Мудофаа тўҒрисида ўзбекистон республикасининг қонуни «мудофаа тўҒрисида»
-модда. Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Download 18.39 Kb.
|
1.3.Мудофаа тўғ қонун
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. МУДОФААНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ 5-модда. Мудофаани ташкил этиш
4-модда. Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: бошқа давлатга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси тегишли шартномалар билан боғланган давлатларга ёрдам кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно; халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда коллектив хавфсизлик тизимларида иштирок этиш; ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик; ҳарбий қурилишнинг замонавий урушлар ва қуролли можароларнинг хусусиятига монанд бўлиши; ядровий ва бошқа турдаги ялпи қирғин қуролларини ишлаб чиқаришни, қайта ишлашни, олишни, сақлашни, тарқатишни ва жойлаштиришни рад этиш; Қуролли Кучларнинг, иқтисодиётнинг, аҳолининг, ҳудуднинг тажовузни даф этишга доим шай туриши; мудофаанинг етарли даражада бўлиши; ҳарбий хизмат шарафли эканлигини таъминлаш. II. МУДОФААНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ 5-модда. Мудофаани ташкил этиш Мудофаани ташкил этиш қуйидагиларни қамраб олади: тажовузнинг олдини олиш ва қайтаришга, Ўзбекистон Республикасига тажовузлардан уюшган ҳолда қуролли ҳимояланишга қаратилган зарур шароитлар яратиш; мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат ҳарбий тузилишини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш; мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун керакли барча кучлар ва воситаларнинг мувофиқлаштириб борилишини ва ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлаш; ҳарбий-сиёсий вазият, миллий хавфсизликка бўлган аниқ ва потенциал таҳдидлар мониторингини юритиш; Ўзбекистон Республикаси урушга ва қуролли можароларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар кўриш; Қуролли Кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги, доим шай ҳолда сақлаб турилиши, уларнинг сони, тузилиши ва таркибининг мақбуллаштирилиши; Қуролли Кучларни тегишли равишда замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат, бошқа моддий-техник воситалар, энергетика ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, уларнинг захираларини вужудга келтириш; Қуролли Кучлар қўлланилишини режалаштириш; мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун ташқи сиёсий йўналишдаги чора-тадбирларни кўриш; аҳолини ва ҳудудни мудофаага тайёрлаш; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг қўриқланиши ва ҳимояланишини таъминлаш; аҳолини, иқтисодиёт ва ҳаёт кечириш учун зарур бўлган объектларни ялпи қирғин қуролларидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказиш; Қуролли Кучларнинг, мамлакат иқтисодиётининг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек аҳолининг сафарбарлик тайёргарлиги; давлат ва сафарбарлик захиралари учун моддий бойликлар захираларини вужудга келтириш; мудофаанинг илмий, илмий-техникавий, маърифий, ҳарбий-саноат, иқтисодий, ахборот ва қонунчилик базасини такомиллаштириш; аҳолини маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Қуролли Кучлар шахсий таркибини давлатни ҳимоя қилишга ахлоқий-руҳий жиҳатдан тайёрлаш; мамлакат мудофаасини ташкил этишга доир бошқа тадбирлар. Download 18.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling