги, ёш организмга ундан чиқаётган тутунларининг зарари ҳақида сўзлади ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида тан жароҳати олиш мумкинлиги, янги йилни тинч ва осойишта ўтказиш ўз қўлимизда эканлигини алоҳида таъкидлади.У ўз сўзида давом этар экан, йиғилиш қатнашчиларига бундан кейинги ўқиш ва дарсларига кечикмасдан келиш, синфларда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши ҳолати, сабабсиз дарс қолдирмаслик ҳақидаги фикрларни айтди.
Кун тартибидаги 4-масала юзасидан йиғилиш раиси Б.Набиев йиғилиш иштирокчиларига “Мобил телефон таҳдидга айланмасин” мавзусида маъруза қилди. Техника тараққиётининг тез суратда оммалашиши уяли телефон имкониятларини тобора кенгайтирмокда. Бироқ, тадқиқотлар уяли алоқа хизматидан фойдаланувчи ҳар бир киши мобил телефондан тўғри фойдаланиш одоб-қоидаларини билиши ва унга амал қилиши зарурлигини кўрсатади.
Албатта, исталган киши шахсий мобил телефонидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга, аммо бунда у бошқа кишиларнинг шахсий эркинликларини чегаралаб қўймаслиги кераклиги ҳақида гапириб ўтди.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. Мактабида ўқувчилар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Ҳуқуқбузарлик” мавзусида ўтказилган йиғилиши қониқарли ҳисоблансин.

  2. Пиротехника воситаларининг хавфли жиҳатлари юзасидан ҳар бир синф раҳбар тушунтириш ишларини ташкил этсин.

  3. Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун чорак давомида фан ва спорт тўгаракларига ўқувчилар жалб этилсин.

  4. Мактабда мобел телефонлардан фойдаланиш қоидалари билан ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб боришсинф раҳбарлари зиммасига юклатилсин .



Йиғилиш раиси: Б.Набиев
Йиғилиш котиби: С.Аманова
Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling