Муаммоси Бобда кўриладиган мавзулар


Кичик гурухларга хос қонуниятлар


Download 113.5 Kb.
bet2/5
Sana07.03.2023
Hajmi113.5 Kb.
#1247189
1   2   3   4   5
Bog'liq
e8ac861ea579108ff09ab81fa7b5725f ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ (ўқув қўлланма)

Кичик гурухларга хос қонуниятлар
Биринчидан, кичик гуруҳларнинг ҳажми, уни ташкил этувчи шахслар сони хусусида шундай фикрга келиндики, кичик гуруҳ ''диада" икки кишидан тортиб, то мактаб шароитида 30-40 кишигача деб қабул қилинди. Икки кишилик гуруҳ дейилганда, аввало оила - янги шаклланган оила кўпроқ назарда тутилади. Лекин самарали ўзаро таъсир назарда тутилганда 7-2 киши кўзланади. Бундай гуруҳ турли ижтимоий психологик тадқиқотлар учун ҳам, социал психологик тренинглар ўтказиш учун ҳам қулай ҳисобланади.
Иккинчидан, гуруҳнинг ўлчами қанчалик катта бўлса, унинг алоҳида олинган шахслар учун қадрсизланиб бориш хавфи кучаяди. Яъни, шахснинг кўпчиликдан иборат гуруҳдан ўзини тортиш ва унинг нормаларини бузишга мойиллига ортиб боради.
Учинчидан, гуруҳнинг ҳажми кичиклашиб борган сари шахслараро ўзаро муносабатлар таранглашиб боради. Чунки, шахсларнинг бир-бирлари олдида масъулиятларининг ошиши ва яқиндан билишлари уларнинг ўртасидаги алоқаларда доимо аниқлик бўлишини талаб қилади. Муносабатлардаги ҳар қандай дисбаланслар, яъни номутаносибликлар очиқ ҳолдаги зиддиятларни келтириб чиқаради.
Тўртинчидан, агар гуруҳ аъзоларининг сони тоқ бўлса, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жуфт бўлган ҳолдагидан анча яхши бўлади. Шундан бўлса керак, бошқарув психологиясида одамларни бирор нимага сайлашда ва умуман расмий танловларда гуруҳдаги одамлар сони тоқ қилиб олинади.
Бешинчидан, шахснинг гуруҳ тазъйиқига берилиши ва бўйсуниши ҳам гуруҳ аъзоларининг сонига боғлиқ. Гуруҳ сони 4-5 киши бўлгунга қадар, унинг таъсири кучайиб боради, лекин ундан ортиб кетгач, таъсирчанлик камайиб боради. Масалан, кўчада содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг гувоҳлари сони ортиб борган сари, жабрланганга ёрдам беришга интилиш, масьулият ҳисси пасайиб боради.
Бу қонуниятларни билиш, табиий гуруҳларни бошқариш ишини анча енгиллаштиради.


Кичик гуруҳларнинг классификацияси.


Р.С.Немов кичик ижтимоий гуруҳларнинг қуйидаги классификациясини таклиф этган.
1-расм.


Download 113.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling