Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
-боб. Ҳаммомларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 245.42 Kb.
|
649 20.10.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 34-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
33-боб. Ҳаммомларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
492. Буғ хонасида тошли печ ёнмайдиган материаллар асосида ўрнатилиши керак. 493. Ҳаммомларда қуйидагилар тақиқланади: а) тошли печнинг электр тармоғига уланган электр иситгичини назоратсиз қолдириш; б) қўлбола ясалган иссиқлик электр иситгичларини ўрнатиш; в) ўчиқ ёки носоз терморегуляторли тошли печдан фойдаланиш; д) очиқ оловдан фойдаланиш. 494. Буғ хонаси автоматик тарзда ҳимояловчи ва 8 соатлик узлуксиз ишлагандан сўнг тўлиқ совитилгунга қадар ўчирувчи ҳамда буғ хонасидаги ҳарорат 110оC га етганда автоматик тарзда ўчирадиган ҳимоя воситасига эга электрда ишлайдиган тошли печ билан жиҳозланган бўлиши керак. Тошли печнинг қуввати буғ хонасининг ҳажмига мос келиши керак (ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ). Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган буғли печларни ишлатишда иситиш печларига қўйилган ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш керак. Бундай ҳолатда ўт қалаш жойи буғ хонасидан ташқарида жойлашган бўлиши керак. 495. Буғ хонасини безашда баргли дарахтлар ёғочидан фойдаланиш керак. 496. Тошли печ ўрнатилган жойдаги буғ хонасининг деворлари полдан камида 1,4 m баландликда ёнмайдиган материаллар (ғишт, тош, сопол плиткалар ва бошқа шу каби материаллар) билан ишланган бўлиши керак. Бунда тошли печнинг ўт қалаш эшиги тепасидан ёнмайдиган материаллар билан қопланган жойнинг юқорисигача бўлган масофа камида 250 mm бўлиши керак. Ўт қалаш эшигидан қарама-қарши деворгача бўлган масофа 0,7 m дан кам бўлмаслиги керак. 497. Тошли печнинг юқори қисмидаги шифт остига ёнмайдиган иссиқликни тутувчи қалқон ўрнатилиши керак. Қалқоннинг ўлчами камида 1,2 х 1,2 m бўлиши керак. Қалқон ва шифт орасидаги масофа камида 0,05 m бўлиши керак. 498. Буғ хонанинг эшиги хонадан ташқарига чиқиш томонга очилиши лозим. 499. Буғ хонадаги эшик ва полнинг орасида 0,03 m дан кам бўлмаган бўшлиқ бўлишини таъминлаш керак. 34-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 500. Шамдонлар, лампалар ва очиқ оловли бошқа қурилмалар ёнмайдиган асосларга ўрнатилиши керак. Улар қулаб тушишининг олдини олиш учун полга ишончли қотирилиши керак. 501. Ёнувчи суюқликлар (лампад, лампалар ва бошқалар учун) металл шкафларда сақланиши лозим. Хонада 5 L гача ёнувчи суюқликларни сақлашга рухсат этилади. 502. Лампад ва лампаларга ёнувчи суюқликларни қуйиш ёнмайдиган материалдан тайёрланган идиш устида синмайдиган ёпиқ идиш орқали амалга оширилиши керак. Лампад ва лампаларга ёнувчи суюқликларни тўлдириш фақат очиқ аланга бўлмаганда, электр иситиш мосламалари ёқиқ бўлганда эса — улардан камида 1 m масофада амалга оширилиши керак. 503. Намозхонадаги лампад ва лампаларни тўлдириш учун ёнувчи суюқликлар захираси синмайдиган ва зич ёпиладиган идишда сақланиши керак ва унинг миқдори кунлик талабдан кўп бўлмаслиги керак. 504. Ибодатхона иншоотларида ташриф буюрувчилар томонидан маросим ўтказилаётганда ҳар қандай ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишларни амалга ошириш тақиқланади. Download 245.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling