2-Мавзу: Молия тизими (4 соат).
Режа:
1. Молия тизимининг мохияти ва фукциялари.
2. Молия тизими тараққиётини бошқариш юзасидан давлат сиёсати.
Таянч иборалар:
· Молия тизими;
· Молия тизимининг институционал
таркиби;
· Умумдавлат молияси;
· Давлат бюджетини;
· Бюджетдан ташқари фондлар;
· Суғурта;
· Мулкий ва шахсий суғурта
фондлари;
· Давлат кредити;
· Хўжалик юритувчи субъектлар
молияси;
· Фонд бозори;
· Молиявий сиёсат.
1. Молия тизимининг мохияти ва функциялари.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларда молиянинг ривожланиши қонуниятини
тахлил қилиш молиявий муносабатларнинг мохиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувохлик
беради. Бу молияни амал қилишнинг обектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлигини
билан таърифланади. Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-пул муносабатларининг
ривожланиши ва бу муносабатларнинг субъекти сифатида давлатнинг амал қилиши. Бошқа
қиймат категорияларидан фарқли равишда, мисол учун, пул, кредит, мехнатга хақ тўлаш фонди
ва бошқалар, молия давлатнинг Билан органик боғлиқдир.
Бироқ, барча молиявий муносабатлар мохиятидаги умумий белгиларнинг мавжудлиги улар
ўртасидаги маълум фарқларни рад этмайди.
Маълумки, молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини
билдиради. Уларнинг хар-бири пул маблағлари фондларини шакиллантириш ва ишлатилишидаги
хусусиятлари, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан
хусусиятланади. Молия тизими молия муносабатларинингқуйидаги сохаларини ўз ичига олади:
давлат бюджети, нобюджет фондлар, давлат кредити, мулкий ва шахсий суғурта фондлари, фонд
бозори, турли мулкчилик шаклидаги корхоналар молияси.
Барча санаб ўтилган молиявий муносабатларни иккита кичик гурухга бўлиш мумкин. Булар-
макро даражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эхтиёжларини таъминловчи умумдавлат
молияси хамда микро даражада такрор ишлаб чиқариш жараёнини пул маблағлари билан
таъминлаш учун қўлланиладиган хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Мазкур гурухлашни
шартли тарзда схема орқали ифодалаш мумкин.
12
1-схема
Do'stlaringiz bilan baham: |