Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
3. Маҳаллий бюджетларнинг даромадларини такомиллаштириш масалалари. Ўттан бўлимларда маҳаллий бюджетларнинг даромад базасининг амалдаги ҳолатини ўргандик ва мавжуд камчиликлар хусусида тўхталдик. Ушбуда маҳаллий бюджетларнииг даромадларини оширишнинг амалиётда қўлланилган усуллари (йўллари) мавжуд. 168 а) Маҳаллий бюджетларга ажратиладиган тартибга солувчи даромадлар миқдорини қатъий фоизларда ва нисбатан узоқ вақт мобайнида ўзгартирилмайдиган қилиб белгилаб қўйиш. б) Бюджет идораси давомида маҳаллий бюджетларнинг даромад режасини ўзгартириш орқали маҳаллий бюджетлар томонидан амалга оширилаётган ҳаражатларни даромадлар билан таъминлаш амалиётидан воз кечиш. Мисол учун Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети даромадлар қисмига ўзгартиришлар натижасида 1996 йилда 2414,7 млн. сўмга 1997 йилнинг дастлабки олти ойида эса 310,4 млн. сўмга оширилган. в) Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ва бюджет тушумлари ҳисобидан қоплашга асосланган қимматбаҳо қоғозларни чиқариш. Бунда облигациялардан кенг кўламда фойдаланиш мумкин. Чунки облигациялар қатъий белгиланган фоизларда даромад келтиради. Уларни қисқа муддатли қилиб чиқариш, фоиз тўловларини ўз вақтида амалга ошириш облигацияларнинг бозор баҳосининг ўсишига олиб келади. Бунда маҳаллий бюджетга облигацияларнинг бозор баҳоси ва номинали ўртасидаги фарқ кўринишида соф даромад келиши мумкин. Бюджетни бажарилиши жараёнида юзага келадиган қисқа муддатли пул етишмаслигининг олдини олиш мақсадида облигациялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Маҳаллий бюджетларнинг даромадларини кўпайтиришкинг яна бир имкониятларидан бири - маҳаллий ҳокимиятларни бюджетларга қарз маблағларини жалб қилишнинг қонуний асосларни яратиш билан боғлиқдир. Яъни бунда маҳаллий бюджетларга тижорат векселларини чиқариш ҳуқуқини бериш назарда тутилаяпти. Масалан, Россия федерациясида маҳаллий ҳокимият органлари векселлар чиқариш йўли билан бюджет ташкилотларининг бошқа хўжалик ташкилотлари олдидаги қарздорлиги муаммосини ҳал қилиш имконига эга бўладилар. г) Ҳозирги кунда кўп корхона ва ташкилотлар ўз ҳодимлари ва уларнинг оилалари учун ижтимоий хизматларни амалга ошириб келмоқдалар. Бу, ўз навбатида, уларни маблағларини ишлаб чиқаришдан чиқиб кетишига олиб келиб, молиявий аҳволига салбий таъсир қилмоқда. Шу сабабли корхоналар томонидан амалга оширилаёттан ижтимоий ҳаражатларини маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилиши ушбу корхоналар учун ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшимча маблағлар йўналтириш имконини беради. Бунинг учун талай имкониятлар мавжуд. Мисол учун Қашқадарё вилояти бюджетини ҳисобидан молиялаштирилаёттан болалар боғчаларига болалар қатнови режалари 1996 йилда бор йўғи 28 фоизга бажарилди. Шу сабабли корхоналар балансидаги болалар боғчаларини улар билан келишилган ҳолда маҳаллий ҳокимиятларни балансига ўтказиб, маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш мақсадга мувофиқ бўларди. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling