Муаммони аниқлаш, таҳлил килиш ва уни хал этишни режалаштиришнинг йўллари ва воситалари


Download 1.45 Mb.
Sana07.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1245510
Bog'liq
diyor


Муаммони аниқлаш, таҳлил килиш ва уни хал этишни режалаштиришнинг йўллари ва воситалари
“Нима учун” схемаси-Чорвачилик фермер хўжалигида махсулот ишлаб чиқаришни самарадорлиги пасайиши сабаблари (иқтисодий ва малакавий омиллар асосида)

Фермер хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги пастлиги сабаблари
Нима учун” схемаси-Фермер хўжалигини самарадорлигини пасайиши сабаблари (механизациявий омиллар асосида)

Ферма, комплекс ва фермер хўжаликлари фермаларининг таснифи ва бош режада жойлашиши

  • Чорвачилик фермаси - қишлоқ хўжалик молларини боқиб аҳоли учун чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум ва бошқ.), енгил саноат учун ҳомашё (жун, тери, қоракул ва бошқ.) етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бир тармоғидир.

  • Фермалар маҳсулот етиштириш йўналиши бўйича наслчилик ва маҳсулот (товар) етиштириш турларига бўлинади. Наслчилик фермалари молларнинг зотини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш, янги-янги зотларни яратиш билан шуғулланади. Маҳсулот етиштириш фермалари ихтисослаштирилган (қорамолчиликда -сут ва гўшт тайёрлаш, чўчқачиликда - бурдоқига боқиш ва репродукциялаш, паррандачиликда - гўшт ва тухум етиштириш, қўйчиликда гўшт-жун-сут, гўшт-жун тайёрлаш ва қоракўлчилик) ва умумий йўналишларга бўлинади.

Чорвачилик комплекси


  • Чорвачилик комплекси - бу ишлаб чиқариш технологияси асосида ишни илмий ташкил қилиш, ҳамда комплекс механизациялаш базасида юқори даражада

қонцентрациялашган ва ихтисослашган ишлаб чиқариш бўлиб, электрлаштириш, автоматлаштириш ва технологик жараёнларни узлуксиз ташкил қилиш асосида юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларини йил давомида бир меъёрда ишлаб чиқаришга мўлжалланган қишлок хўжалик чорвачилиги корхонасидир. Паррандачиликда бундай комплекслар паррандачилик фабрикаси деб аталади.

  • Чорвачилик маҳсулотининг тури бўйича комплекслар - сут, гўшт, тухум етиштиришга; ишлаб чиқариш структураси бўйича - маҳсулотнинг бир-икки турини ишлаб чиқаришга; ишлаб чиқариш цикли тугалланган ёки маҳсулотни маълум бир босқичгача етказувчи (репродукторлик, ёш бузоқларни ўсгириш, бўрдоқига боқиш) ва технологик жараёнларнинг маълум қисминигина бажаришга ихтисослашган бўлиши мумкин.

Фермер хўжалиги


  • Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда чиқарилган "Фермер хўжалиги тўғрисидаги" қонуни (2004 й.26август, Фермер хужалиги тугрисида (янги тахрири)), янги фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг хуқуқий асосларини, жумладан хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.

  • Фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участка-ларидан фойдаланган ҳолда товар, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши би­лан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган ва юридик шахс хуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектлардир. Уларни ташкил қилиш учун 30 бош шартли моли бўлиши керак ва шунга мос равишда суғориладиган ерлардан 0,3-0,45 га, лалмикор ерлардан 2 га гача ер ажратилади.

Шартли чорва моллари сони


• Молларнинг турлари ва гуруҳлари бўйича физик сонларини белгиланган коэффициентларга кўпайтириб, келиб чиққан натижаларни қўшиш йўли билан шартли мол сони топилади. Шартли бир бирлик сифатида етук бир қорамол ва отлар бош сони олинади. Бошқа моллар ва паррандалар шунга нисбатан ҳисоблаб олинади. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби» тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ қуйидаги коэффициентлардан фойдаланиб шартли чорва моли бош сонини аниқлаш мумкин: Қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар – 1,0, ёш қорамоллар - 0,6, қўй ва эшкилар – 0,1, чўчқалар 0,3, паррандалар – 0,025.
400 бош соғин сигирга мўлжалланган сут-товар фермаси бош режаси

200 бош сигирни боғлаб боқиш усулига мўлжалланган сигирхона режаси

300 бош она қўй (умумий боши 900 қўй)га мўлжалланган (а) чердаксиз ва (о) чердакли ёпилган
қўйхона режаси

20 минг бройлерга мўлжалланган паррандахона учун ЦБК-20 комплект жиҳози

1-бункерли озиқлантиргич; 2-брудер; 3-озуқа тарқатгичнинг қабул қилиш бункери; 4-юклаш шнеки; 5-автосуғоргич; 6-бункер сақлагич
БСК-10; 7-занжирли-шайбали озуқа тарқатгич.

Катакли батареялар схемаси: а) вертикал бир қаторли турт ярусли;
б) вертикал икки қаторли тўрт ярусли; в) поғонали уч ярусли; г) поғонали турт ярусли; д) горизонтал тўрт қаторли

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling